Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

Хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сони мувофиқлиги устидан тизимли мониторингни амалга ошириш, шунингдек солиқ солинадиган базани аниқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo‘mitasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)29.08.2017 10:24
Muhokama yakunlanishi (sana)13.09.2017 23:59
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5116-сонли фармонига мувофиқ
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana01.01.2018

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИМОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

Хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сони мувофиқлиги устидан тизимли мониторингни амалга ошириш, шунингдек солиқ солинадиган базани аниқлаштириш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5116-сонли фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги қарор қилади:

1. Хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сони мувофиқлиги устидан тизимли мониторингни амалга ошириш, шунингдек солиқ солинадиган базани аниқлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Тошкент ш.,

2017 йил “____” ___________,

________-сон

Б.Парпиев

Молия вазири

Тошкент ш.,

2017 йил “____” ___________,

________-сон

Б.Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ

қўмитаси ва Молия вазирлигининг

2017 йил “___” ______________ даги

_______ ва _______-сон қарорига

ИЛОВА

Хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги

ва ҳақиқий сони мувофиқлиги устидан тизимли мониторингни

амалга ошириш, шунингдек солиқ солинадиган базани аниқлаштириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ–5116-сон “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сони мувофиқлиги устидан тизимли мониторингни амалга ошириш, шунингдек, солиқ солинадиган базани аниқлаштириш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Хўжалик юритувчи субъектларда (кейинги ўринларда солиқ тўловчилар деб юритилади) ўтказиладиган ходимлар сонининг мониторинги, мониторинг ўтказилган даврда ҳақиқатда ишлаётган ходимлар сонини аниқлаш ва шу орқали солиқ солинадиган базани аниқлаштириш мақсадида ўтказилади.

2. Солиқ тўловчиларнинг ходимлари сонини мониторинги (кейинги ўринларда мониторинг), солиқ тўловчиларнинг жойлашувидан ва фаолият туридан қатъий назар уларга тегишли бўлган барча объект ва ҳудудларда давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан (кейинги ўринларда мониторинг ўтказувчи шахс (шахслар) деб юритилади) жойига чиққан ҳолда мавжуд ходимларни санаб чиқиш ҳамда далолатнома билан расмийлаштириш орқали амалга оширилади.

3. Мониторингни амалга ошириш жараёнида солиқ тўловчилар (филиаллар ва шохобчалар ҳам қўшилган ҳолда) томонидан ишлаётган барча ходимларнинг фамилияси, исми ва шарифи ҳамда солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) қайд этилган рўйхатини тасдиқланган ҳолда мониторинг ўтказувчи шахс (шахслар)га тақдим этади.

Бундан ташқари, мониторинг ўтказилган ойда янги ишга қабул қилинган ходимлар бўйича уларни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқлари (тузилган шартномалари) ҳамда меҳнат дафтарчалари тақдим этилади.

Мониторингни амалга ошириш жараёнида мазкур маълумотларни олиш имконияти бўлмаган тақдирда, солиқ тўловчилар томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган охирги солиқ ҳисоботларида қайд этилган ходимларнинг рўйхати асос бўлади.

Мониторинг ўтказувчи шахс (шахслар) солиқ тўловчилардан бошқа ахборот ёки тушунтиришлар талаб қилишга ёки хўжалик фаолиятига бошқача тарзда аралашишига йўл қўйилмайди.

4. Мониторинг натижаларидан фақат давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган солиқ ҳисоботларидаги ходимлар сонини тўғрилигини таҳлил этишга, шунингдек солиқ солинадиган базани хусусан ягона ижтимоий тўлов, фуқароларнинг суғурта бадаллари ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ муносабатларни ҳаққонийлигини аниқлашда фойдаланилади.

5. Мониторинг солиқ назорати тадбири ҳисобланади ва Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишиш талаб этилмайди.

Мониторинг тўғрисидаги маълумотлар солиқ тўловчиларнинг “Текширишларни рўйхатга олиш китоби”га киритилмайди.

Мониторингга жалб этиладиган давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларида хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома бўлиши талаб этилмайди.

6. Мониторинг 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, давлат бюджетидан молиялаштириладиган муассаса ва ташкилотлардан ташқари, бошқа барча солиқ тўловчиларнинг давлат солиқ хизмати органларига тақдим этган солиқ ҳисоботларини камерал назорат ўтказиш натижаларига ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган тегишли бошқа маълумотларга асосан ўтказилади.

7. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

солиқ тўловчиларнинг ходимлари сонини мониторинги – давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахси (шахслар) томонидан солиқ тўловчиларга тегишли бўлган барча объект ва ҳудудларда жойига чиққан ҳолда мавжуд ходимларни санаб чиқиш ҳамда далолатнома билан расмийлаштириш;

ҳисоботдаги ходимлар сони– солиқ тўловчилар томонидан давлат солиқ хизмати органларига ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича тақдим этилган солиқ ҳисоботларидаги ходимлар сони ва уларнинг рўйхатлари;

ҳақиқатдаги ходимлар сони – ўтказилган мониторинг натижалари бўйича аниқланган ходимлар сони;

конверт усулидаги иш ҳақи – иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат шартномаси тузилмаган ҳолда ишга ёлланган жисмоний шахсга тўланган иш ҳақи;

иш ҳақи фонди – Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172-моддасида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ва ягона ижтимоий тўловнинг солиқ солиш объекти бўлган даромадлар;

тўловларнинг умумий ставкаси – тегишли тоифадаги солиқ тўловчилар учун белгиланадиган ягона ижтимоий тўлов, фуқароларнинг суғурта бадаллари ва жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган 1 фоизга камайтирилмаган ҳолдаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ставкасини ўз ичига олувчи умумий ставка.

Бунда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ставкаси жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланиладиган ставка миқдори қабул қилинади.

2-боб. Мониторинг ўтказиш учун асос ва унга тайёргарлик кўриш

8. Давлат солиқ хизмати органларида ўтказилган камерал назорат натижаларига кўра, солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларидаги ходимлар рўйхати, иш ҳақи фонди ҳамда ходимлар сонини камайтирилганлигини тахмин қилиш имконини берадиган қуйидаги тафовут ва номутаносибликларнинг бирортаси ёки ушбу Низомда назарда тутилган бошқа тегишли маълумотларнинг мавжудлиги мониторинг ўтказилишига сабаб бўлади.

Хусусан:

Ҳақиқатда ишлаётган ходимлар сонига нисбатан:

ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар (қурилиш, ишлаб чиқариш ва бошқалар) ҳажмининг кўплиги;

бир неча йўналишлар ва соҳалар бўйича ишлар (хизматлар)ни амалга оширилиши;

соҳанинг ёки ишлар (хизматлар)нинг мураккаблиги;

бир неча сменада ишлар ташкил этилганлиги;

фаолият кўрсатиладиган ҳудудларнинг (қишлоқ ҳўжалиги корхоналари, ишлаб чиқариш, умумий овқатланиш, савдо, тўйхона ва бошқа соҳалардаги ер майдонлар) катталиги;

филиал ва шохобчаларнинг мавжудлиги;

айнан шу каби соҳада ишлаётган бошқа субъектларда ходимлар сонининг кўплиги;

пул маблағалари айланмаси миқдорининг кўплиги.

Харажатларга нисбатан фойда миқдорининг кўплиги.

Ҳисобланган иш ҳақи фонди бўйича:

умумий иш ҳақи фондининг камлиги ёки камайиб бориши;

соҳанинг ёки ишлар (хизматлар)нинг мураккаблигига нисбатан ходимларнинг кам ойлик иш ҳақига ишлаши;

харидоргир ҳамда турли хил товарлар (маҳсулотлар) ишлаб чиқарилиши ҳамда сифатли хизмат кўрсатилишига нисбатан иш ҳақи фондининг камлиги;

банклардан ходимларнинг иш ҳақи учун маблағларни ўз вақтида ёки умуман олмаслиги;

иш ҳақининг натура кўринишида ҳисоб-китоб қилиниши;

ишлаб чиқарилган товар (маҳсулотлар), бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар таннархида иш ҳақи фондининг камлиги;

айнан шу каби соҳада ишлаётган бошқа субъектларда иш ҳақи фондининг кўплиги.

Ҳақиқатда сарфланган моддий ҳаражатлар бўйича:

ишлаб чиқарилган маҳсулотларга ёки кўрсатилган хизматларга нисбатан хом-ашё ва материаллар сарфининг кўплиги;

товар бирлигига нисбатан сарфланган электр энергия ва табиий газ миқдорининг кўплиги.

Юридик шахслар ва фуқароларнинг ариза ва мурожаатлари.

Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат санитария-эпидемиология назорати марказларидаги маълумотлар билан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган ҳисоботларда кўрсатилган ходимлар сони ўртасида фарқларнинг мавжудлиги.

Камерал назорат натижалари бўйича тегишли бошқа номутаносибликлар.

9. Мониторинг ўтказиладиган солиқ тўловчилар танлаб олингандан сўнг, давлат солиқ хизмати органининг соҳаларга масъул ходимлари томонидан уларнинг рўйхати тузилади ва мазкур рўйхатлар асосида мониторинг ўтказиш тўғрисида буйруқ лойиҳаси тайёрланади.

Буйруқ лойиҳасига мазкур Низомнинг 8-бандида келтирилган асослар ҳамда давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган охирги солиқ ҳисоботларидаги ходимлар рўйхати илова қилинади.

10. Мониторингни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосарлари томонидан қабул қилинади.

11. Мониторингни ўтказиш тўғрисидаги буйруқда мониторинг ўтказиладиган субъект, унинг асосий фаолият тури, мониторинг ўтказиш жойлари ва муддати, мониторинг ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинишига сабаб бўлган тафовут ёки номутаносибликлар, шунингдек давлат солиқ хизмати органининг мониторинг ўтказадиган мансабдор шахс (шахслари) таркиби кўрсатилади.

3-боб. Мониторинг ўтказиш давомида амалга ошириладиган тадбирлар

12. Мониторинг ўтказиш жараёни бошланишидан олдин солиқ тўловчиларга, давлат солиқ хизмати органининг мониторинг ўтказадиган мансабдор шахс (шахслари) томонидан хизмат гувоҳнома кўрсатилиб, мониторинг ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан таништирилади ҳамда буйруқ нусхаси солиқ тўловчига тақдим этилади.

13. Мониторинг ўтказувчи шахс (шахслар) томонидан солиқ тўловчиларнинг жойлашувидан қатъий назар уларга тегишли бўлган барча объект ва ҳудудларда ишлаётган ходимларининг фамилияси, исми ва шарифи, қачондан бери ишлаётганлигини ва қанча иш ҳақи олаётганлигини сўраш орқали, солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган ходимлар рўйхати ёки давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган охирги солиқ ҳисоботларидаги ходимлар рўйхати билан бирма-бир солиштириб чиқади.

14. Мониторинг жараёнида солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган рўйхатда ёки давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган солиқ ҳисоботларидаги ходимлар рўйхатида мавжуд бўлмаган ҳолда ишлаётган ходимларнинг рўйхати алоҳида тузилиб улардан тегишли тартибда тушунтириш хатлари олинади.

Тушунтириш хати олишни имкони бўлмаган ҳолларда аниқланган ҳолатлар бўйича холислар иштирокида маълумотнома тузилиши мумкин.

15. Мониторинг якуни бўйича мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ 2 нусхада далолатнома расмийлаштирилади. Далолатномада ўзаро меҳнат шартномасини тузмасдан ишлаётган ходимлар рўйхати кўрсатилади.

16. Солиқ тўловчилар томонидан ўзаро меҳнат шартномасини тузмаган ҳолда ишлаётган ходимларни аниқланиши, конверт усулидаги иш ҳақи берилаётганлиги ҳамда ходимлар сонини яшириш деб баҳоланади ва мониторинг ўтказувчи шахс (шахслар) томонидан солиқ тўловчиларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади.

17. Мониторинг якуни бўйича расмийлаштирилган далолатнома мониторинг ўтказувчи шахс (шахслар) ҳамда солиқ тўловчиларнинг мансабдор шахслари ёки мониторинг жараёнида бевосита иштирок этган вакили томонидан тасдиқланиб, далолатноманинг 1 нусхаси солиқ тўловчиларга топширилади.

Солиқ тўловчиларнинг мансабдор шахслари ёки мониторинг жараёнида бевосита иштирок этган вакили томонидан далолатномани тасдиқлашдан ёки олишдан бош тортган ҳолларда аниқланган ҳолатлар бўйича холислар иштирокида маълумотнома тузилади.

18. Мониторинг солиқ тўловчиларнинг белгиланган иш режимига асосан бир иш куни давомида ўтказилади.

4-боб. Мониторинг натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органларида амалга ошириладиган таҳлиллар

19. Мониторингни ўтказувчи шахс (шахслар), солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган ходимлар рўйхатини, давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган охирги солиқ ҳисоботларда қайд этилган ходимлар рўйхати билан уларнинг фамилияси, исми ва шарифи ҳамда СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами) орқали солиштириб чиқиб, солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган ходимлар рўйхатида мавжуд бўлган, лекин давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган солиқ ҳисоботларида (тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан норасмий ёлланган ходимларни) кўрсатилмаган ходимлар аниқланган ҳолларда уларнинг алоҳида рўйхатини тузади.

20. Ўтказилган мониторинг натижаси бўйича расмийлаштирилган далолатномада қайд этилиб, ўзаро меҳнат шартномасини тузмасдан ишлаётган ходимлар рўйхати бўйича ҳамда солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган ходимлар рўйхатида мавжуд бўлган, лекин давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган охирги солиқ ҳисоботларида кўрсатилмаган ходимлар рўйхати асосида бир иш кун муддатда давлат солиқ хизмати органининг раҳбарларига маълумотнома киритади.

21. Давлат солиқ хизмати органининг раҳбарлари маълумотнома билан бир иш кун муддатда танишиб чиқиб, мазкур солиқ тўловчиларда аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан талабнома юбориш ҳамда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини олинишини таъминлаш (тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга ёлланма ходимларини ҳисобга олиш ҳамда оилавий якка тартибдаги тадбиркорларнинг гувоҳномаларига оила аъзоларини қайд эттириш) чораларини кўриш учун тегишли бўлимларга топшириқ чиқаради.

22. Тегишли бўлимлар томонидан конверт усулидаги иш ҳақи олаётган ходимлар сонига нисбатан ҳисобланиши лозим бўлган энг кам иш ҳақи фонди ва унга тўланиши лозим бўлган ягона ижтимоий тўлов, фуқароларнинг суғурта бадаллари ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси ҳисоблаб чиқилади.

23. Қўшимча тўловлар қуйидаги формула асосида аниқланади:

ҚБ = (ҲХС – ҲКХС) *(ЭКОИҲ)*2,476 бу ерда:

ҚБ – тўловларни қўшимча ҳисоблаш амалга ошириладиган база;

ҲХС – ҳақиқатдаги ходимлар сони;

ҲКХС – солиқ ҳисоботда кўрсатилган ходимлар сони;

ЭКОИҲ – йил бошидаги энг кам ойлик иш ҳақи;

2,476 – биринчи разряд бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш таъриф коэффициенти.

Бунда, конверт усулида иш ҳақи олаётган ходимларга мониторинг ўтказилган ойда ишлаган кунларидан қатъий назар, биринчи разряд бўйича бир ойлик тўлиқ иш ҳақи ҳисобланади.

24. Давлат солиқ хизмати органининг тегишли бўлими томонидан солиқ тўловчиларга юборилган талабнома бўйича белгиланган муддатда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари ёки мавжуд тафовутларнинг асослари тақдим этилмаганда, Солиқ кодексининг 96-моддаси талаблари бўйича иш юритилади.

25. Аниқланган камчиликлар юзасидан тузилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-5-моддасига асосан маъмурий жарима қўлланилишига сабаб бўлади.

26. Ўтказилган мониторинг натижалари мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклда электрон кўринишда қайд этилиб, “Камерал назорат” бўлимида сақланади ва тўпланган ҳужжатлар алоҳида йиғма жилдга тикилиб борилади.

5-боб. Якуний қоида

27. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

28. Ушбу Низом Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Марказий банки, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазири в.б.

2017 йил “____” ___________

Ш.Шерматов

Марказий банк раиси

2017 йил “____” ___________

М.Нурмуратов

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазири

2017 йил “____” ___________

А.Ҳайитов

Савдо-саноат палатаси раиси

2017 йил “____” ___________

А.Икрамов

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

2017-09-13 11:38:37

ydb mchj директор
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тасдиқлаш учун киритишКелишилган Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш2017 йил 25 сентябрга қадарКелишилган Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишишЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш учун юбориш2017 йил 15 -21 сентябрдаЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш учун юбориш
Таклифлар асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига ўзгартиришлар киритишМуҳокама иштирокчилари томонидан билдирилган таклиф ва эътирозларни ҳисобга олган ҳолда якуний Қонун лойиҳани ягона порталга жойлаштириш2017 йил 14 сентябрга қадарМуҳокама иштирокчилари томонидан билдирилган таклиф ва эътирозларни ҳисобга олган ҳолда якуний Қонун лойиҳани ягона порталга жойлаштириш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилишЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини муҳокама қилиш2017 йил 28 августдан 12 сентябрга қадарЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини муҳокама қилиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилиш учун ягона порталга жойлаштиришЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Интерактив давлат хизматлари ягона порталига жойлаштириш2017 йил 28 августЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Интерактив давлат хизматлари ягона порталига жойлаштириш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасининг якуний таҳририни ишлаб чиқиш2017 йил 27 августга қадарЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасининг якуний таҳририни ишлаб чиқиш