Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

Урганч шаҳар ҳудудида йўловчилар ташиш транспорти хизматларининг таърифи тўғрисида

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotХorazm viloyati hokimligi
Hujjat muallifiХorazm viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)20.05.2016 19:01
Muhokama yakunlanishi (sana)04.06.2016 00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan
Обоснования необходимости принятия проектаУрганч шаҳар ҳудудида йўловчилар ташиш транспорти хизматларининг таърифини белгилаш
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana07.06.2016

Урганч шаҳар ҳудудида йўловчилар ташиш транспорти хизматларининг тарифи тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда), “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 4-5-сон, 124-модда), “Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 141-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунларига, шунингдекЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 сентябрдаги “Шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари тўғрисида”ги 455-сон, 2003 йил 4 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида”ги 482-сон қарорларига мувофиқ

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. 2016 йил 15 июндан бошлаб Урганч шаҳрида автобус йўловчилар ташиш транспорти хизматларининг чекланган тарифи бир марта юришга
700 (етти юз) сўм миқдорида белгилансин.

2. Вилоят молия бошқармаси (М.Давлатов), Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси (М.Рахматуллаев) ва вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Ж.Темуров)ларга юқорида ўрнатилган тарифларнинг тўғри қўлланилиши устидан доимий назорат ўрнатиш топширилсин.

3. Мазкур йўналишда қўл юки ёки багаж ташиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган “Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидалари”га мувофиқ амалга оширилсин.

4. Йўловчи ташиш транспортидан имтиёзли (бепул) фойдаланувчилар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Урганч шаҳар ҳокимининг 2015 йил 10 январдаги 17қ-сон қарори ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарор “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталарида эълон қилинсин.

7. Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Вилоят компьютерлаштириш маркази” ДУК (С.Садиқов) мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб сайтида жойлаштирилишини таъминласин.

8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Хўжаниёзова зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими П.Бобожонов

Вилоят ҳокимининг

2016 йил “___ ”апрелдаги

_____ - сон қарорига

илова

Йўловчи ташиш транспортидан имтиёзли (бепул) фойдаланувчилар

РЎЙХАТИ

1.1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар.

2. 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамкорлик қилувчи шахс.

3. 1941-1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар.

4. Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар.

5. Ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматчилар ва шартнома (контракт) бўйича оддий ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар.

6. Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар.

7. Кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахслар.

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 1
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1. 2016 йил 15 июндан бошлаб Урганч шаҳрида автобус йўловчилар ташиш транспорти хизматларининг чекланган тарифи бир марта юришга 700 (етти юз) сўм миқдорида белгилансин. 2016 йил 15 июндан бошлаб Урганч шаҳрида автобус йўловчилар ташиш транспорти хизматларининг чекланган тарифи бир марта юришга 700 (етти юз) сўм қилиш2016 йил 15 июнь"Узавтодарётранс" агентлиги