ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9966 Хокимият Узбекистанского района 07/11/2019 22/11/2019 2
Ҳоким қарори
Ўзбекистон туманидаги 4р-154 ”Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобиль йўлининг 14.550 км да Даштхасан қишлоғи худудида жойлашган 13-умумий ўрта таълим мактаби олдига светофор ўрнатиш ҳақида
ID-9966

“ЛОЙИҲА”

 

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

 Ўзбекистон туман ҳокимининг

Қарори

 

«___»_______2019 йил                                                                                          №____                                                                                                            Яйпан шаҳри

 

Ўзбекистон туманидаги 4р-154 ”Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобиль йўлининг 14.550 км да Даштхасан қишлоғи худудида жойлашган 13-умумий ўрта

таълим мактаби олдига светофор ўрнатиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2013 йил, 15 сон, 197-модда; 2015 й., 52-сон, 645-модда)нинг 5,7-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 370-сонли Қарори(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.08.2019 й., 09/19/646/3508-сон)га мувофиқ, туман ҳудудида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ходисаларини олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг осойишталигини таъминлаш, болалар иштирокида содир бўлаётган йўл-улов ходисаларини олдини олиш мақсадида ҳамда туман ИИБ бошлиғи А.Тошматовнинг туман ҳокимлигида 2019 йил 30 октябрь куни  1374-сон билан рўйҳатдан ўтган ёзишмасини инобатга олиб, Ўзбекистон Републикаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонун(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)нинг 6, 25-моддаларини қўллаб,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

  1. Туман ИИБ бошлиғи А. Тошматовнинг туман ҳокимлигида 2019 йил 30 октябр куни  1374-сон билан рўйҳатдан ўтган ёзишмаси инобатга олинсин;
  2. 4р-154 “Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобиль йўлининг 14.550 км да Даштхасан қишлоғи худудида жойлашган 13-умумий ўрта таълим мактаби олдига светофор ўрнатишга рухсат этилсин;
  3. “Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш” УК директори Б.Рахмоновга: 4р-154 “Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобиль йўлининг 14.550 км да Даштхасан қишлоғи худудида жойлашган 13-умумий ўрта таълим мактаби олдига светофор ўрнатиб бериш вазифаси топширилсин;
  4. “Яйпан овози” газетаси таҳририяти (К. Шерматов), Ўзбекистон туман ҳокимлигининг Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мутахассиси (Я. Солиев) мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва ҳокимлик веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин;
  5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради;
  6. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими  ўринбосари И. Нажмиддинов  зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими:                                                             Қ. Джураев

 

 

Умумий таклифлар

66