Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

 

 
 

 
 
 

Hujjat nomi

Вилоятда сув истеъмоли меъёрларини белгилаш ҳақида

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQashqadaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiQashqadaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)06.05.2016 15:41
Muhokama yakunlanishi (sana)21.05.2016 00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июлдаги 271-сонли “Уй жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги, 2012 йил 30 ноябрдаги 337-сонли “Ўзбекистон Республикасининг ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини модернизация қилиш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 48-49-сон, 539-модда), ва 2015 йил 30 октябрдаги 306-сонли “Сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 йил, 44-сон, 560-модда), қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana06.05.2016
Kelishuv uchun yuborilgan xatining raqami(not set)
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi bilan kelishish xatining tartib raqami va sanasi (not set)

Вилоятда сув истеъмоли меъёрларини белгилаш ҳақида

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 ноябрдаги 337-сонли “Ўзбекистон Республикасининг ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини модернизация қилиш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2015 йил 30 октябрдаги 306-сонли “Сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари туғрисида” ги қарорлари ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар етарли даражада ташкиллаштирилмаганлиги қайд этилсин.

2. Вилоятда сув истеъмоли меъёрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти(У.Авазов), вилоят “Сувоқава” ДУК (Ш.Муродов) тегишли ташкилотлар билан биргаликда:

- ичимлик суви истеъмоли меъёрларини барча шаҳар ва туманлар “Сувоқава” филиалларига етказилишини;

- шаҳар ва туманлар “Сувоқава” филиалларида сув ҳисоблаш приборлари мавжуд бўлмаган истеъмолчиларга ушбу сув истеъмоли меъёрлари бўйича ҳисоб-китоблар юритилишини;

- шаҳар ва туманлар “Сувоқава” филиалларида 2016 йил 1 майгача истеъмолчилар (абонентлар)ни тўлиқ хатловдан ўтказилишини якунлашни;

- шаҳар ва туманлар “Сувоқава” филиалларида ҳисоб-китоблар тизимини автоматлаштириш мақсадида хатлов натижалари бўйича олинган маълумотларни тўлиқ киритган ҳолда 2016 йил 20 майгача “Биллинг” тизими жорий этилишини таъминласинлар.

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Т.Рўзиев зиммасига юклатилсин.

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 1
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Вилоятда сув истеъмоли меъёрларини белгилаш ҳақида

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 ноябрдаги 337-сонли “Ўзбекистон Республикасининг ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини модернизация қилиш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2015 йил 30 октябрдаги 306-сонли “Сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари туғрисида” ги қарорлари ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар етарли даражада ташкиллаштирилмаганлиги қайд этилсин.

2. Вилоятда сув истеъмоли меъёрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти(У.Авазов), вилоят “Сувоқава” ДУК (Ш.Муродов) тегишли ташкилотлар билан биргаликда:

- ичимлик суви истеъмоли меъёрларини барча шаҳар ва туманлар “Сувоқава” филиалларига етказилишини;

- шаҳар ва туманлар “Сувоқава” филиалларида сув ҳисоблаш приборлари мавжуд бўлмаган истеъмолчиларга ушбу сув истеъмоли меъёрлари бўйича ҳисоб-китоблар юритилишини;

- шаҳар ва туманлар “Сувоқава” филиалларида 2016 йил 1 майгача истеъмолчилар (абонентлар)ни тўлиқ хатловдан ўтказилишини якунлашни;

- шаҳар ва туманлар “Сувоқава” филиалларида ҳисоб-китоблар тизимини автоматлаштириш мақсадида хатлов натижалари бўйича олинган маълумотларни тўлиқ киритган ҳолда 2016 йил 20 майгача “Биллинг” тизими жорий этилишини таъминласинлар.

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Т.Рўзиев зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Вилоятда сув истеъмоли меъёрларини белгилаш 2016 йил 21 май2016 йил 31 декабрвилоят “Сувоқава” ДУК (Ш.Муродов)