Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

Янгиер шаҳрида 2018 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati Yangiyer shahri hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati Yangiyer shahri hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)29.08.2017 15:22
Muhokama yakunlanishi (sana)13.09.2017 18:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan
Обоснования необходимости принятия проекта“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana01.01.2018

ЛОЙИҲА

ЯНГИЕР ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

2017 йил “ ___ ” ________ ___ – сон Янгиер шаҳри

Янгиер шаҳрида 2018 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й, 9-сон, 320-модда)нинг 6, 25-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарорига асосланиб Янгиер шаҳрида 2018 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1..“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида Янгиер шаҳар ҳокими мавжуд корхона, муассаса ва ташкилотлар ходимларининг рўйхати бўйича ўртача сонидан 264 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналар учун 0,4 фоиз (15 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 2,2 фоиз (84 киши);

ногиронлар учун 3% фоиз (115 киши);

бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,3 фоиз (12 киши);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 0,4 фоиз (15 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарори билан тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 0,5 фоиз (17 киши);

одам савдосидан жабр кўрганлар учун 0,1 фоиз (5 киши) миқдорида иш ўринлари захирасини белгилайди.

2. Қарорнинг 1-бандида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган касб ва мутахассисликлар бўйича 2018 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун банд қилиб қўйилган иш жойларини барпо этиш вазифаси юклатилган ташкилотлар, корхона ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак. Шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналари учун-болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун-уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун-уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун-меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсиқларсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун-махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарори билан тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун-уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-хунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса-махсус малака талаб қилмайдиган ҳамда юқорида кўрсатилган барча тоифалар учун мос шароитлар яратилиши лозим.

Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар:

иш жойларининг энг кам миқдорини (квота) бўйича иш ўринларини ташкил этилганлиги тўғрисида маълумотларни ҳар чоракда;

ушбу ўринларга ишга жойлашганлиги тўғрисидаги маълумотни ойнинг 25-санасига қадар шаҳар Бандликка кўмаклашиш Марказига топширсинлар.

ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган тоифадаги кишиларга махсус иш жойлари ажрата олмаган корхона ва муассасалар иш жойларини ижарага сотиб олиш ёки бошқа корхоналар билан хамкорликда ташкил этилсин.

4.Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

қарорнинг 1-банди 2-хат бошидан кўрсатилган талабларга жавоб берадиган касб ва мутахассисликлар бўйича корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар кесимидаги иш ўринлари кўрсатилган ҳолдаги миқдорда иловага мувофиқ ташкил этилсин.

5. Ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахслар учун кўрсатилган иш ўринларини белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини таъминласинлар.

6. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига «Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солиниши тўғрисида огоҳлантирилсин.

7. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда ташкилот учун қўйидаги имтиёзлар белгиланади:

ногиронлар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини белгиланган сонидан ортиқча ташкил этилган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёз олиши;

мутассади ташкилот, корхона ва муссасалар ўз ваколатлари доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун белгиланган кўрсатгичдан ортиқча, шу жумладан иш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун турар жой бўлмаган биноларни бирламчи навбатда ажратиш йўли билан банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини ташкил этган ташкилотлар учун имтиёзлар белгиланиши;

ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари шаҳар ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини шаҳар Бандликка кўмаклашиш Маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қоплаш хуқуқига эгадир.

8. Янгиер шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази бир ҳафта муддат ичида мазкур қарорни иловада кўрсатилган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга етказсин ва ижросини назоратга олсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Хўжаев зиммасига юклатилсин.

10. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Шаҳар ҳокими И.Қудратов

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Қарор лойиҳасини Сирдарё вилояти Адлия бошқармасидан ҳуқуқи экспертизадан ўтказиш ва қабул қилишҚарор билан иш ўринлари банд қилиб қўйилган барча корхона, ташкилот ва муассасалар2018 йил давомидаҚарор билан белгиланган корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда Янгиер шаҳар Бандликка кўмаклашиш Маркази