Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

Гулистон туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2017 йилда иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)13.10.2016 12:04
Muhokama yakunlanishi (sana)28.10.2016 00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiTasdiqlangan
Обоснования необходимости принятия проектаМазкур қарор ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойларштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида қабул қилинмоқда.
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana01.11.2016

Гулистон туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2017 йилда иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таьминлаш тўғрисида”ги Қонунинг 17-моддасига, Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий химоя килиш тўғрисида”ги (янги тахрири)Қонуннинг 25-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда мехнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2007 йил 6 апрелдаги ПК-616-сон қарори,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазагамуҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойларштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосланиб, 2016 йилда энг кам миқдорини белгилаш мақсадида қарор қиламан:

1. “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдори ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сонидан 160 кишини ташкил этадиган 6,8 % миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 0.2 фоиз (10 ўрин);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 2 фоиз (48 ўрин);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 0,2 фоиз (10 ўрин);

ногиронлар учун 3,0 фоиз (61 ўрин);

Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,2 фоиз (6 ўрин);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун
1,0 фоиз (17 ўрин);

Одам савдосидан жабр кўрганлар учун 0.2 фоиз (8 ўрин) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзгалар мехнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган, шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва мехнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича таёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун мехнат шароитлари бўйича аттестатциядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

бандлика кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий харктердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-хунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса-махсус малака талаб қилинмайдиган иш ўринлари санитария-гигиена нормалари ва мехнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак;

корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар “Банликка кўмаклашиш” марказига;

иш жойларининг энг кам миқдорини (квота) бўйича иш ўринларини ташкил этилганлиги тўғрисидаги маълумотларини календар йилининг 1-чораги мобайнида таъминлаш ва чорак тугагандан кейинги ойнинг 10 - кунига қадар;

ушбу ўринларга ишга жойлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотларини ҳар ойда 25 санага қадар тақдим этсинлар;

ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган тоифадаги ишчиларга махсус иш жойлари ажрата олмаган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар иш жойларини ижарага сотиб олиш ёки бошқа корхоналар билан хамкорликда ташкил этилади.

3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар қарорнинг 1 банди 2 хат бошида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган касб ва мутахассисликлар бўйича корхоналар кесимида иш ўринлари кўрсатилагн ҳолда (1-илова бўйича) ташкил этилсин. Жумладан:

14 ёшга тўлмаган болалари, ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 10 та иш ўрни, таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун 48 та иш ўрни, муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 10 та иш ўрни, ногиронлар учун 61 та иш ўрни, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофазаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 6 та иш ўрни ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 17 та иш ўрни одам савдосидан жабр кўрганлар учун 8 та ўрин банд қилиб қўйилсин.

4. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги №-186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахслар учун кўрсатилган иш ўринларини ташкил этилишини таъминласинлар.

5. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотларнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солиниши тўғрисида огоҳлантирилсин.

6. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўрнлари ташкил этилганда ташкилот учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади:

ногиронлар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини белгиланган сонидан ортиқча ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёз олиши;

мутасадди ташкилотлар, корхоналар муассасалар ўз ваколатлари доирасида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун белгиланган кўрсаткичлардан ортиқча, шу жумладан иш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун турар жой бўлмаган биноларни бирламчи навбатда ажратиш йўли билан банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар учун имтиёзлар белгиланиши;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Банликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида банликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эгадир.

7. Гулистон туман Банликка кўмаклашиш маркази бир хафта муддат ичида ушбу қарорни иловада кўрсатилган корхонлар, ташкилотлар ва муассасаларга етказсин ва ижроси назоратга олинсин.

8. Ушбу қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

9. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.

Гулистон тумани ҳокими А.Хусанбоев

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Қарор лойиҳасини муҳокама қилишҚарор лойиҳаси муҳокама қилиниб, вилоят адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилади.2016 йил 28 октябргачаҚарор лойиҳаси муҳокама қилиниб, вилоят адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилади.