Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2018 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQashqadaryo viloyati Muborak tuman hokimligi
Hujjat muallifiQashqadaryo viloyati Muborak tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)07.09.2017 12:13
Muhokama yakunlanishi (sana)22.09.2017 23:59
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахбаротномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтожваиш топишда қийналадиганшахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлар тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда)да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда туманБандликка кўмаклашиш марказининг 2017 йил 04 сентябрдаги 1072-сонли алоқа хатини инобатга олиб, туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2018 йилда иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан,
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana22.09.2017

Қ А Р О РҚ И Л А М А Н :

1. Ижтимоий муҳофазага муҳтожва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, ташкилот, муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан
401 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида шу жумладан:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда кўп болали ота-оналар учун 20 фоиз (80киши);

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини томомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилари учун 46 фоиз (184 киши);

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 6 фоиз (25 киши);

ногиронлар учун 4 фоиз (17 киши);

бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 3 фоиз (13 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 3 фоиз(13киши);

одам савдосидан жабрланган шахслар учун 6фоиз (22 киши);

бошқа тоифалар учун 12фоиз (47киши), шу жумладан сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар ўн бир киши, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар ўн саккиз киши, атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун саккизкиши миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.

2. 2018 йилда банд қилиниши керак бўлганиш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш мақсадида махсус ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, 2018 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхоналар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

3. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринларини ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.

Бунда:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун—болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун—уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун— уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

бандликка кўмаклашиш туман марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун—махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар
учун—уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун

эса — махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари бўлиши лозим.

4. Тумандаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлари 2018 йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмда иш ўринлари банд қилиб қўйилишини, тайёр бўлишини ҳамда бу тўғрида туман бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунгача ёзма равишда ахборот беришни таъминласин.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қуйиш корхона, муассаса, ташкилотлар (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мабойнида амалга ошириб, бу тўғрида туман бандликка кўмаклашиш марказига йилнинг биринчи чораги тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ёзма равишда ахборот бериш топширилсин.

6. Ушбу қарорни бажармаган ташкилотга “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган корхона, ташкилот ва муассасалар ушбу иш ўринлариниташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш хуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

8. Тумандаги, корхона, муассаса ва ташкилотларга ҳар чоракда туман бандликка кўмаклашиш марказига 3-иловага мувофиқ ахборот бериб бориш топширилсин.

9. Туман бандликка кўмаклашиш маркази директори Б.Эгамбердиевбир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари эътиборига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

10. ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ва иш излашда қийинчиликларга дуч келаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун захира (квота)га қўйилган иш ўринлари ва касбларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан аттестациядан ўтказиш юклатилсин.

11. Туман ҳокимининг 2016 йил 28 сентябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Х-934/09-сонли қарори 2017 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Нарзиев зиммасига юклатилсин.

13. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Қарор лойиҳасини ишлаб чиқишсўров асосида02.09.2017сўров асосида