Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш тўғрисида

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati Yangiyer shahri hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati Yangiyer shahri hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)29.08.2017 15:05
Muhokama yakunlanishi (sana)13.09.2017 18:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида”ги Низом
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana01.01.2018

ЛОЙИҲА

ЯНГИЕР ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

2017 йил “ ___ ” ________ ___ – сон Янгиер шаҳри

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини

ташкиллаштириш тўғрисида

“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 22-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) асосан шаҳар худудидаги иш билан банд бўлмаган “ИШСИЗ” мақоми берилган фуқароларни ишга жойлаштириш борасида вужудга келган оғир вазиятдан чиқиш ҳамда шаҳар бандликка кўмаклашиш Марказининг таклифларига кўра ташкилот ва корхоналарда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини яъни, ҳамма учун қулай, махсус касб-хунар тайёргарлиги талаб қилмайдиган, вақтинчалик иш жойларини барпо этиш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9 - сон, 320-модда)нинг 6-моддасига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1.Янгиер шаҳрида 2018 йил давомида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштирадиган корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Шаҳар корхона, ташкилот ва муассасалари (иловадаги рўйхат бўйича) раҳбарларига шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда шартномалар асосида 2018 йилга ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш вазифаси юклатилсин.

3. Хақ тўланадиган жамоат ишларини маблағ билан таъминлаш иш берувчилар томонидан ўз маблағлари, шунингдек махаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари хисобига амалга оширилади. Бунда хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар мехнатига хақ тўлаш харажатлари қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- давлат хокимияти органига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар буйича - эллик фоизи иш берувчилар маблағлари, эллик фоизи махаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари хисобига:

- бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича - етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари хисобига.

4. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари шаҳар бандликка кўмаклашиш Маркази билан биргаликда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштиришни Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги
353-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ҳақида”ги Низомга асосан амалга оширсин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2016 йил 14 ноябрдаги “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш тўғрисида”ги 1143-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

7. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Шаҳар ҳокими И.Қудратов

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Қарор лойиҳасини Сирдарё вилояти Адлия бошқармасидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва қабул қилишҚарор билан белгилаб қўйилган Янгиер шаҳридаги корхона, ташкилот ва муассасалар2018 йил давомидаҚарор билан белгилаб қўйилган Янгиер шаҳридаги корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда Янгиер шаҳар Бандликка кўмаклашиш Маркази