Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

Вилоятда қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш хизматини кўрсатиш бўйича янги тарифларини тасдиқлаш тўғрисида

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)31.08.2017 16:32
Muhokama yakunlanishi (sana)15.09.2017 23:59
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan
Обоснования необходимости принятия проекта“Чиқиндилар тўғрисида’’ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда) 11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ–2916-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли ва “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарорлари
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana01.10.2017

“Чиқиндилар тўғрисида’’ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда) 11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ–2916-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли ва “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2017 йил 18 июлдаги ЁТ/15-04-34-11/115-1466-сонли кўрсатмаси ҳамда вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2017 йил 19 августдаги 01-07/116-сонли хатларини кўриб чиқиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6 ва 25-моддаларига асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Наманган вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича санитар-тозалов хизматини чекланган тарифлари аҳоли учун бир кишига бир ойга 2 000 (икки минг) сўм ҳамда юридик истеъмолчиларга 30 000 (ўттиз минг) сўм этиб белгилансин.

2. Вилоят молия бош бошқармаси (Т.Юсупов), Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси (Д.Ботиров) ва вилоят Давлат солиқ бошқармаси (А.Хакимов)ларга юқорида белгиланган тарифларнинг тўғри қўлланилиши устидан доимий назорат ўрнатиш топширилсин.

3. Наманган вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (М.Апақов), вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси (Ф.Ибрагимов)ларга шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда:

ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, ўн кун муддатда қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар билан тузилган шартномаларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

вилоят ҳудудидаги уй-жой ва хонадонларда рўйхатда туриб ҳақиқатда яшамаётган ёки рўйхатдан ўтмасдан яшаётган шахсларга ҳамда вилоятда фаолият юритаётган юридик шахслар рўйхатига аниқлик киритиб, улар сонига мутаносиб равишда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан берилган маълумотномалари асосида тўловлар ундирилишини ташкил этиш;

2017 йил 15 сентябрдан бошлаб, бир ой муддатда хизмат кўрсатилаётган маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги жисмоний шахсларни қайта хатловдан ўтказиш ва абонентлар базасини шакллантириш, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан келишилган ҳолда аҳоли хонадонларидан қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича “Сигнал” тизимини жорий этиш;

вилоят Статистика бошқармасининг вилоятда фаолият кўрсатиб келаётган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотлар базаси асосида шаҳар ва туманлар кесимида уларнинг рўйхатини шакллантириш;

чиқинди ташиш транспортларини ҳаракатланиши бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан транспортларнинг ҳаракатланиши устидан “онлайн” режими асосида масофавий назорат (GPS) тизимини жорий этиш вазифалари топширилсин.

4. Мазкур қарор “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Сулаймонов зиммасига юклансин.

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Вилоят ҳокимининг қарорини қабул қилишВилоят ҳокимининг қарорини қабул қилиш1 кунВилоят ҳокимининг қарорини қабул қилиш
Вилоят адлия бошқармасида қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишВилоят адлия бошқармасида қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш3 кунВилоят адлия бошқармасида қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш
Қарор лойиҳасини Ҳукумат портали доирасида ташкил этилган "Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокамаси" порталига муҳокама учун жойлаштиришҚарор лойиҳасини Ҳукумат портали доирасида ташкил этилган "Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокамаси" порталига муҳокама учун жойлаштириш15 кунҚарор лойиҳасини Ҳукумат портали доирасида ташкил этилган "Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокамаси" порталига муҳокама учун жойлаштириш
Вилоят ҳокими қарори лойиҳасини ишлаб чиқишВилоят ҳокими қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш1 кунВилоят ҳокими қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш