Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

2017 йилда туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSamarqand viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSamarqand viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)20.09.2016 19:56
Muhokama yakunlanishi (sana)05.10.2016 00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiTasdiqlangan
Обоснования необходимости принятия проектаамалдаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana01.01.2017

2016 йил “____” сентябр №______-қ Тайлоқ тумани.

2017 йилда туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда
қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини
банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда;) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда) ижросини таъминлаш ҳамда туман ҳокимлиги Бандликка кўмаклашиш марказининг 2016 йил 15 сентябрдаги 98-сонли таклифларини инобатга олиб, шунингдек 2017 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатламларини иш билан таъминлашнинг имкониятларини ошириш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1.2017 йилда туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларга банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш учун туман ҳокимлиги махсус комиссиясининг 1 ва 2-иловаларидаги хулосаси ҳамда туман ҳокимлиги Бандликка кўмаклашиш марказининг 2016 йил 15 сентябрдаги 98-сонли таклифлари маъқуллансин.
2.Мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган квоталанган иш ўринлари ишловчиларни ўртача сони 20 нафардан кўпини ташкил қиладиган корхоналарда 3 фоиз, ишловчиларни ўртача сони 100 ва ундан ортиқ бўлган корхона ва ташкилотларда 7 фоиз квота иш ўринлари (3 фоиз ногиронлар учун) яратилсин ва банд қилиб қўйилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун корхона, ташкилот ва муассасаларда иш ўринларини яратиш қўйидагича шакллантирилсин:
ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 30,7 фоиз ( 134 киши);
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек, олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 52,1 фоиз (227 киши);
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганларга 5,1 фоиз (22 киши);
одам савдосидан жабрланганлар учун 1,8 фоиз (8 киши);
ногиронлар учун 3,0 фоиз ( 13 киши);
туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган, пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 3,2 фоиз (14 киши);
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахсларга 4,1 фоиз ( 18 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.
4.Ушбу тоифадаги шахслар учун яратиладиган иш ўринлари уларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, меҳнат шароитлари яратиб берилиши ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлиши, касб тайёргарлигига, соғлигига тўғри келиши муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун махсус малака талаб қилмайдиган иш ўринлари бўлиши лозим.
5. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар, лавозимлар асосан ўқитувчи, кутубхоначилар, ҳамширалар, лаборантлар, алоқа ходимлари, оддий ишчилар, боғбонлар ҳамда хизматчилар шунингдек бошқа касб ва лавозим эгалари учун мўлжалланган бўлиши лозим.
6. Ташкилот раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги Низом”га асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.
8.Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахслари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
9. Туман ҳокимлиги Бандликка кўмаклашиш маркази (М.Гадоев)га 7 кун муддат ичида туман ҳокимининг мазкур қарори нусхасини 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг устидан назоратни таъминлансин.
10.Туман ҳокимининг 2015 йил 26 сентябрдаги “2016 йилда туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 605-Қ-сонли қарори 2016 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
12.Ушбу қарор ижросини бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Д.Мусинов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими П.Ахмедов

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
қарор қабул қилишТайлоқ тумани ҳудудида20 кун ичидаТайлоқ туман ҳокимлиги