Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

Юридик ва жисмоний шахслардан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш билан боғлиқ хизматлар тарифи тўғрисида

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotХorazm viloyati hokimligi
Hujjat muallifiХorazm viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)11.01.2016 19:23
Muhokama yakunlanishi (sana)26.01.2016 12:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan
Обоснования необходимости принятия проектаЮридик ва жисмоний шахслардан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш билан боғлиқ хизматлар тарифини тасдиқлаш
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana27.01.2016

Юридик ва жисмоний шахслардан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш билан боғлиқ хизматлар тарифи тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонунининг 11 - моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ Урганч шаҳри ҳамда туманларда қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш билан боғлиқ хизматлар тарифини белгилаш мақсадида.

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. “Урганч махсус санитар транс” ишлаб чиқариш давлат корхонаси (кейинги ўринларда “Урганч махсус санитар транс” ИЧДК деб юритилади) (Х.Рахимов) ҳамда туманлар ободонлаштириш бошқармаларининг қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлари кўрсатиш участкаларининг (кейинги ўринларда санитария жиҳатдан тозалаш ташкилотлари деб юритилади) бошлиқлари томонидан Урганч шаҳри ҳамда туманлардаги қаттиқ ва суюқ ҳолдаги маиший чиқиндиларни (кейинги ўринларда “Чиқиндилар” деб юритилади) олиб кетиш ва қабул қилиш хизматлари учун тўлов миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. “Урганч махсус санитар транс” ИЧДК ҳамда туманлар ободонлаштириш бошқармаларининг санитария жиҳатдан тозалаш ташкилотлари томонидан аҳолидан чиқиндиларни тўплаб олиб кетганлиги учун тўловларни вақтида тўланишида, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда кўп квартирали уйларда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари яқиндан амалий ёрдам кўрсатсинлар.

3. Урганч шаҳар ҳокимлиги (О.Сапаев) “Урганч махсус санитар транс” ИЧДК томонидан шаҳарда ҳамда барча туман ҳокимлари томонидан туманларда юридик ва жисмоний шахслар билан белгиланган тартибда чиқиндиларни олиб кетишда аҳолини ҳаётига, соғлиғига ва атроф-муҳитга, истеъмолчиларнинг шахсий мулкига зарар олиб келмайдиган ҳолда ҳамда санитария қонун ҳужжатларига, санитария нормаларига, қоидаларига риоя этилишини таъминлансинлар.

Чиқиндиларни олиб кетишда коммунал хизмати тўлови миқдорларининг тўлиқ ундирилиши ва маблағларнинг мақсадли фойдаланиши устидан назоратни кучайтирсинлар.

4. Хоразм вилояти ҳокимининг 2013 йил 27 апрелдаги “Юридик ва жисмоний шахслардан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш билан боғлиқ хизматлар тарифи тўғрисида”ги 87қ-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Мазкур қарор Хоразм вилояти ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Хоразм хақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталарида эълон қилинган кундан кучга киради.

6. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Рўзметов зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими П.Бобожонов

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar