Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

Сайхунобод туманида 2017 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)20.09.2016 17:33
Muhokama yakunlanishi (sana)05.10.2016 00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiTasdiqlangan
Обоснования необходимости принятия проектаМазкур қарор иш қидираётган шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш орқали вақтинчалик бандлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинмоқда.
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana10.10.2016

Сайхунобод туманида 2017 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида

Сайхунобод тумани Бандликка кўмаклашиш марказининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 22-моддаси ҳамда, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 6-моддасига асосан қарор қиламан:

1. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2017 йилда ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори (С.Ғозиев):

иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган шахсларнинг касбини, ёшини ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланадиган жамоат ишлари амалга ошириладиган жойларга юбориладиган фуқароларнинг уларда қатнашиш шартлари ва муддатларини белгиласин;

ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқароларнинг меҳнати учун Низомда белгиланган миқдорларда Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлашни амалга оширсин;

мазкур қарорнинг бир ҳафта муддат ичида тегишли корхона, муассаса ва ташкилотларга етказилишини таъминласин.

3. Корхона, муассаса ва ташкилотларга:

ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилишда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилиш, бундай ишларни бажариш учун меҳнат шартномаси тузган фуқаролар меҳнатидан самарали фойдаланиш;

ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига Низомда белгиланган миқдорларда хақ тўлаш вазифалари юклатилсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ижтимоий иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари О.Жўраев зиммасига юклатилсин.

5. Мазкур қарор расмий веб-сайтга жойлаштирилгандан ва расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими в.б. З. Суванов

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Қарор лойиҳасини ишлаб чиқишҚарор лойиҳаси ишлаб чиқилади, муҳокама қилинади, вилоят адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун киритилади, ижобий хулоса олингандан сўнг қарор қабул қилинади2016 йил 10 октябргачаЗ.Суванов