Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шаҳслар-ни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2016 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotAndijon viloyati Andijon tuman hokimligi
Hujjat muallifiAndijon viloyati Andijon tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-12-23 16:25:04
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-01-07 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan
Обоснования необходимости принятия проекта2016 йил учун ижтимоий мухофазага мужтож шахслар учун иш уринларини ажратиш масаласи
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana2015-12-23

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шаҳслар-ни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2016 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда)
17-моддаси, “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20-августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда), Ўзбекистон Республикаси Махаллий давлат хокимяти тўғрисидаги қонунинг 6-моддаси асосан ижтимоий мухофаза мухтож ва иш топишда қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2016 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

2. Ушбу тоифа шахслар учун-иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун-болаларни тарбиялаш ва мехнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жавдалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун-уларнинг касб бўйича тайёрганлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар учун-уларнинг касб бўйича тайёрганлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун - мехнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва мехнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган холда) берадиган иш ўринлари;

туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шаҳслар учун-махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар, одам савдосидан жабланганлар учун-уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса-махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

муҳандис, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача хайдовчиси, ташувчи, фаррош, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоравул.

4. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил
20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофаза муҳтож ва иш топишда қийналаётган шаҳслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш;

Йил бошлангунга қадар ўн кундан кечикмай ижтимоий муҳофаза муҳтож ва иш топишда қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида
25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин, ушбу тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берилсин;

ижтимоий муҳофаза муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шаҳслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин ўн кундан кечикмай ахборот бериш;

ташкилотлар ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шаҳсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этиш;

банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий мухофаза муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан тақдим этилмаганлигига ҳам ва амалда уларнинг тайёр эмаслигига ҳам меҳнат органи томонидан маҳаллий давлат ҳокимяти органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида қараши лозимлиги қайд этилсин.

5. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шаҳсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar