Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

Вилоятда интернет тармоқлари ва компьютер орқали хизмат кўрсатувчи хўжалик субъектларининг фаолиятини мувофиқлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSurхondaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSurхondaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)17.08.2017 14:35
Muhokama yakunlanishi (sana)01.09.2017 23:59
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги “Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 195-сон қарори
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana01.09.2017

Вилоятда интернет тармоқлари ва компьютер орқали хизмат кўрсатувчи хўжалик субъектларининг фаолиятини мувофиқлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
19 июндаги “Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 195-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилоятида жойлашган “Интернет-кафе” ва “Компьютер клуб”ларида (кейинги матнларда компьютер заллари деб аталади) миллий маънавиятимизга зид бўлган жангарилик, шафқатсизлик ва ҳаёсизликни тарғиб этувчи лавҳалар, суратлар, сайтлар, фильмлар кўпайганлиги, бу ўз-ўзидан вояга етмаган ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатиши, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг ошишига сабаб бўлаётганлиги, баъзи компьютер заллари жойлашган бинолар санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб бермаслигини инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят идоралараро комиссияси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят Халқ таълими бошқармаси, вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси ва вилоят Маънавият тарғибот марказининг вилоят ҳудудидаги интернет тармоқлари ва компьютер хизматини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлари фаолиятини мувофиқлаштириш, компьютер залларида белгиланган қонун талаблари асосида иш юритилишини таъминлаш, дарс вақтларида ҳамда тунги вақтларда вояга етмаган ёшлар бундай муассасаларда бўлмаслигини ташкил этиш бўйича таклифлари маъқуллансин.

2. Белгилаб қўйилсинки,

вилоятдаги барча компьютер заллари иш тартибига кўра соат
21:00 гача ишлайди;

компьютер залларига вояга етмаган ўқувчиларнинг дарс вақтида ҳамда ва кечки вақтда ота-онасидан бири ёки унинг ўрнини босувчи шахслар кузатувисиз киритилиши тақиқланади;

беҳаёлик, шафқатсизлик, диний экстремизм, миллатчилик, қимор шаклидаги ва маънавиятга зид бўлган мазмундаги диск, веб-сайт, фильм, ўйин, маълумот ва бошқа материаллар компьютер залларининг компьютерлари хотирасида бўлиши ҳамда интернет тармоғи орқали фойдаланилиши тақиқланади;

компьютер залларида беҳаёлик, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи плакат, реклама ва воситалардан фойдаланиш мумкин эмас;

компьютер заллари жойлашган ва фаолият юритаётган бино санитария, ёнғин хавфсизлиги талабларига, шу жумладан ёнғин ўчиргич воситалари ва ёнғинни зудликда сезувчи ташвишгоҳлар билан таъминланиши ҳамда электр тармоқларига уланиш ва фойдаланиш қоидаларига тўлиқ жавоб бериши шарт.

3. Вилоятда компьютер заллари орқали хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлари раҳбарлари (масъул ходими):

мазкур қарор билан белгиланган талабларга қатъий риоя этиш;

компьютер заллари ходимлари томонидан тақиқланган электрон материаллардан фойдаланишни олдини олиш юзасидан алоҳида назорат ўрнатилиб, компьютер заллари бошқарув компьютери (сервер)да фақат лицензияланган материаллардан фойдаланган ҳолда, шу жумладан интернет тармоғидан фойдаланувчи томонидан тақиқланган лавҳа, сурат, фильм ва сайтлардан фойдаланишининг олдини олиш чораларини кўриш;

компьютер залларининг кириш эшигида муассасанинг иш тартиби, таълим муассасаси ўқувчиларининг дарс вақтларида муассасага кириши мумкин эмаслиги ҳамда муассасада беҳаёлик, зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этганлик учун жавобгарлик белгиланганлиги ҳақидаги огоҳлантириш эълонларини жойлаштириб бориш;

компьютер залларини ватанпарварлик ва ёшлар тарбиясига оид тарғибот воситалари ва стендлар билан жиҳозлаш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда компьютер залларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида, видеокузатув камераларининг ўрнатилишини таъминлаш;

компьютер залларига ёнғин хавфсизлиги бўйича эвакуация чизма (схема)сини жойлаштириш, масъул шахс тайинлаш ва унинг вазифаларини тушунтириш;

компьютер залларида аҳоли тинчлигини бузувчи шовқин ва тўполон ҳолатларини олдини олиш, лекин бундай вазият юз берганда тегишли ички ишлар идораларини хабардор қилиш;

фойдаланувчи томонидан интернет тармоғи орқали бузғунчи, диний экстремистик ва террористик веб-сайтларига ташрифи, тақиқланган материалларни тарқатилиши, қабул қилиниши ва бошқа шубҳали ҳаракатлар аниқланган тақдирда, далилий ашёларни сақлаб қолиш чораларини кўриш ҳамда зудлик билан ҳуқуқ тартибот идораларини хабардор қилиш тавсия этилсин.

4. Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, вилоят давлат солиқ бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят давлат санитария эпидемиология назорати маркази, “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ биргаликда:

вилоят ҳудудида фаолият юритаётган барча компьютер заллари рўйхатини шакллантириш;

компьютер заллари раҳбарлари билан махсус йиғилишлар ўтказиб, мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини ва унда белгиланган талабларни тушунтириш;

ҳар бир компьютер залларининг ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилганлиги, компьютер заллари жойлашган бино санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб бериши, терминал ва касса аппаратлари ўрнатилганлиги ва уларнинг соз ҳолатда эканлиги юзасидан мунтазам равишда мониторинглар ўтказиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиб бориш;

мониторинглар даврида сурункали қоидабузарликка йўл қўйган компьютер залларида текшириш ўтказишга рухсат олиш учун назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти ҳудудий комиссиясига тегишли ҳужжатлар тақдим этиш вазифаларини амалга оширсинлар.

5. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари таълим муассасалари ва маҳаллаларда, аҳолининг кенг қатлами ўртасида, айниқса вояга етмаганлар, ёшлар ҳамда ота-оналарга ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва унда белгиланган талаблар тушунтириш юзасидан мунтазам равишда тарғибот тадбирларини олиб борсинлар.

6. Вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят идоралараро комиссияси томонидан тегишли ташкилот, корхона ва муассасалар билан ҳамкорликда ҳар ойда мазкур қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақидаги маълумотларни умумлаштириб, вилоят ҳокимлигига тақдим этиб борилсин.

7. Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхона” газеталари таҳририяти мазкур қарорни тегишли оммавий
ахборот воситаларида расман эълон қилинишини, “Компьютерлаштириш маркази” ДУК мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти www.surxondaryo.uz га жойлаштирилишини таъминласинлар.

8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини ўз зиммамда қолдираман.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов

Berilgan takliflar

2017-08-22 18:04:42

Ikramov Izzatilla Sunnatillayevich

2017-08-22 18:26:08

Ikramov Izzatilla Sunnatillayevich

2017-08-22 18:26:11

Ikramov Izzatilla Sunnatillayevich

Izohlar va ularga berilgan javoblar

2017-08-22 18:08:48

Ikramov Izzatilla Sunnatillayevich
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Вилоятда интернет тармоқлари ва компьютер орқали хизмат кўрсатувчи хўжалик субъектларининг фаолиятини мувофиқлаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаВилоятидаги “Интернет-кафе” ва “Компьютер клуб”ларида миллий маънавиятимизга зид бўлган жангарилик, шафқатсизлик ва ҳаёсизликни тарғиб этувчи лавҳалар, суратлар, сайтлар, фильмларни бартараф этишМунтазам равишдаВилоятидаги “Интернет-кафе” ва “Компьютер клуб”ларида миллий маънавиятимизга зид бўлган жангарилик, шафқатсизлик ва ҳаёсизликни тарғиб этувчи лавҳалар, суратлар, сайтлар, фильмларни бартараф этиш