Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

Бозорларда савдо қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotХorazm viloyati hokimligi
Hujjat muallifiХorazm viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)25.06.2016 09:41
Muhokama yakunlanishi (sana)10.07.2016 00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan
Обоснования необходимости принятия проектаБозорларда савдо қилиш қоидаларини тасдиқлаш
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana12.07.2016

Бозорларда савдо қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон,
320-модда)
Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг
6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3-сон)ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 131-модда) ПҚ-1326-сон Қарорига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
28 августдаги “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 253-сонли Қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 403-модда) асосан вилоят ҳудудидаги бозорларда савдо қилиш қоидаларини тартибга солиш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Вилоят ҳудудидаги бозорларда савдо қилиш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Хоразм вилоят Ички ишлар бошқармаси (Р.Джураев), Давлат солиқ бошқармаси (Ж.Темуров), вилоят ветеринария бошқармаси (Ж.Сапаев), Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси вилоят бўлими (Д.Аннаев), Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Б.Норметов) вилоятдаги бозорларда ушбу Қоидаларга сўзсиз риоя этилишини таъминласинлар.

3. “Хоразм хақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталарида мазкур Қарор эълон қилинсин.

4. Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Вилоят компьютерлаштириш маркази” ДУК (С.Садиқов) мазкур Қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб сайтида жойлаштирилишини таъминласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари М. Сапаев зиммасига юклансин.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вилоят ҳокими П.Бобожонов.

Вилоят ҳокимининг

2016 йил "____"_________даги

______-сонли қарорига

илова

Вилоят ҳудудидаги бозорларда савдо қилиш

қоидалари

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Қоидалар вилоят ҳудудидаги бозорларда савдо фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган асосий талабларни белгилайди.

2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий атамалар ва тушунчалардан фойдаланилган:

Деҳқон (озиқ-овқат) бозори - вилоят ҳокимлиги томонидан белгиланган жойларда доимий ёки вақтинчалик асосда фаолият кўрсатадиган ҳамда савдо расталари, савдо ўринлари ва турғун савдо шохобчаларидан (шу жумладан савдо павильонлари) фойдаланган ҳолда кенг турдаги қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларининг ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларнинг чакана савдоси учун зарур шарт-шароитлар яратишга мўлжалланган мулкий комплекс.

чорва моллари, паррандалар ва бошқа ҳайвонлар бозори - юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси ҳисобланадиган, деҳқон (озиқ-овқат) бозорининг чорва моллари, паррандалар ва бошқа ҳайвонлар сотиладиган филиали;

илгари фойдаланишда бўлган мол-мулкни сотиш бозори - вилоят ҳокимлиги томонидан ихтисослашуви мажбурий тартибда кўрсатилган ҳолда белгиланадиган муайян кунлар ва жойларда илгари фойдаланишда бўлган ноозиқ-овқат товарлари ва мол-мулкнинг чакана савдоси амалга ошириладиган бозор.

3. Деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари, ихтисослаштирилган бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида жойлашган турғун чакана савдо объектлари фаолияти ва умумий овқатланиш хизматлари кўрсатиш ушбу Қоидалар ва Ўзбекистон Республикасида чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

II. Деҳқон (озиқ-овқат) бозорларда

1. Деҳқон бозорларида ҳафтанинг бир кунини маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ “Тозалик куни” деб белгиланиши, шу куни бозорлар ва уларнинг ҳудудида жойлашган барча объектларда туб тозалаш ва дезинфекция тадбирлари амалга оширилиши;

2. Деҳқон бозорлари ва уларнинг филиаллари ҳудудида ҳар куни иш бошланишидан олдин ва иш жараёни давомида мунтазам равишда тозалаш ишлари олиб борилиши;

3. Деҳқон бозорларива уларнинг филиалларида ветеринария-санитария меъёри талабларига риоя қилиниши;

4. Савдо расталарини сотиладиган маҳсулотларнинг турига қараб, жиҳозланиши (тез бузиладиган маҳсулотларни вақтинчалик сақлаш ва сотиш учун музлаткич ва совутгич ускуналарини ўрнатиш);

5. Кундалик йиғилган чиқиндиларни ҳар куни олиб чиқиб кетилишини ташкил этиш ҳамда чиқинди йиғиш майдончасида мунтазам равишда тозалаш ва зарарсизлантириш тадбирларини ўтказилиши;

6. Бозорга сотиш учун келтирилган маҳсулотларни ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказилиши;

7. Гўшт, балиқ, сут, миллий нон, салат, шарқ ширинликлари ва бошқа турдаги маҳсулотлар билан савдо қилувчи тадбиркор ва фуқароларни махсус иш кийими билан таъминланиши;

8. Гўшт, сут, миллий нон, салат, шарқ ширинликлари маҳсулотлари билан савдо қилувчи тадбиркор ва фуқароларни тиббий кўрикдан ўтганлиги тўғрисида дафтарчаси бўлиши;

9. Бозорларга сотиш учун келтирилган маҳсулотларни, фақат шу турдаги маҳсулотлар учун белгиланган расталар орқали сотилиши;

10. Бозор маъмурияти томонидан белгиланган жойлардагина савдо қилиниши;

11. Бозорларда савдо қилувчи тадбиркор ва фуқаролар, сотиш учун келтирган маҳсулотларини вақтинчалик сақлаш ва сотиш қоидаларига риоя қилишлари ҳамда улар учун ажратилган савдо растаси ва унинг теварак атрофини тоза ҳолда тутишлари шарт.

12. Бозор худудида қуйидагилар таъқиқланади;

бозор ҳудудида ташқи реклама воситаларини реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда жойлаштириш;

ишлаб чиқариш санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган озиқ-овқат ва маиший кимё товарларини сотиш;

уй шароитида ва бошқа жойларда сўйилган, хавфсизлиги ветеринария хизмати томонидан кафолатланмаган гўшт ва бошқа маҳсулотларни (калла-поча, ўпка, жигар, талоқ ва бошқалар) сотиш;

ваколатли банкларнинг шохобчалари ва банкоматларидан ташқари, фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан белгиланган талабларга зид равишда банк пластик карточкаларини нақдлаштириш тақиқланади.

13. Ушбу Қоидалар нормаларига ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талабларга риоя этиш.

III. Илгари фойдаланишда бўлган мол-мулк сотиш бозорларда

1. Илгари фойдаланишда бўлган мол-мулк бозорларда ҳафтанинг бир кунини маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ “Тозалик куни” деб белгиланиши, шу куни бозор ва уларнинг ҳудудида жойлашган барча объектларда туб тозалаш ва дезинфекция тадбирлари амалга оширилиши;

2. Илгари фойдаланишда бўлган мол-мулкни сотиш бозорлар ҳудудида ҳар куни иш бошланишидан олдин ва иш жараёни давомида мунтазам равишда тозалаш ишлари олиб борилиши;

3. Белгиланган муайян кунлардаги илгари фойдаланишда бўлган мол-мулкни сотиш бозорда йиғилган чиқиндиларни айнан шу куни олиб чиқиб кетилишини ташкил этилиши ҳамда чиқинди йиғиш майдончасида мунтазам равишда тозалаш ва зарарсизлантириш тадбирларини ўтказилиши;

4. Автомобиль бозорларида автомобилларни фақат шу турдаги транспорт воситалари учун белгиланган савдо зоналари орқали сотилиши;

5. Илгари фойдаланишда бўлган мол-мулкни сотиш бозорларда бозор маъмурияти томонидан белгиланган жойларда савдо қилиниши;

6. Илгари фойдаланишда бўлган мол-мулкни сотиш бозор маъмурияти ва назорат органларининг қонуний талабларини бажарилиши шарт.

7. Илгари фойдаланишда бўлган мол-мулкни сотиш бозори ҳудудида:

объектларни жойлаштиришнинг тасдиқланган схемасидан ташқари қўшимча савдо ўринлари ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларини сотиш (уларни бозор ҳудудида жойлашган турғун савдо шохобчалари орқали сотиш бундан мустасно);

янги импорт ва маҳаллий истеъмол товарларини ҳамда бошқа янги мол-мулкни сотиш (уларни бозор ҳудудида жойлашган турғун савдо шохобчалари орқали сотиш бундан мустасно);

товарларни автомашиналар ёки контейнерлардан сотиш;

тайёр армия анжомларини ва белгиланган намунадаги формали кийим-бошни, ҳарбий турдаги бошқа товарларни, муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар штампи босилган чойшаблар, ички ишлар органларида қўлланиладиган махсус воситалар ва махсус аслаҳа-анжомларни сотиш;

сотилиши қонун ҳужжатларида тақиқланган бошқа товарлар ва буюмларни сотиш тақиқланади.

10. Ушбу қоидалар нормаларига ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талабларга риоя этиш.

IV.Ушбу қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик
тўғрисида

Ушбу қоидаларни бузган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 168-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Вилоят ҳудудидаги бозорларда савдо қилиш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.Иловага асосан савдо қилиш қоидаларига риоя қилинадидоимийтегишли ташкилотлар раҳбарлари