Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

 

 
 

 
 
 

Hujjat nomi

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида"

Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)27.08.2017 18:00
Muhokama yakunlanishi (sana)11.09.2017 23:59
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan
Обоснования необходимости принятия проектаУшбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5116-сонли Фармонининг 2-банди ва ушбу Фармон билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурининг 22-бандига асосан ишлаб чиқилган.
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana01.01.2018

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда, № 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, № 10, 263-модда, № 12, 349-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452, 454-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 138-модда, № _____, ____-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин:

1) 67-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Солиқ тўловчиларнинг ходимлари сонини мониторинги”;

еттинчи – ўн биринчи хатбошилари тегишинча саккизинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2) қуйидаги мазмундаги 71-1-модда билан тўлдирилсин:

“71-1-модда. Солиқ тўловчиларнинг ходимлари сонини мониторингини ўтказиш

Солиқ тўловчиларнинг ходимлари сонини мониторинги, мониторинг ўтказилган даврда ҳақиқатда ишлаётган ходимлар сонини аниқлаш ва шу орқали солиқ солинадиган базани аниқлаштириш мақсадида ўтказилади.

Солиқ тўловчиларнинг ходимлари сонини мониторинги, солиқ тўловчиларнинг жойлашувидан ва фаолият туридан қатъий назар уларга тегишли бўлган барча объект ва ҳудудларда давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан жойига чиққан ҳолда мавжуд ходимларни санаб чиқиш ҳамда натижаларини далолатнома билан расмийлаштириш орқали амалга оширилади.

Давлат солиқ хизмати органларида ўтказилган камерал назорат натижаларига кўра, солиқ тўловчилар томонидан давлат солиқ хизмати органларига топширилган солиқ ҳисоботларида ходимларнинг рўйхати, иш ҳақи фонди ҳамда ходимлар сонини камайтирилганлигини тахмин қилиш имконини берадиган тафовут ва номутаносибликларни мавжудлиги;

юридик шахслар ва фуқароларнинг ариза ва мурожаатлари;

бошқа вазирлик ва идораларнинг маълумотлари билан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган солиқ ҳисоботларда кўрсатилган ходимлар сони ўртасида фарқларнинг мавжудлиги мониторинг ўтказилишига сабаб бўлади.

Солиқ тўловчиларнинг ходимлари сонини мониторинги, солиқ назорати тадбири ҳисобланади ва Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишиш талаб этилмайди.

Солиқ тўловчиларнинг ходимлари сонини мониторингини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосарлари томонидан қабул қилиниб, буйруқда мониторинг ўтказиладиган субъект, унинг асосий фаолият тури, мониторинг ўтказиш жойлари ва муддати, мониторинг ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинишига сабаблар, шунингдек давлат солиқ хизмати органининг мониторинг ўтказадиган мансабдор шахс (шахслар) таркиби кўрсатилади.

Мониторинг ўтказувчи шахс (шахслар) солиқ тўловчилардан бошқа ахборот ёки тушунтиришлар талаб қилишга ёки хўжалик фаолиятига бошқача тарзда аралашишига йўл қўйилмайди.

Мониторинг ўтказувчи шахс (шахслар) мониторинг натижалари юзасидан далолатнома тузади. Далолатноманинг кўчирма нусхаси солиқ тўловчиларга топширилади.

Мониторинг натижаларидан фақат давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган солиқ ҳисоботларидаги ходимлар сонини тўғрилигини таҳлил этишга, шунингдек солиқ солинадиган базани ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ муносабатларни ҳаққонийлигини аниқлашда фойдаланилади.

Солиқ тўловчиларнинг ходимлари сонини мониторингини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.”.

Berilgan takliflar

2017-08-28 14:59:38

Фарход Курбонов Садуллаевич

2017-08-31 15:43:24

Qabul qilindi

Izohlar va ularga berilgan javoblar

2017-08-28 14:59:43

Фарход Курбонов Садуллаевич

2017-08-31 15:42:56

Qabul qilindi

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонун ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун 2018 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 1
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

2017-08-28 18:41:03

Turopov Farhod Furqat o'g'li

2017-08-31 15:43:32

Qabul qilindi

2017-09-07 07:11:30

GOFUROV BAHROM Nurdinboyevich
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда, № 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, № 10, 263-модда, № 12, 349-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452, 454-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 138-модда, № _____, ____-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин:

1) 67-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Солиқ тўловчиларнинг ходимлари сонини мониторинги”;

еттинчи – ўн биринчи хатбошилари тегишинча саккизинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2) қуйидаги мазмундаги 71-1-модда билан тўлдирилсин:

“71-1-модда. Солиқ тўловчиларнинг ходимлари сонини мониторингини ўтказиш

Солиқ тўловчиларнинг ходимлари сонини мониторинги, мониторинг ўтказилган даврда ҳақиқатда ишлаётган ходимлар сонини аниқлаш ва шу орқали солиқ солинадиган базани аниқлаштириш мақсадида ўтказилади.

Солиқ тўловчиларнинг ходимлари сонини мониторинги, солиқ тўловчиларнинг жойлашувидан ва фаолият туридан қатъий назар уларга тегишли бўлган барча объект ва ҳудудларда давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан жойига чиққан ҳолда мавжуд ходимларни санаб чиқиш ҳамда натижаларини далолатнома билан расмийлаштириш орқали амалга оширилади.

Давлат солиқ хизмати органларида ўтказилган камерал назорат натижаларига кўра, солиқ тўловчилар томонидан давлат солиқ хизмати органларига топширилган солиқ ҳисоботларида ходимларнинг рўйхати, иш ҳақи фонди ҳамда ходимлар сонини камайтирилганлигини тахмин қилиш имконини берадиган тафовут ва номутаносибликларни мавжудлиги;

юридик шахслар ва фуқароларнинг ариза ва мурожаатлари;

бошқа вазирлик ва идораларнинг маълумотлари билан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган солиқ ҳисоботларда кўрсатилган ходимлар сони ўртасида фарқларнинг мавжудлиги мониторинг ўтказилишига сабаб бўлади.

Солиқ тўловчиларнинг ходимлари сонини мониторинги, солиқ назорати тадбири ҳисобланади ва Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишиш талаб этилмайди.

Солиқ тўловчиларнинг ходимлари сонини мониторингини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосарлари томонидан қабул қилиниб, буйруқда мониторинг ўтказиладиган субъект, унинг асосий фаолият тури, мониторинг ўтказиш жойлари ва муддати, мониторинг ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинишига сабаблар, шунингдек давлат солиқ хизмати органининг мониторинг ўтказадиган мансабдор шахс (шахслар) таркиби кўрсатилади.

Мониторинг ўтказувчи шахс (шахслар) солиқ тўловчилардан бошқа ахборот ёки тушунтиришлар талаб қилишга ёки хўжалик фаолиятига бошқача тарзда аралашишига йўл қўйилмайди.

Мониторинг ўтказувчи шахс (шахслар) мониторинг натижалари юзасидан далолатнома тузади. Далолатноманинг кўчирма нусхаси солиқ тўловчиларга топширилади.

Мониторинг натижаларидан фақат давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган солиқ ҳисоботларидаги ходимлар сонини тўғрилигини таҳлил этишга, шунингдек солиқ солинадиган базани ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ муносабатларни ҳаққонийлигини аниқлашда фойдаланилади.

Солиқ тўловчиларнинг ходимлари сонини мониторингини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.”.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонун ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун 2018 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тасдиқлаш учун киритишКелишилган Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш2017 йил 25 сентябрга қадарКелишилган Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишишЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш учун юбориш2017 йил 15 -21 сентябрдаЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш учун юбориш
Таклифлар асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига ўзгартиришлар киритишМуҳокама иштирокчилари томонидан билдирилган таклиф ва эътирозларни ҳисобга олган ҳолда якуний Қонун лойиҳани ягона порталга жойлаштириш2017 йил 14 сентябрга қадарМуҳокама иштирокчилари томонидан билдирилган таклиф ва эътирозларни ҳисобга олган ҳолда якуний Қонун лойиҳани ягона порталга жойлаштириш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилишЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини муҳокама қилиш2017 йил 27 августдан 11 сентябрга қадарЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини муҳокама қилиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилиш учун ягона порталга жойлаштиришЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Интерактив давлат хизматлари ягона порталига жойлаштириш2017 йил 27 августЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Интерактив давлат хизматлари ягона порталига жойлаштириш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасининг якуний таҳририни ишлаб чиқиш2017 йил 27 августга қадарЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасининг якуний таҳририни ишлаб чиқиш