Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

Каттақўрғон туманида “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSamarqand viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSamarqand viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)20.09.2016 19:52
Muhokama yakunlanishi (sana)05.10.2016 00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiTasdiqlangan
Обоснования необходимости принятия проектаамалдаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana01.01.2017

ЛОЙИҲА

КАТТАҚЎРҒОН ТУМАН ҲОКИМИ
ҚАРОРИ

Каттақўрғон туман

Каттақўрғон туманида “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда
қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини
банд қилиб қўйиш тўғрисида”

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда) ижросини таъминлаш ҳамда Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг 2016 йил 24 августдаги 299-сонли хатини кўриб чиқиб, туман ҳудудида жойлашган корхоналарда иш ўринларини энг кам миқдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни инобатга олиб

ҚАРОР ҚИЛАМАН :

1.Туман ҳудудида жойлашган, ишлаётган ходимларнинг ўртача сони 20 нафардан ортиқ бўлган корхона, ташкилот, муассасаларда 2017 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларини энг кам миқдори, шу жумладан:
ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 26,5 % ( 128 киши);
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек, олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 44,6 % (217 киши);

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 9 % (44 киши);
ногиронлар учун 3 % (14 киши);
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган, пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 1 % (5 киши);
одам савдосидан жабрланганлар учун 5,6 % (27 киши);
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбўрлов чораларига тортилган шахслар учун 10,3 % (50 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.
2. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда кийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги Низом”га асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.
4. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Н.Шакаров) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

5.Туман ҳокимининг 2016 йил 22 сентябрдаги 635-Қ-сонли қарори 2016 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7.Ушбу қарор ижросини бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Садриддинов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими С.Азимов

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
қарор қабул қилишКаттақўрғон тумани ҳудуди бўйича 20 кун ичидаКаттақўрғон тумани ҳудуди бўйича