Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

 

 
 

 
 
 

Hujjat nomi

Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

You can give comments to prepare draft normative legal acts that affect entrepreneurial activity. Comments are subject to placement on a single portal of interactive government services for discussion.

You can also fill out Questionnaire discuss development projects of normative legal acts .

Comments, a well as the proposals contained in the questionnaire are subject to mandatory review by the state and economic management, the state government in the respective project developers regulatory act.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)13.09.2017 09:42
Muhokama yakunlanishi (sana)28.09.2017 23:59
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida
Обоснования необходимости принятия проектаФуқароларнинг кўп сонли мурожаати ва Президент Девонининг топшириғи асосида ишлаб чиқилмоқда.
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana19.10.2017

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинингқарори

Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналар томонидан экспорт қилиш ҳажмини ошириш, экспортни қўллаб қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг2005 йил 5 ноябрдаги 242-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:

а) 9-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1000 баравари миқдорида, улардан энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари миқдорида пул маблағлари билан шакллантирилган устав фондининг мавжуд бўлиши”;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарга мазкур банднинг учинчи хатбошиси татбиқ қилинмайди”;

б) 10-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“10. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисида ариза;

б) энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1000 баравари миқдорида устав фонди шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг, шу жумладан энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари миқдорида пул маблағлари киритилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатининг нусхаси;

в) лицензия бериш тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат”;

в) 11-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Лицензия талабгори – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналардан мазкур Низомнинг 10-банди “б” кичик бандида назарда тутилган ҳужжат тақдим этилиши талаб қилинмайди”.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т.Мирзаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов


Berilgan takliflar

Hech nima topilmadi

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 1
Yoqmadi: 1

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

2017-09-14 20:01:14

Zaynobiddinov Kodirbek Toxirovich

2017-09-14 21:00:41

Mulaydinov Farhod Murotovich

2017-09-15 12:08:23

Ataxodjayev Xojiakbar Turgunbyevich

2017-09-15 12:11:20

Ataxodjayev Xojiakbar Turgunbyevich

2017-09-15 12:11:36

Ataxodjayev Xojiakbar Turgunbyevich

2017-09-19 15:44:06

Zaynobiddinov Kodirbek Toxirovich

2017-09-20 15:32:08

Sattarov Xabibullo Izzatullayevich

2017-09-20 15:43:20

Sattarov Xabibullo Izzatullayevich

2017-09-20 15:53:16

Sattarov Xabibullo Izzatullayevich

2017-09-22 22:53:41

Axad Ismatov Muhammad Ibrohim o'gli

2017-09-22 23:07:59

Axad Ismatov Muhammad Ibrohim o'gli

2017-09-22 23:12:29

Axad Ismatov Muhammad Ibrohim o'gli

2017-09-22 23:22:51

Axad Ismatov Muhammad Ibrohim o'gli
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Чора-тадбирлар режасиҚарор10.10.2017Қарор