Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

Каттақўрғон шаҳрида ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSamarqand viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSamarqand viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)23.09.2016 10:49
Muhokama yakunlanishi (sana)08.10.2016 00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiTasdiqlangan
Обоснования необходимости принятия проектаамалдаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana01.01.2017

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ҲОКИМИ

“Шаҳарда ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”

Ўзбекистон Республикаси “Ахолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил 5-6 сон 97-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда, қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2008 йил 34-сон, 333-модда) ижросини таъминлаш ҳамда шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказининг 2016 йил 15 сентябрдаги № 418-сонли хатини кўриб чиқиб, шаҳар худудида жойлашган корхоналарда иш ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Шаҳар худудида жойлашган, ишлаётган ходимларнинг ўртача сони 20 нафардан ортиқ бўлган корхона, ташкилот, муассасаларда 2017 йилда ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларини энг кам миқдорида шу жумладан:
ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота оналар учун 106 киши,
ўрта-махсус касб-хунар таълим муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек, олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилари учун 101 киши,
Ўзбекистон Республикаси муддатли харбий хизматдан бўшатилганлар учун 16 киши ногиронлар учун 10 киши,
бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида хисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 16 киши,
одам савдосидан жабрланганлар учун 15 киши,
жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарориги кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 35 киши миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.
2. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги “Низом”га мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишни ёки банд этиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган мехнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги Низом” га асосан ижтимоий мухофазага мухтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб, қўйиладиган иш ўринларини шаҳар хокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари хисобидан қоплаш хуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.
4. Шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази (Т.Дўстов) бир хафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона ва ташкилот рахбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.
5. Каттакўрғон шаҳар хокимининг 2015 йил 8 октябрдаги 768-Қ сонли “Шаҳарда ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги қарори 2016 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Мазкур қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Шаҳар ҳокими Ш.Рахмонов

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 1
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
ҳуқуқий экспертизадан ўтказиб қабул қилишбутун ҳудуд бўйича20 кун ичидабутун ҳудуд бўйича