Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

Юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловлар тарифларини белгилаш тўғрисида

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)06.09.2017 18:44
Muhokama yakunlanishi (sana)21.09.2017 23:59
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan
Обоснования необходимости принятия проектаМазкур қарор Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган “Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш қоидалари”нинг 43-бандига мувофиқ Сирдарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳузуридаги “Тоза-ҳудуд” ДУК ва унинг шаҳар, туман филиаллари томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлари учун тўловлар тарифларини белгилаш мақсадида қабул қилинмоқда.
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana30.09.2017

Юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловлар тарифларини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги194-сон қарори билан тасдиқланган “Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш қоидалари”нинг 43-бандига мувофиқ, вилоятнинг шаҳарлари ва туманларида Сирдарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳузуридаги“Тоза-ҳудуд” давлат унитар корхонаси ва унинг шаҳар, туман филиаллари томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлари учун тўловлар тарифларини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 6, 14-моддалари ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб, қарор қиламан:

1. Сирдарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳузуридаги“Тоза-ҳудуд” давлат унитар корхонаси ва унинг шаҳар, туман филиаллари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловлар тарифлари, нархларни тартибга солувчи орган билан келишилган ҳолда, 1 нафар жисмоний шахсга бир ой учун 2000 (икки минг) сўм, юридик шахсларга 1м3 учун 30000 (ўттиз минг) сўм қилиб белгилансин.

2. Вилоят молия бош бошқармаси (А.Каримов), вилоят Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклаш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси (О.Маматов), туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига жойларда Сирдарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳузуридаги “Тоза-ҳудуд” давлат унитар корхонаси ва унинг шаҳар, туман филиаллари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатилиши учун белгиланган тўловлар тарифларига қатъий риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш топширилсин.

3. Туман, шаҳар ҳокимликлари Сирдарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳузуридаги“Тоза-ҳудуд” давлат унитар корхонаси ва унинг шаҳар, туман филиаллари билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари
орқали ҳамда бошқа қулай, самарали усулларда юридик шахслар, жумладан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатилиши тартиби ва бу хизматлар учун белгиланган тўловлар тарифларини етказиш вазифаси юклатилсин.

4. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.

5. Ушбу қарор қонуний кучга кирган кундан бошлаб, Сирдарё вилояти ҳокимининг 2017 йил 18 февралдаги “Юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўловлар тарифларини белгилаш тўғрисида”ги 77-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Қарор матни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

7. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Эшматов зиммасига юклатилсин.

Сирдарё вилояти ҳокими Ғ. Мирзаев

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишҚарор лойиҳаси муҳокамадан ўтказилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун вилоят адлия бошқармасига тақдим этилади.30.09.2017 йилЖ.Ибрахимов, А.Хожиматов, Н.Қурбонов