Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

Жомбой туманида ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда кийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSamarqand viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSamarqand viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)18.09.2016 10:38
Muhokama yakunlanishi (sana)03.10.2016 00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiTasdiqlangan
Обоснования необходимости принятия проектаамалдаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana01.01.2017

ЖОМБОЙ ТУМАН ҲОКИМИ
ҚАРОРИ

2016 yil «___» _________ №____ Жомбой тумани

ЛОЙИҲА
Жомбой туманида ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда кийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил., 5-6-сон, 97-модда;) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил., 34-сон, 333-модда) ижросини таъминлаш ҳамда Бандликка кўмаклашиш марказининг 2016 йил 15 сентябрдаги 332-сонли хатини кўриб чиқиб, туман ҳудудида жойлашган корхоналарда иш ўринларини энг кам миқдорини белгилаш юзасидаи берилган таклифларни инобатга олиб
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Туман ҳудудида жойлашган, ишлаётган ходимларнинг ўртача сони 20 нафардан ортиқ бўлган корхона, ташкилот, муассасаларда 2017 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларини энг кам миқдори, шу жумладан:
ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 12 киши;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек, олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 249 киши;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганларга 20 киши;
ногиронлар учун 4 киши;
туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида хисобда турган, пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 6 киши;
одам савдосидан жабрланганлар учун 2 киши;
сафарбарлик чақирувчи заҳирасига киритилган шахслар учун 5 киши;
кичик ёшли болалари булган ишламаётган аёллар учун 25 киши;
атрофдагилар учун хавфли бўлмаган, ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган касалликлар билан оғриётган шахслар учун 1 киши;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахсларга 5 киши миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.
2. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойлари миқдори ва лавозимларини кўрсатиб ўтган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдикланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги Низом”га мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб кўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.
3. Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги Низом”га асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.
4. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Ж.Жуманов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.
5. Туман ҳокимининг 2015 йил 29 сентябрдаги 880-Қ-сонли қарори 2016 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Ушбу қарор ижросини бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари У .Маматов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими Х.Буриев

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
муҳокама жараёнидан сўнг ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ҳамда қабул қилишЖомбой тумани бўйича20 кун ичидаЖомбой тумани бўйича