Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

Сайхунобод туманида ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2017 йилда иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)20.09.2016 17:48
Muhokama yakunlanishi (sana)05.10.2016 00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiTasdiqlangan
Обоснования необходимости принятия проектаМазкур қарор 2016 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш мақсадида қабул қилинмоқда
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana10.10.2016

Сайхунобод туманида ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2017 йилда иш ўринларинингэнг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистан Республикаси «Ахолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунинимг 17-моддасига, Ўзбекистан Республикаси «Ўзбекистан Республикасида ногиронларни ижтимоий химоя қилиш тўғрисида»ги (янги тахрири) Қонунининг 25-моддасига, Ўзбекистан Республикаси Президентининг «Ахоли бандлигини ошириш хамда мехнат ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш органлари фаолиятини такомиллaтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-coн карори, Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон карори билан тасдикланган “Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб кўйиш тартиби тўғрисида” ги Низомга асосланиб, 2016 йилда ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда кийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш мақсадида қарор қиламан:

1. Ижтимоий муҳофазагамуҳтожваиштопишда қийналаётганшахсларниишгажойлаштиришучуниш ўринларинингэнгкамсониниажратишишарт бўлгантумандагикорхона, ташкилотвамуассасалар (кейинги ўринлардаташкилотдебаталади) ходимларинингрўйхат бўйича ўртачасонидан (3098нафар) 176кишиниташкилэтадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 1 фоиз (22 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 2 фоиз (75киши);

муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0.4 фоиз (9 киши);

ногиронлар учун 3 фоиз (60киши);

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи шахс сифатида хисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0.1 фоиз (3 киши);

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд ажримига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланган шахслар учун 0.2 фоиз (4 киши);

одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун 0.2 фоиз (4 киши) миқдорида ишўринларинингзахираси белгилансин.

2.Ушбу Қарорнинг 1-бандида кўрсатилган шахслар учун қўйиладиган характерли талабларга мувофиқ бўлган мехнат шароитларини таъминлайдиган иш ўрни ташкил этилган иш ўрни хисобланади:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлгиз ота, ёлгиз она ва кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва мехнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – мехнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган хамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соглиғининг ахволи ва мехнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар хисобга олинган холда) берадиган иш ўринлари;

Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида хисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд ажримига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланган шахслар учун, шунингдек одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлиги хисобга олинган холдаги иш ўринлари, муайян касб-хунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3.Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йилга банд қилиб қўйиши лозим бўлган ташкилотлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиклансин.

4. Ташкилотлар раҳбарлари:

ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида” ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини;

хар чоракда хисобот ойидан кейинги ойнинг учинчи кунига қадар туман Бандликка кўмаклашиш марказига иш жойларининг энг кам миқдори бўйича иш ўринларининг ташкил этилганлиги хақидаги, шунингдек нечта фуқаролар ушбу ўринларга ишга жойлашганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида хар ойнинг йигирма бешинчи кунига қадар топшириб борилишини таъминласинлар;

5. Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўрни илгари ушбу иш ўрнини эгаллаб келган шахс билан тузилган мехнат шартномасининг тўхтатилиши муносабати билан бўшаб қолган тақдирда ташкилот ўн кун муддатда туманБандликка кўмаклашиш марказини янгидан очилган бўш иш ўрни тўғрисида маълум қилиши шарт.

6. Ушбу қарорни бажармаган ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан қонун хужжатларида белгиланган тартибда жазога тортиш чоралари қўлланади.

Белгилаб қўйилсинки, махаллий давлат хокимияти органининг ижтимоий мухофазага мухтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жазога тортилганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.

7. Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун белгиланган кўрсаткичдан ортиқча, шу жумладан иш участкалари, (цехлар) ташкил этиш учун турар жой бўлмаган биноларни биринчи навбатда ажратиш йўли билан банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар учун қонун хужжатларида кўрсатилган тартибда имтиёзлар белгилансин.

8. Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини иловада белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари хисобидан қоплаш хуқуқига эга эканликлари белгилансин.

9. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (С.Ғозиев) бир хафта муддатда ушбу қарорни 3-бандда кўрсатилган ташкилот рахбарлари эътиборига етказсин ва мазкур қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

10. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман хокими в.б. З. Суванов

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Қарор лойиҳасини муҳокама қилишҚарор лойиҳаси муҳокама қилинади, муҳокамадан сўнг вилоят адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилади, ҳуқуқий экспертизадан ўтказилгандан сўнг қарор қабул қилинади2016 йил 10 октябргачаҚарор лойиҳаси муҳокама қилинади, муҳокамадан сўнг вилоят адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилади, ҳуқуқий экспертизадан ўтказилгандан сўнг қарор қабул қилинади