Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

Вилоятда 2017-2020 йилларда чорва моллари сўйилиши, терини қайта ишлаш ва ундан тайёр чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш тўғрисида

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotХorazm viloyati hokimligi
Hujjat muallifiХorazm viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)08.11.2016 16:29
Muhokama yakunlanishi (sana)23.11.2016 00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan
Обоснования необходимости принятия проектаВилоятда 2017-2020 йилларда чорва моллари сўйилиши, терини қайта ишлаш ва ундан тайёр чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana23.11.2016

Л О Й И Ҳ А

Вилоятда 2017-2020 йилларда чорва моллари сўйилиши, терини қайта ишлаш ва ундан тайёр чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш тўғрисида

Вилоятда 2017-2020 йилларда чорва моллари сўйилиши ва ҳосил бўладиган тери-хом ашёсини нобуд қилмасдан тизимли тайёрлашни йўлга қўйиш, қайта ишлаш ва ундан тайёр чарм маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 февралдаги 03-30-1-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25- моддаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоятда чарм маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий янги корхоналарни ва автоматлаштирилган қушхоналарни ташкил этиш, мавжуд корхоналарни модернизация қилиш, рақобатбардошли чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва экспорт ҳажмларини кенгайтириш юзасидан ҳудудий манзилли дастурлар лойиҳалари ижросини мувофиқлаштириб бориш бўйича вилоят ишчи гуруҳи иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Урганч шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда “Хоразм чарм
тайёрлов” МЧЖ (Абдуллаев) га:

- тери тайёрлаш шаҳобчаларини ҳамда маҳаллаларда уларнинг тери йиғиш масканларини очиш ва ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;

- ҳудудларда сўйиладиган чорва молларидан ҳосил бўладиган тери хом ашёсини нес-нобуд қилмасдан тўлиқ ва сифатли йиғиб олиш ҳамда қайта ишлаш корхоналарига тизимли равишда топширилишини ташкил этиш;

- тери тайёрлаш шаҳобчалари ва терини қайта ишлаш корхоналари ўртасида тайёрланган тери хом ашёсини топшириш бўйича белгиланган тартибда шартномалар тузиш;

- тери тайёрлаш шаҳобчалари томонидан халқ истеъмоли молларини тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчилардан сотиб олиш бўйича шартномалар тузишни ва уларни шаҳобчалар дўконларига жойлаштиришни ташкил этиш топширилсин.

3. Вилоят ҳокимлигининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси (Давлетов)га 2 ҳафта муддатда вилоятда чарм маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий янги корхоналар ва автоматлаштирилган қушхоналарни ташкил этиш, шунингдек қувватларни модернизация қилиш бўйича 2017-2020 йилларга мўлжалланган ҳудудий манзилли дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун вилоят ҳокимига киритиш топширилсин.

4. Вилоят давлат ветеринария бошқармаси (Сапаев) терининг йиғилиши, сақланиши ва терини қайта ишлаш корхоналарига етказиб берилиши жараёнларида ҳамда тери тайёрлов шаҳобчалари ва тери тайёрлаш пунктлари омборхоналарининг ветеринария-санитария талабларига жавоб бериши юзасидан мунтазам мониторинг олиб борсин.

5. Мазкур қарор Хоразм вилояти ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталарида эълон қилинган кундан кучга киради.

6. Вилоят ҳокимлигининг “Компьютерлаштириш маркази” унитар корхонаси (Содиқов)га мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

7. Вилоят ҳокимининг 2016 йил 17 февралдаги 64қ-сонли қарори бекор қилинсин.

8.Ушбу қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари М.Сапаев зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими П. Бобожонов

Вилоят ҳокимининг

2016 йил “ ” ноябрдаги

“ ” - сонли қарорига

Илова

Вилоятда чарм маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий янги корхоналарни ва автоматлаштирилган қушхоналарни ташкил этиш, мавжуд корхоналарни модернизация қилиш, рақобатбардошли чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва экспорт ҳажмларини кенгайтириш юзасидан ҳудудий манзилли дастурлар лойиҳалари ижросини мувофиқлаштириб бориш бўйича вилоят ишчи гуруҳи

Т А Р К И Б И

Исми ва шарифи

Лавозими

1.

М.Сапаев

-

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Т.Давлетов

-

Вилоят ҳокимлиги ҳудудларни комлекс ривожлантириш йиғма бошқармаси бошлиғи

3.

М.Абдиримов

-

Вилоят ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси бошлиғи

4.

К.Абдуллаев

-

“Хоразм чарм тайёрлов” МЧЖ раиси

5.

Ж.Темуров

-

Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

6.

Б.Норметов

-

Вилоят ДСЭНМ бош врачи

7.

Т.Қўчқоров

-

Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи в.б

8.

Ж.Сапаев

-

Вилоят давлат ветеринария бошқармаси бошлиғи

9.

У.Шарипов

-

АТ “Халқ банки” вилоят бўлими бошлиғи

Вилоят Ишчи гуруҳи таркибига шаҳар ва туманлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари киради.

Изоҳ: Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, иш ўрнига тайинланган ходим гуруҳга аъзо деб ҳисобланади.

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Урганч шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда “Хоразм чарм тайёрлов” МЧЖ (Абдуллаев) га: - тери тайёрлаш шаҳобчаларини ҳамда маҳаллаларда уларнинг тери йиғиш масканларини очиш ва ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш; - ҳудудларда сўйиладиган чорва молларидан ҳосил бўладиган тери хом ашёсини нес-нобуд қилмасдан тўлиқ ва сифатли йиғиб олиш ҳамда қайта ишлаш корхоналарига тизимли равишда топширилишини ташкил этиш; - тери тайёрлаш шаҳобчалари ва терини қайта ишлаш корхоналари ўртасида тайёрланган тери хом ашёсини топшириш бўйича белгиланган тартибда шартномалар тузиш; - тери тайёрлаш шаҳобчалари томонидан халқ истеъмоли молларини тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчилардан сотиб олиш бўйича шартномалар тузишни ва уларни шаҳобчалар дўконларига жойлаштиришни ташкил этиш топширилсин. тери тайёрлаш шаҳобчаларини ҳамда маҳаллаларда уларнинг тери йиғиш масканларини очиш ва ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади. 2017-2020 йилларда“Хоразм чарм тайёрлов” МЧЖ Урганч шаҳар ва туманлар ҳокимлари
Вилоятда чарм маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий янги корхоналарни ва автоматлаштирилган қушхоналарни ташкил этиш, мавжуд корхоналарни модернизация қилиш, рақобатбардошли чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва экспорт ҳажмларини кенгайтириш юзасидан ҳудудий манзилли дастурлар лойиҳалари ижросини мувофиқлаштириб бориш бўйича вилоят ишчи гуруҳи иловага мувофиқ тасдиқлансин.қарор қабул қилишган кундан ишчи гуруҳ тасдиқланган ҳисобланадиқарор қабул қилишган кунданишчи гуруҳ аъзолари