Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)31.08.2017 15:14
Muhokama yakunlanishi (sana)15.09.2017 23:59
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan
Обоснования необходимости принятия проектаЛойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5116-сонли Фармонининг 14-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana01.01.2018

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда, № 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, № 10, 263-модда, № 12, 349-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452, 454-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 138-модда № _____, ____ -модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартишлар киритилсин:

1) 22-модда:

қуйидаги мазмундаги йигирманчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Солиқ мониторинги – солиқтўловчиларга жорий солиқ солиш масалаларини ҳал қилишда ҳар томонлама кўмаклашган ҳолда давлат солиқ хизматиорганлари ва ҳалол солиқ тўловчилар ўртасида кенгайтирилган ахборот алмашинувини назарда тутувчи солиқ назоратининг шакли.”;

йигирманчи - ўттиз саккизинчи хатбошилари тегишинча йигирма биринчи - ўттиз тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

2) 70-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Солиқ тўловчиларда солиқ мониторинги қўлланилган давр учун камерал назорат ўтказилмайди, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

ҳисоботлар давлат солиқ хизмати органига солиқ мониторинги қўлланилган давр учун ҳисобот топшириш муддатидан кейин тақдим этилганда;

солиқ суммалари камайишини, ҳосил бўлган зарар миқдори ошишини назарда тутувчи аниқлаштирилган ҳисоботлар тақдим этилганда;

солиқ мониторинги муддатидан олдин тўхтатилганда.”;

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Ўтказилган камерал назорат натижалари бўйича тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тузатилган солиқ ҳисоботини ёхуд аниқланган тафовутлар юзасидан солиқ тўловчилар томонидан аниқлаштирилган ҳисобот ёки асослар тақдим этилмаган тақдирда, тегишли давлат солиқ хизмати органи томонидан қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўланиши лозим бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар деб эътироф этиш юзасидан уч кун ичида судга ариза киритилади”.

3) қуйидаги мазмундаги 12-1–боб билан тўлдирилсин:

“12-1–боб. Солиқ мониторинги шаклидаги солиқ назорати

76-1–модда. Солиқ мониторинги тўғрисидаги умумий қоидалар

Ушбу Кодексга мувофиқ, солиқ мониторинги ўтказилаётган солиқ тўловчи томонидан тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши – солиқ мониторингини предмети ҳисобланади.

Солиқ мониторинги, солиқ тўловчининг солиқ мониторингини ўтказиш ҳақидаги аризаси ҳамда давлат солиқ хизмати органи билан солиқ тўловчи ўртасида тузилган ўзаро ахборот алмашинув регламенти ҳамда давлат солиқ хизмати органининг солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги қарори асосида амалга оширилади.

Солиқ тўловчи солиқ мониторингини ўтказиш ҳақидаги ариза тақдим этилаётган йилдан олдинги йил якунларига кўра микрофирма ва кичик корхона тоифасига кирмаган ёки ўтган йилдаги товар айланмаси 10 млрд.сўмдан ортиқни ташкил этган тақдирда давлат солиқ хизмати органига солиқ мониторингини ўтказиш ҳақидаги ариза билан мурожаат этиши мумкин.

Солиқ тўловчи солиқ мониторингини ўтказиш ҳақидаги аризани тақдим этган йилдан кейинги асосан 1 январдан 31 декабрга қадар бўлган календарь йили солиқ мониторингини ўтказиш даври ҳисобланади.

Ўзаро ахборот алмашинув регламентининг шакли ва талаблари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Berilgan takliflar

Hech nima topilmadi

Izohlar va ularga berilgan javoblar

2017-09-04 12:36:08

Turdikulov Jamshidbek Salimovich

2017-09-06 10:18:36

Qabul qilindi

76-2-модда. Солиқ мониторинги ўтказиш учун асос

Солиқ тўловчи томонидан солиқ мониторингини ўтказиш ҳақидаги ариза мазкур солиқ тўловчи рўйхатдан ўтган манзилдаги давлат солиқ хизмати органига солиқ мониторинги ўтказиладиган даврдан олдинги йилнинг 1 июлидан кечиктирмасдан электрон ёки ёзма шаклда тақдим этилади.

Солиқ мониторингини ўтказиш ҳақидаги аризанинг шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Солиқ мониторингини ўтказиш ҳақидаги ариза билан бирга ўзаро ахборот алмашинув регламенти тақдим этилади.

Солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ мониторингини ўтказиш ҳақидаги ариза ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича, давлат солиқ хизмати органи солиқ мониторингини ўтказиш ҳақидаги ариза тақдим этилган йилнинг 1 октябрига қадар қуйидаги қарорларнинг бирини қабул қилади:

1) солиқ монторингини ўтказиш тўғрисидаги қарор;

2) солиқ монторингини ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор.

Солиқ монторингини ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор асосланган бўлиши лозим. Солиқ монторингини ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:

1) солиқ тўловчи томонидан солиқ мониторингини ўтказиш ҳақидаги ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

2) солиқ тўловчи томонидан мазкур Кодекснинг 76-1-моддасининг3-қисмида кўзда тутилган шартларга риоя этилмаганлиги;

3) ўзаро ахборот алмашинув регламенти тасдиқланган шакл ва талабларга мос келмаслиги.

Солиқ монторингини ўтказиш (ўтказишни рад этиш) тўғрисидаги қарор қилинганидан кейин 5 кун ичида солиқ тўловчига ёзма ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда хабарнома юборилади.

76-3-модда. Солиқ мониторинги ўтказишни муддатидан олдин тўхтатиш

Солиқ мониторинги қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

1) солиқ тўловчи томонидан ўзаро ахборот алмашинув регламенти талаблари бажармаганда;

2) солиқ мониторингини ўтказиш жараёнида солиқ тўловчи томонидан ҳақиқий бўлмаган маълумотлар тақдим этилганда;

3) солиқ мониторингини ўтказиш жараёнида солиқ тўловчи томонидан ҳужжатлар (маълумотлар), тушунтиришларни давлат солиқ хизмати органига икки ва ундан ортиқ марта ўзаро ахборот алмашинув регламенти талабларига зид равишда тақдим этилганлиги.

Солиқ мониторингини муддатидан олдин тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинганидан кейин бир ой ичида давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчини ёзма ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда огоҳлантиради.

76-4-модда. Солиқ мониторингини ўтказиш

Солиқ мониторинги, давлат солиқ хизмати органининг ваколатли шахслари томонидан уларнинг вазифаларига мувофиқ равишда давлат солиқ хизмати органи жойлашган манзил бўйича ўтказилади.

Солиқ мониторинги солиқ мониторинги ўтказиладиган йилнинг 1 январида бошланиб, кейинги йилнинг 1 июнига қадар ўтказилади.

Солиқ мониторингини ўтказишда давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши билан боғлиқ зарур ҳужжатлар (ахборотлар), тушунтиришларни талаб қилиб олишга ҳақли.

Талаб қилинган ҳужжатлар (ахборотлар) давлат солиқ хизмати органига почта орқали буюртма хат, алоқанинг телекоммуникация каналлари орқали электрон шаклда ёки ўзаро ахборот алмашинув регламентида кўзда тутилган бошқа тартибда юборилиши мумкин.

Солиқ мониторинги жараёнида талаб қилинган ҳужжатлар (ахборотлар), тушунтиришлар, солиқ тўловчи томонидан тегишли талабнома олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда тақдим этилиши шарт.

Солиқ тўловчи талаб қилинган ҳужжатлар (ахборотлар), тушунтиришларни белгиланган муддат ичида тақдим этиш имкониятига эга бўлмаса ҳужжатлар (ахборотлар), тушунтиришларни тақдим этиш тўғрисидаги талабни олган кунидан эътиборан уч кунлик муддатда тегишли давлат солиқ хизмати органига белгиланган муддатда тақдим этиш имкони мавжуд эмаслигининг сабабларини ва қайси муддат ичида тақдим этишини кўрсатган ҳолда ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.

76-5-модда. Давлат солиқ хизмати органининг асосланган фикри

Давлат солиқ хизмати органининг асосланган фикри солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши масалалари бўйича давлат солиқ хизмати органининг фикри акс эттиради.

Асосланган фикр солиқ тўловчига солиқ мониторингини ўтказиш жараёнида юборилади.

Давлат солиқ хизмати органининг асосланган фикри ўз ташаббуси ёки солиқ тўловчининг сўровномасиига кўра тузилади.

Солиқ мониторингини ўтказиш жараёнида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашда хатоликка йўл қўйилганлиги, тўлиқ ёки ўз вақтида тўланмаганлиги аниқланганда асосланган фикр давлат солиқ хизмати органининг ташаббуси бўйича тузилади.

Асосланган фикр тузилган кунидан бошлаб уч кун ичида солиқ тўловчига юборилади.

Солиқ тўловчида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ёки ўз вақтида тўланиши бўйича шубҳалар ёки ноаниқликлар мавжуд бўлганда солиқ мониторингини ўтказаётган давлат солиқ хизмати органига асосланган фикрни тақдим этиш ҳақидаги сўровнома юборади.

Асосланган фикрни тақдим этиш ҳақидаги сўровномада кўрсатилган масалалар бўйича солиқ тўловчининг фикри баён этилади.

Солиқ тўловчининг сўровномаси бўйича давлат солиқ хизмати органининг асосланган фикрисўровнома олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда ёзма ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда юборилади.

Солиқ тўловчининг сўровномаси бўйича давлат солиқ хизмати органининг асосланган фикрини тайёрлаш учун қўшимча вақт талаб этилган тақдирда уни юбориш муддати бир ойгача узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчини беш кун ичида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.

Асосланган фикр билан розилик ҳақида солиқ тўловчи тегишли давлат солиқ хизмати органига асосланган фикрни бажарилишини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, у олинган кундан бошлаб бир ой ичида хабардор қилади.

Солиқ тўловчи асосланган фикр билан рози бўлмаган тақдирда ўз эътирозларини асосланган фикр олинган кундан бошлаб бир ой ичида тегишли давлат солиқ хизмати органига тақдим этади.

Эътирозларни олган давлат солиқ хизмати органи уларни олган кундан бошлаб уч кун ичида ўзаро келишув жараёнини ўтказишни бошлаш учун юқори турувчи давлат солиқ хизмати органига юбориши шарт.

76-6-модда. Ўзаро келишув жараёни

Ўзаро келишув жараёни Давлат солиқ хизмати органининг юқори турувчи органи материалларни олган кундан бошлаб бир ой ичида асосланган фикрни тузган давлат солиқ хизмати органи ва эътирозларни тақдим этган солиқ тўловчи иштирокида ўтказилади.

Ўзаро келишув жараёнининг натижаларига кўра тузилган хабарнома уч кун ичида солиқ тўловчига ёзма ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда юборилади.”.

4) 91-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Фаолиятига солиқ мониторинги қўлланилган солиқ тўловчиларда солиқ мониторинги қўлланилган давр учун молия-хўжалик фаолияти бўйича режали текширувлар ўтказилмайди, қуйидагилар бундан мустасно:

солиқ мониторинги муддатидан олдин тўхтатилганда;

солиқ тўловчи томонидан давлат солиқ хизмати органининг асосланган фикри бўйича талаблар бажарилмаганида;

мазкур банд бўйича режали текширув ўтказишда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши асос бўлиб хизмат қилади.

солиқ мониторинги ўтказилган давр учун тақдим этилган ҳисоботларга нисбатан солиқ суммалари камайишини ёкиҳосил бўлган зарар миқдори ошишини назарда тутувчи қайта ҳисобот тақдим этилганда.”.

тўртинчи-ўн биринчи қисмлари тегишинчи бешинчи-ўн иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

мазкур Қонун ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 2
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

2017-09-07 07:17:55

GOFUROV BAHROM Nurdinboyevich

2017-09-12 14:02:58

Qabul qilindi
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тасдиқлаш учун киритишКелишилган Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш2017 йил 25 сентябрга қадарКелишилган Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишишЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш учун юбориш2017 йил 18 -21 сентябрдаЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш учун юбориш
Таклифлар асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига ўзгартиришлар киритишМуҳокама иштирокчилари томонидан билдирилган таклиф ва эътирозларни ҳисобга олган ҳолда якуний Қонун лойиҳани ягона порталга жойлаштириш2017 йил 16 сентябрга қадарМуҳокама иштирокчилари томонидан билдирилган таклиф ва эътирозларни ҳисобга олган ҳолда якуний Қонун лойиҳани ягона порталга жойлаштириш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилишЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини муҳокама қилиш2017 йил 31 августдан 15 сентябрга қадарЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини муҳокама қилиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилиш учун ягона порталга жойлаштиришЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Интерактив давлат хизматлари ягона порталга жойлаштириш2017 йил 31 августЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Интерактив давлат хизматлари ягона порталга жойлаштириш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасининг якуний таҳририни ишлаб чиқиш2017 йил 31 августга қадарЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасининг якуний таҳририни ишлаб чиқиш