Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

Шайхонтоҳур туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent shahar Shayxontaxur tumani hokimligi
Hujjat muallifiToshkent shahar Shayxontaxur tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)13.09.2017 15:53
Muhokama yakunlanishi (sana)28.09.2017 23:59
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1998 й., 5-6-сон 97-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (янги таҳрири) Қонуни 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 2008 й., 7-сон 353-модда), “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 8-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 2008 й., 4-сон 190-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 8-сон 73-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 34-сон 333-модда) мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2018 йилга мўлжалланган банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича туман махсус комиссиясининг 2017 йил 20 августдаги баёнини инобатга олиб,
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana13.09.2017

Шайхонтоҳур туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини

2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1998 й., 5-6-сон 97-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (янги таҳрири) Қонуни 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 2008 й., 7-сон 353-модда), “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 8-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 2008 й., 4-сон 190-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 8-сон 73-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 34-сон 333-модда) мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2018 йилга мўлжалланган банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича туман махсус комиссиясининг 2017 йил 20 августдаги баёнини инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Шайхонтоҳур туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги 195 та ташкилотларда аҳолининг қуйидаги тоифалари учун жами 2340 та иш ўринлари банд қилиб қўйилсин:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун – болаларини тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалга эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларни тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар хисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

бандликка кўмаклашувчи Шайхонтоҳур тумани марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

одам савдосидан жабрланганлар учун иш ўринлари.

2. Шайхонтоҳур туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг 2018 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

3. Иш ўринларини банд қилувчи ташкилотлар раҳбарларига:

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2017 йил якунланишидан 10 кун олдин банд қилинган иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2018 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир тоифа бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим этилсин;

иловадаги шахслар учун иш ўринлари санитария-гигена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқлаштирилиши таъминлансин.

4. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини иловада белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашувчи Шайхонтоҳур тумани маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашувчи жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш хуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

6. Шайхантоҳур тумани бандликка кўмаклашиш маркази (Д.Солиева):

ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорни тўлиқ бажариш юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач, қонуний кучга киради.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Шайхонтохур туман ҳокимининг ўринбосари К.Захидов зиммасига юклатилсин.

Шайхонтоҳур туман ҳокими О.Рустамов

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Шайхонтоҳур туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида Шайхонтоҳур туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг 2018 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.15 днейШайхонтохур туман ҳокимининг ўринбосари К.Захидов