ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9959 Министерство финансов Республики Узбекистан 07/11/2019 22/11/2019 0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-9959

ЛОЙИҲА

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

 

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сув тежовчи

суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 25 октябрдаги ПҚ-4499-сон қарори ижросини таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришда сув тежовчи технологияларни кенг жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1 Қуйидагилар:

Пахта хом ашёси ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини, шунингдек, уларни харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Интенсив боғ, узумзор ва иссиқхоналарда сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган (интенсив боғ ва узумзор бундан мустасно) қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш параметрларига асосан сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш, суғориш қудуқларини қуриш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун зарур маблағларни 2020 йилдан бошлаб субсидия ажратиш учун бюджет параметрларини шакллантиришда кўзда тутиб борилишини таъминласин.

3. Белгилаб қўйилсинки қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилган субсидия олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари сув тежовчи суғориш технологиясини 10 йилдан кам бўлмаган муддатда мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлайди.

4. Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи туманлар ишчи гуруҳларининг намунавий таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019 йил 11 июндаги 481-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳалари ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Ж. Вахабов зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

 

 

А. Арипов

 

 

 

 

 

    

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “     ” ноябрдаги ______- сон қарорига

1-илова

 

Пахта хом ашёси ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини, шунингдек, уларни харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига пахта хомашёси, донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари
ва озуқабоп экинлар (кейинги ўринларда – қишлоқ хўжалиги экинлари) етиштириш учун сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш харажатларнинг бир қисмини, шунингдек
, уларни харид қилиш
ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар ишлатилади:

талабгорлар – сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этувчи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари;

томчилатиб суғориш – қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришнинг ўсимликларнинг илдизи ёнидаги зонага кичик порцияларда (томчилатиб)
сув етказиб берадиган усули;

ёмғирлатиб суғориш – қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришнинг тупроқ ва ўсимликлар сатҳи устига имкон борича табиий ёмғирлатишни имитация қилувчи сепиш тарзида сув етказиб берадиган усули;

кенг қамровли ёмғирлатиб суғориш тизими (кейинги ўринларда – кенг қамровли суғориш тизими) – кенг майдонни қамраб олувчи ўзи юрувчи агрегатлар ёрдамида айланма ёки фронтал ҳаракатда сув етказиб берадиган ёмғирлатиб суғориш тизими;

“спринклер” тизими – стационар калта пурковчи ускуналар ёрдамида сув етказиб берадиган ёмғирлатиб суғориш тизими;

ерни лазерли текислаган ҳолда дискретли суғориш усули (кейинги ўринларда – дискретли суғориш) – қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришнинг эгилувчан қувурлардан паузалар билан навбатлашадиган импульслар сериялари билан сув етказиб берадиган усули, бунда ер лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган текислагич агрегатлар ёрдамида олдиндан текисланади.

3. Субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдорлари экин майдонининг ҳар бир гектари учун қуйидаги миқдорларда белгиланади:

томчилатиб суғориш тизимлари учун – 8 млн сўм;

ёмғирлатиб суғориш тизимлари учун – 4 млн сўм;

дискретли суғориш учун – 1 млн сўм.

4. Сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия миқдори унинг базавий ҳисоблаш миқдори, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экин тури ва ерларнинг бонитет балларидан келиб чиқадиган коэффициентни кўпайтириш йўли билан аниқланади.

5. Қишлоқ хўжалиги экин турлари ва ерларнинг бонитет балларидан келиб чиқадиган коэффициентлар, шунингдек, сув тежовчи суғориш тизимларини харид қилиш ва қуришга ажратиладиган тижорат банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар миқдори ушбу низомга 1-иловага кўра ҳисобланади.

6. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили 1 апрелга қадар келгуси йилда келгуси йилда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича манзилли рўйхатларни ҳудудлар, туманлар, қишлоқ хўжалиги экинлари ва суғориш технологиялари турлари кесимида ер майдонлари, сув манбаи ва бошқа прогноз параметрлар кўрсатилган ҳолда шакллантиради ҳамда келишилган ҳолда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим қилиб боради.

7. Талабгорларнинг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини, шунингдек, уларни харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш ишлари ҳар йили тасдиқланадиган манзилли рўйхатлар доирасида амалга оширилади.

 

2-боб. Талабгорларнинг сув тежовчи суғориш технологияларини

келгуси йилда жорий этиш бўйича манзилли рўйхатларни

шаклантириш

8. Ҳар бир туманда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган намунавий таркибда туман қабул қилиш комиссияси тузилади:

Туманлар қабул қилиш комиссияларининг ишчи органи этиб туманлар ирригация бўлимлари белгиланади.

9. Талабгорлар келгуси йилда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича ҳар календар йилининг 1 ноябрига қадар туманлар қабул қилиш комиссияларининг ишчи органига мазкур Низомга 2-иловага кўра шаклда ариза билан мурожаат қиладилар.

Талабгорларнинг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича келгуси йил манзилли рўйхатлари қишлоқ хўжалиги экин турлари, суғориш технологиялари, ҳудудлар ва талабгорлар кесимида ер майдонлари, уларнинг бонитет баллари, сув манбаи, хизмат кўрсатувчи тижорат банклар номи кўрсатилган ҳолда шакллантирилади.

10. Туманлар қабул қилиш комиссияси:

сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш истагини билдирган талабгорларнинг ёзма аризаларини қабул қилади. Аризаларда талабгорнинг аниқ номи, жойлашган манзили, ўтган йилларда сув тежовчи суғориш технологияси жорий қилинган ер участкасининг майдони, келгуси йилда сув тежовчи суғориш технологияси жорий қиладиган ер участкасининг майдони (контурлар рақамлари билан), тупроқ бонитет балли ва шўрланиш даражаси, қишлоқ хўжалиги экини ва суғориш технологияси тури, сув манбаи (насос станция, суғориш ёки вертикал дренаж қудуқ, ўзи оқар суғориш тармоғи), электр энергия таъминоти, хизмат кўрсатувчи тижорат банк номи аниқ кўрсатилган ҳамда талабгор томонидан имзоланган бўлиши лозим. Аризага талабгор ер участкасининг қишлоқ хўжалиги харитасидан кўчирма илова қилинади. Тақдим қилинган ҳужжатларнинг қонунийлигига талабгорлар жавобгар ҳисобланади;

келиб тушган аризаларни уч иш кунида жойида ўрганади, сувни тежайдиган суғориш технологияси жорий этиладиган ер участкасининг майдони, шарт-шароитлари, тупроқ балл бонитети ва шўрланиш даражаси, етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинига мослигини, сув ва электр энергияси билан таъминланганлик даражаси ва бошқа томонларини кўриб чиқади, шунингдек, талабгорларнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилади;

ўрганиш натижаси бўйича келгуси йилда сув тежовчи суғориш технологиясини жорий этиш бўйича манзилли рўйхатни қишлоқ хўжалиги экинлари ва суғориш технологиялари турлари, ҳудудлар ҳамда талабгорлар кесимида ер участкаларининг майдонлари, тупроқ балл бонитети, сув манбаи, хизмат кўрсатувчи тижорат банклари номи кўрсатилган ҳолда шакллантиради. Шакллантирилган манзилий рўйхатларнинг тўғрилигига туманлар қабул қилиш комиссиялари раҳбарлари ва аъзолари масъулдирлар.

Шакллантирилган манзилли рўйхатлар туманлар қабул қилиш комиссияларининг барча аъзолари томонидан имзоланади ва қабул қилиш комиссиялар раҳбарлари томонидан тасдиқланади ҳамда ҳар календар йилнинг 15 ноябрига қадар кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахта хомашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил
27 декабрдаги ПҚ–4087-сон қарорига мувофиқ ҳудудларда тузилган Сувни

 

тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳларига (кейинги ўринларда – ҳудудий ишчи гуруҳлар) тақдим қилинади.

11. Ҳудудий ишчи гуруҳлар:

туманларнинг келгуси йилда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича манзилли рўйхатларини кўриб чиқади ва туманлар, қишлоқ хўжалиги экинлари ва суғориш технологиялари турлари ҳамда талабгорлар кесимида ер участкаларининг майдонлари, тупроқ бонитет баллари, сув манбаи, хизмат кўрсатувчи тижорат банклар номи кўрсатилган ҳолда умумлаштиради. Лозим бўлган ҳолларда талабгорларнинг таклифларини жойида қўшимча равишда ўрганади. Шакллантирилган манзилий рўйхатларнинг тўғрилигига ҳудудий ишчи гуруҳлар раҳбарлари
ва аъзолари масъулдирлар.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг келгуси йилда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича шакллантирилган манзилли рўйхатлари ҳудудий ишчи гуруҳларнинг барча аъзолари томонидан имзоланади ва ишчи гуруҳлар раҳбарлари томонидан тасдиқланиб, ҳар календар йилнинг 25 ноябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига тақдим қилинади.

12. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:

ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан тақдим қилинган келгуси йилда сув тежовчи суғориш технологияларни жорий этиш бўйича тасдиқланган манзилли рўйхатларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан таҳлил қилади;

келгуси йилда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича манзилли рўйхатларни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар, қишлоқ хўжалиги экинлари ва суғориш технологиялари турлари кесимида ер майдонлари, сув манбаи ва бошқа прогноз параметрлар кўрсатилган ҳолда шакллантиради ҳамда келишилган ҳолда ҳар календар йилининг
1 декабрига қадар
тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилади.

Келгуси йилда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича шакллантирилган прогноз кўрсаткичлари параметрларининг рўйхатига Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг келгуси йилда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича тасдиқланган манзилли рўйхатлари илова қилинади.

13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳар календар йилнинг 10 декабрига қадар келгуси йилда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш прогноз кўрсаткичлари параметрлари рўйхатини тасдиқлайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Сув хўжалиги вазирлигига, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига, тижорат банкларига ижро учун юборади.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг талабгорлар розилиги асосида тасдиқланган манзилий рўйхатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан мурожаатлари бўйича сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилишнинг тасдиқланган параметрлари доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария  ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан келишилган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилади.

14. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини, шунингдек, уларни харид қилиш ва қуришга ажратиладиган тижорат банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

2-боб. Сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш
бўйича харажатларнинг бир қисмини, шунингдек
, уларни харид

қилиш ва қуришга ажратиладиган тижорат банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олувчи талабгорлар рўйхатларини шакллантириш, уларга субсидия ажратиш тартиби

 

15. Сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини, шунингдек, уларни харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия икки босқичда амалга оширилади:

биринчи босқичда – талабгорларга сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш учун тижорат банки билан кредит шартномаси, тегишли пудрат ташкилоти билан эса пудрат шартномаси расмийлаштиргандан сўнг белгиланган тартибда жами бериладиган субсидиянинг 30 фоиз миқдорида бўнак берилади;

иккинчи босқичда – талабгорларга сув тежовчи суғориш технологиялар тўлиқ қурилиб, фойдаланишга топширилгандан сўнг жами бериладиган субсидиянинг қолган 70 фоиз миқдори берилади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш учун жами бериладиган субсидиянинг 30 фоиз миқдорида бўнак тариқасида олган маблағни мазкур мақсадлар учун тўғри йўналтирилиши бўйича масъул бўлади.

16. Талабгорлар уларга сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш учун жами бериладиган субсидиянинг 30 фоиз миқдорини бўнак тариқасида олиш учун:

туманлар қабул қилиш комиссиялари раҳбарлари номига жами бериладиган субсидиянинг 30 фоиз миқдорини бўнак тариқасида олишда кўмаклашиш юзасидан бўнак маблағларидан мақсадли фойдаланишни кафолатловчи хат билан мурожаат қилади;

ушбу кафолат хатга сув тежовчи суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича лойиҳанинг нусхаси, тижорат банки билан расмийлаштирилган кредит шартномаси ва (ёки) ёхуд технологияни жорий қилиш билан боғлиқ тузилган шартноманинг нусхаларини илова қилади.

17. Туманлар қабул қилиш комиссиялари:

талабгорларнинг сув тежовчи суғориш технологиясини жорий этиш учун жами бериладиган субсидиянинг 30 фоиз миқдорини бўнак тариқасида олиш юзасидан мурожаатларини икки кун муддат кўриб чиқади. Тақдим қилинган ҳужжатлар талабга жавоб бермаган ҳолларда уларнинг камчиликларини кўрсатиб, талабгорларга қайтаради.

ишчи органлар томонидан сув тежовчи суғориш технологиясини жорий этиш учун жами бериладиган субсидиянинг 30 фоиз миқдорини бўнак тариқасида олиш юзасидан талабгорларнинг мурожаатлари ҳар 10 кунда қишлоқ хўжалиги экинлари ва суғориш технологиялари турлари ҳамда талабгорлар кесимида умумлаштириб боради.

Умумлаштирилган рўйхатлар қабул қилиш комиссиялари аъзолари томонидан имзоланади ва қабул қилиш комиссиялари раҳбарлари томонидан тасдиқланади.

Тасдиқланган рўйхатлар тегишли ҳужжатлар билан биргаликда ҳудудий ишчи гуруҳларга белгиланган тартибда тақдим қилинади.

Тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига талабгорлар
ва туманлар қабул қилиш комиссиялар раҳбарлари ҳамда аъзолари масъулдирлар.

18. Ҳудудий ишчи гуруҳлар:

сув тежовчи суғориш технологиясини жорий этиш учун жами бериладиган субсидиянинг 30 фоиз миқдорини бўнак тариқасида олиш юзасидан талабгорларнинг туман бўйича рўйхатини икки кун муддат кўриб чиқади;

ишчи органлар томонидан туманлар қабул қилиш комиссиялари мурожаатларини ҳар 10 кунда туманлар, қишлоқ хўжалиги экинлари
ва суғориш технологиялари турлари ҳамда талабгорлар кесимида умумлаштириб боради.

Умумлаштирилган рўйхатлар ҳудудий ишчи гуруҳлар аъзолари томонидан имзоланади ва Ҳудудий ишчи гуруҳлар раҳбарлари томонидан тасдиқланади.

Тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига талабгорлар ва ҳудудий ишчи гуруҳлар раҳбарлари ҳамда аъзолари масъулдирлар.

Тасдиқланган рўйхатлар тегишли ҳужжатлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этилади.

19. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

сув тежовчи суғориш технологиясини жорий этиш учун жами бериладиган субсидиянинг 30 фоиз миқдорини бўнак тариқасида олиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг мурожаатларини Сув хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда “Ўзтўқимачиликсанот” уюшмаси билан таҳлил қилади;

сув тежовчи суғориш технологиясини жорий этиш учун жами бериладиган субсидиянинг 30 фоиз миқдорини бўнак тариқасида олиш юзасидан тақдим қилинган мурожаатларни ҳар 10 кунда қишлоқ хўжалиги экинлари ва суғориш технологиялари турлари ҳамда талабгорлар кесимида умумлаштириб, келишилган ҳолда Молия вазирлигига тақдим қилиб боради.

20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир кун муддатда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг мурожаатини кўриб чиқади ва тегишли субсидияни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.

21. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Молия вазирлигидан ажратиб берилган субсидияларни икки кун муддатда белгиланган тартибда талабгорларнинг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида сув тежовчи технологияни жорий қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш мақсадида очиладиган махсус ҳисоб рақамига тушириб беришни таъминлайди.

22. Талабгорлар:

ташкилотларнинг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларидаги махсус ҳисоб рақамларига сув тежовчи суғориш технологиясини жорий этиш мақсадида келиб тушган субсидиянинг 30 фоиз миқдоридаги бўнак қисмини тижорат банк кредити бўйича асосий ва фоиз тўловларини сўндиришга, шунингдек, сув тежовчи суғориш технологиясини жорий этиш билан боғлиқ (сув тежовчи суғориш технологияларининг бутловчи қисмларини харид қилиш ва қуриш) харажатларга тузилган шартномалар ва лойиҳа асосида мақсадли йўналтиради;

сув тежовчи суғориш технологияси лойиҳа асосида тўлиқ қурилгандан сўнг уни фойдаланишга қабул қилишни ташкил қилиш учун туманлар қабул қилиш комиссияларига мурожаат қилади.

23. Сув тежовчи суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича мазкур низомнинг 3-иловасига мувофиқ туманлар қабул қилиш комиссиялари томонидан белгиланган тартибда қабул қилинади.

Туманлар қабул қилиш комиссиялари таркибига сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилар ва пудрат ташкилотлари раҳбарлари, зарур ҳолларда бошқа экспертлар ҳам жалб этилади.

Туманлар қабул қилиш комиссиялари сув тежовчи суғориш технологияси лойиҳа асосида тўлиқ қурилгандан сўнг уни жойида ҳар томонлама пухта ўрганиб, фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тегишли далолатномаларни расмийлаштиради. Туманлар қабул қилиш комиссиялари раҳбарлари ва аъзолари далолатномаларни тўғри расмийлаштирилганлигига масъулдирлар.

24. Талабгорлар сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини, шунингдек, уларнинг бутловчи қисмларини харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплашга субсидиянинг қолган қисмини олиш учун туманлар қабул қилиш комиссияларига қуйидаги ҳужжатларни ўрнатилган тартибда тақдим қилади:

сув тежовчи суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича тижорат банки билан тузилган кредит шартномаси ҳамда кредит ажратилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (мавжуд бўлса);

сув тежовчи суғориш технологиясининг бутловчи қисмларини харид қилиш ва қуриш бўйича тузилган шартномаларнинг нусхалари (агар сув тежовчи суғориш технологиясини талабгор ўз имкониятлари билан қурган бўлса бошқа асословчи ҳужжатлар тақдим этилади);

амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг (тўловномалар) нусхалари;

сув тежовчи суғориш технологиясини жорий этиш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича туман қабул қилиш комиссиясининг далолатномаси нусхаси.

25. Туманлар қабул қилиш комиссиялари ишчи органлари:

1 кун муддатда талабгорнинг қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича мазкур Низомнинг 13-бандига мувофиқ шакллантирилган манзилли рўйхатда бор ёки йўқлигини аниқлайди, рўйхатда бор бўлган тақдирда, тақдим қилинган барча ҳужжатларни бирма-бир кўриб чиқиб қабул қилиб олади ҳамда маълумотлар базасини шакллантириб боради. Рўйхатда бўлмаган талабгорларнинг мурожаатларини тасдиқланган параметрлар доирасида шакллантирилган рўйхатга ўзгартириш  ва қўшимчалар  киритиш мақсадида маълумотлар базасига киритади;

тақдим қилинган ҳужжатлар тўпламида тегишли маълумотлар етишмаган тақдирда уларни тўлиқ ҳолда тақдим қилиш учун талабгорга қайтариб беради;

сув тежовчи суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича тегишли ҳужжатлар тўпламини тўлиқ тақдим этган талабгорлар бўйича қабул қилиш комиссияси раҳбарларига ахборот беради.

26. Туманлар қабул қилиш комиссияси раҳбарлари сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилган талабгорларнинг мурожаатлари асосида қабул қилиш комиссиялари томонидан талабгорларнинг ер участкаларида жорий этилган сув тежовчи суғориш технологияларини уч кун муддатда жойида ўрганиб чиқилишини ва мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда тегишли хулоса тайёрланишини ташкил этади ҳамда туман қабул қилиш комиссияси аъзолари томонидан имзоланган ҳолда хулосани тасдиқлайди.

Тасдиқланган хулосаларнинг ҳаққонийлигига туманлар қабул қилиш комиссияларининг раҳбарлари ва аъзолари масъулдирлар.

27. Туманлар қабул қилиш комиссияларининг ишчи органлари тасдиқланган хулосалар асосида сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини, шунингдек, уларни харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплашга субсидиянинг қолган қисмини олишга талабгорларнинг ҳудудлар, қишлоқ хўжалиги экинлари ва суғориш технологиялари турлари ҳамда талабгорлар кесимида рўйхатларини ҳар
10 кунда
шакллантиради.

Ушбу рўйхатлар қабул қилиш комиссиялар томонидан имзоланади
ва туманлар қабул қилиш комиссиялари раҳбарлари томонидан тасдиқланади ҳамда талабгорлар томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар билан биргаликда белгиланган тартибда ҳудудий ишчи гуруҳларга тақдим қилинади.

28. Ҳудудий ишчи гуруҳлар:

ишчи органлари 1 кун муддатда туманлар қабул қилиш комиссиялари томонидан тақдим қилинган рўйхатларни сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича мазкур Низомнинг 13-бандига мувофиқ шакллантирилган манзилли рўйхатга мослигини аниқлайди, рўйхатга мос бўлганда тақдим қилинган барча ҳужжатларни бирма-бир кўриб чиқиб қабул қилиб олади. Рўйхатда бўлмаган талабгорларни мурожаатини тасдиқланган параметрлар доирасида шакллантирилган рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадида маълумотлар базасига киритади;

тақдим қилинган ҳужжатларни жойида ўрганиб чиқади ҳамда ишчи органлар томонидан туманлар, қишлоқ хўжалиги экинлари ва суғориш технологиялари турлари ҳамда талабгорлар кесимидаги рўйхатларни ҳар
10 кунда
шакллантиради. Ушбу рўйхатлар ҳудудий ишчи гуруҳлар аъзолари томонидан имзоланади ва ҳудудий ишчи гуруҳлар раҳбарлари томонидан тасдиқланади;

тасдиқланган рўйхатларни ҳар бир талабгор бўйича тасдиқланган хулосаларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига белгиланган тартибда тақдим қилади.

29. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

Сув хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда ҳар 10 кунда ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар, қишлоқ хўжалиги экинлари ва суғориш технологиялари турлари ва талабгорлар кесимида кесимида умумлаштиради ҳамда келишилган ҳолда Молия вазирлигига субсидия ажратиш учун тақдим қилади.

30. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир кун муддатда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг мурожаатини кўриб чиқади ва тегишли субсидияни мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган очилган тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.

31. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Молия вазирлигидан келиб тушган субсидияларни мазкур Низомнинг 21-бандида кўрсатилган талабгорларнинг ҳисоб рақамларига тушириб беришни таъминлайди.

 

4 - боб. Сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш 

учун ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қисман қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби

 

32. Сув тежовчи суғориш технологиясини жорий қилган талабгорларнинг суғориш технологияси бутловчи қисмларини харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича бир гектарга 20 млн. сўмдан ошмайдиган қисмига ажратиладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз харажатларини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 25 октябрдаги ПҚ–4499-сон қарорига 1-иловада кўрсатилган фоизларда ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
8 сентябрдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом талаблари асосида амалга оширилади.

33. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан икки кун муддатда талабгорларнинг кредит мажбуриятлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш бўйича бюджет маблағлари ажратиш тўғрисидаги талабномалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.

34. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг талабномаларини кўриб чиқади ва икки кун муддатда тегишли бюджет маблағларини илгари ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланиш ҳолатини инобатга олган ҳолда ажратади. Бунда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қўшимча асослантирувчи ҳисоб-китоб маълумотлари (тижорат банклари томонидан кредит ресурсларининг қанча муддатга ажратилганлиги, ўтган молия йилида ажратилган маблағлар билан қанча қисми қоплаб берилганлиги ва режалаштирилаётган молия йилида қолган қисми учун қанча маблағ талаб қилиниши ҳамда олинадиган кредит ресурслари бўйича прогноз) талаб қилиб олиниши мумкин.

35.  Сув тежовчи суғориш технологиясини жорий қилган талабгорлар сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш ва уларнинг бутловчи қисмларини сотиб олиш учун ажратиладиган кредитлар бўйича бир гектарга 20 млн сўмдан ошган қисми (компенсация қилинмайдиган қисми) алоҳида тижорат кредити билан расмийлаштирилади.

36. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш давлат жамғармаси томонидан талабгорларнинг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш билан боғлиқ лойиҳалари амалга оширилган ер майдонлари бўйича кейинги йилларда амалга ошириладиган лойиҳалари кредит мажбуриятларининг бир қисмини қоплашга йўл қўйилмайди.

 

5 - боб. Якунловчи қоидалар

37. Талабгорлар томонидан сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш жараёнида юзага келадиган шартномавий мажбуриятлар бўйича низолар
ва келишмовчиликлар музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади. Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, улар суд тартибида ҳал қилинади.

38.  Талабгорларнинг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш билан боғлиқ харажатлари ҳамда тегишли кредит фоизларининг бир қисмини қоплаш бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти томонидан амалга оширилади.

39. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Пахта хом ашёси ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини, шунингдек, уларни харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида низомга
1-илова

Қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва ерларнинг бонитет

балларидан келиб чиқадиган коэффициентлар, шунингдек, сув тежовчи суғориш тизимларини харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар

МИҚДОРЛАРИ

 

Суғориш тури

Ерларнинг бонитет баллари ҳисоб-китоби бўйича коэффициентлар

Тадбиркорлик фаолиятини
қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан
банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг
бир қисмини қоплаш

0-20

21-40

41-60

61-80

81-100

Пахта*

Томчилатиб суғориш

1,2

1,1

1,0

0,9

0,8

1 гектар экин майдони учун                  20 миллион сўмдан ошмайдиган қисми бўйича валюта туридан қатъи назар, тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг                  50 фоизи миқдорида, бироқ миллий валютадаги кредитлар учун – 10 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда, хорижий валютадаги кредитлар учун – 3 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда

Кенг қамровли суғориш тизими

0,95

0,85

0,75

0,65

0,55

Дискретли суғориш

1,2

1,1

1,0

0,9

0,8

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомда назарда тутилган шартларда

Донли экинлар*

Кенг қамровли суғориш тизими

1,2

1,1

1,0

0,9

0,8

1 гектар экин майдони учун                      20 миллион сўмдан ошмайдиган қисми бўйича валюта туридан қатъи назар, тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг                      50 фоизи миқдорида, бироқ миллий валютадаги кредитлар учун – 10 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда, хорижий валютадаги кредитлар учун – 3 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда

Спринклер тизими

1,7

1,6

1,5

1,4

1,3

Сабзавот экинлари ва картошка*

Томчилатиб суғориш

0,15

0,14

0,13

0,12

0,11

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомда назарда тутилган шартларда

Кенг қамровли суғориш тизими

0,35

0,3

0,25

0,2

0,15

Спринклер тизими

0,6

0,5

0,4

0,3

0,2

Полиз экинлари*

Томчилатиб суғориш

0,15

0,14

0,13

0,12

0,11

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомда назарда тутилган шартларда

Озуқабоп экинлар*

Кенг қамровли суғориш тизими

0,7

0,6

0,5

0,4

0,3

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомда назарда тутилган шартларда

Спринклер тизими

0,7

0,6

0,5

0,4

0,3

 

 

 *) субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан тақдим этилади.

 

Пахта хом ашёси ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини, шунингдек, уларни харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида низомга
2-илова

 

___________________ тумани ҳокими,

туман қабул қилиш комиссияси раҳбарига

_____________________________________ томонидан

(қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчи номи ва раҳбарнинг ф.и.ш.)

                                                         

АРИЗА

____________________________________ ҳудудда фаолият кўсатаётган  

                                (ҳудуд номи)

____________________________________________  туманда 20__  йилда сув тежовчи

        (қишлоқ хўжалигии шлаб чиқарувчи номи)

суғориш технологияларини жорий қилиш манзилли рўйхатга бизга ажратилган жами ____ гектар ер участкасида, жумладан ____ рақамли  контурдаги ____ гектар, ____ рақамли  контурдаги ____ гектар, ____ рақамли  контурдаги ____ гектар майдонда ______________________________ етиштириш учун 

                                    (қишлоқ хўжалигии экин турининг номи)

_____________________________  суғориш технологиясини жорий қилиш

(сув тежовчи суғориш технологиясининг номи)  

лойиҳасини киритишингизни сўрайман.

Ер майдонининг ўртача бонитет балли _____ балл, шўрланиш даражаси__________________________________________.

                          (шўрланмаган, кучсиз, ўртача шўрланган)

Ер участкаси ____________________________________  орқали  сув

                                                 (сув манбаи номи)

билан таъминланган.

Ер участкаси электр тармоғи билан _____________________________.

                                                                       (таъминланган, таъминланмаган)

Хизмат кўрсатувчи тижорат банк ________________________________.

Илова. Ер участкасининг қишлоқ хўжалиги харитасидан кўчирма.

__________________________ раҳбари  _________           _________________ 

(қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчи номи)                                      (имзо, муҳр)                                      (ф.и.ш.)

 

Пахта хом ашёси ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини, шунингдек, уларни харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида низомга
3-илова

 

Пахта хом ашёси ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини, шунингдек, уларни харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш
СХЕМАСИ

 

Бос-қичлар

 

Субъектлар

 

Чора-тадбирлар

 

Муддатлар

I

босқич

Талабгор

Келгуси йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш юзасидан туманлар ҳокимлари – туманлар қабул қилиш комиссияси раҳбарлари номига ёзма ариза билан мурожаат қиладилар.

 

Ҳар календарь йилининг 1 ноябрга  қадар

 

 

 

 

 

 

 

II

босқич

Туманлар қабул қилиш комиссиялари

1. Талабгорларнинг ёзма аризаларини қабул қилади ва жойида ўрганади ҳамда унинг натижаси билан келгуси йилда сув тежовчи суғориш технологиясини жорий этиш бўйича манзилли рўйхатни шакллантиради.

2. Манзилли рўйхатлар комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва тасдиқланиб кўриб чиқиш учун ҳудудий ишчи гуруҳга тақдим қилинади.

 

Уч иш куни

Ҳар календарь йилнинг 15 ноябрига қадар

 

 

 

 

 

 

 

III-босқич

Ҳудудий ишчи гуруҳлар

1.Туманларнинг келгуси йилда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича манзилли рўйхатларини кўриб чиқади ва умумлаштиради. Лозим бўлган ҳолларда жойида ўрганади.

2. Келгуси йилда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича манзилли рўйхатларни умумлаштиради ҳамда ишчи гуруҳларнинг аъзолари томонидан имзоланиб, тасдиқланади ҳамда Сув хўжалиги вазирлигига тақдим қилади.

 

Ҳар календарь йилнинг                              25 ноябрга қадар

 

 

 

 

 

 

 

IV

босқич

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

1. Ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан тақдим қилинган манзилли рўйхатларни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда таҳлил қилади.

2. Келгуси йилда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш прогноз кўрсаткичлари параметрлари рўйхатларини шакллантиради ҳамда келишилган ҳолда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилади.

 

 

Ҳар календарь йилнинг 1 декабрига қадар

 

 

 

 

 

 

V

босқич

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

 

1. Келгуси йилда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш прогноз кўрсаткичлари параметрлари рўйхатини тасдиқлайди.

2. Молия вазирлигига, Сув хўжалиги вазирлигига, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ижро учун юборади.

 

Ҳар календарь йилнинг 20 ноябрига қадар

 

 

 

 

 

 

 

VI

босқич

 

Талабгорлар

 

Сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш учун жами бериладиган субсидиянинг 30 фоиз миқдорини бўнак тариқасида олиш мақсадида туманлар қабул қилиш комиссиялари кафолатловчи хат билан мурожаат қилади.

Ушбу кафолат хатга сув тежовчи суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича лойиҳанинг нусхаси, тижорат банки билан расмийлаштирилган кредит шартномаси ва (ёки) ёхуд технологияни жорий қилиш билан боғлиқ тузилган шартноманинг нусхаларини илова қилади.

 

Тижорат банки билан кредит шартномаси, пудрат ташкилоти билан пудрат шартномаси имзолагандан сўнг

 

 

 

 

 

 

 

VII босқич

 

Туманлар қабул қилиш комиссиялари

 

1.Талабгорларнинг сув тежовчи суғориш технологиясини жорий этиш учун жами бериладиган субсидиянинг 30 фоиз миқдорини бўнак тариқасида олиш юзасидан мурожаатларини кўриб чиқади.

2. Талабгорларнинг мурожаатлари умумлаштириб боради. Рўйхатлар қабул қилиш комиссиялари аъзолари томонидан имзоланади ва қабул қилиш комиссиялари раҳбарлари томонидан тасдиқланади ҳамда тегишли ҳужжатлар билан биргаликда ҳудудий ишчи гуруҳларга белгиланган тартибда тақдим қилинади.

 

Икки кун муддатда

 

 

Ҳар 10 кунда

 

 

 

 

 

 

 

 

VIII босқич

 

Ҳудудий ишчи гуруҳлар

 

 

1. Бериладиган субсидиянинг 30 фоиз миқдорини бўнак тариқасида олиш юзасидан талабгорларнинг туман бўйича  рўйхатини кўриб чиқади ва умумлаштиради.

2. Умумлаштирилган рўйхатлар ҳудудий ишчи гуруҳлар аъзолари томонидан имзоланади ва тасдиқланади ҳамда тегишли ҳужжатлар билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этилади.

 

икки кун муддат

 

ҳар 10 кунда

 

 

 

 

 

 

 

IX босқич

 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

 

Бериладиган субсидиянинг 30 фоиз миқдорини бўнак тариқасида олиш юзасидан тасдиқланган рўйхатларни Сув хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари в томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда “Ўзтўқимачиликсанот” уюшмаси билан таҳлил қилади, умумлаштириб боради ва келишилган ҳолда Молия вазирлигига тақдим қилади.

 

Ҳар 10 кунда

 

 

 

 

 

 

 

X босқич

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг мурожаатини кўриб чиқади ва тегишли субсидия суммасини вазирликнинг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказиб беради.

 

бир кун муддатда

 

 

 

 

 

 

 

XI босқич

 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

 

Молия вазирлигидан ажратиб берилган субсидия маблағларини белгиланган тартибда талабгорлар ҳисоб рақамларига тушириб беришни таъминлайди.

 

Икки кун муддатда

 

 

 

 

 

 

 

XII

босқич

 

Талабгорлар

 

 

Cув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини, шунингдек, уларни харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплашга субсидиянинг қолган қисмини олиш учун туманлар қабул қилиш комиссиялари ҳужжатларни ўрнатилган тартибда тақдим қилади.

 

Cув тежовчи суғориш технология фойдаланишаг қабул бўлгандан сўнг

 

 

 

 

 

 

 

XIII босқич

 

Туманлар қабул қилиш комиссиялари

 

1. Талабгорларнинг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича тасдиқланган манзилли рўйхатда бор ёки йўқлигини аниқлайди ва уларнинг ҳужжатларни қабул қилиб олади.

2. Туман қабул қилиш комиссиялари аъзолари томонидан талабгорларнинг ер участкаларида жорий этилган сув тежовчи суғориш технологиялари жойида ўрганиб чиқади, тегишли хулоса тайёрлайди, барча аъзолар томонидан имзолаш ҳамда қабул қилиш комиссиялари раҳбарлари томонидан тасдиқлаш таъминланади.

3. Тасдиқланган хулосалар асосида сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини, шунингдек, уларни харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплашга субсидиянинг қолган қисмини олишга давогар талабгорларнинг рўйхатларини шакллантиради ҳамда ишчи гуруҳлар аъзолари томонидан имзоланади ва ишчи гуруҳлар раҳбарлари томонидан тасдиқланиб, тегишли ҳужжатлар билан белгиланган тартибда ҳудудий ишчи гуруҳларга тақдим қилинади.

 

1 кун муддатда

 

 

Уч кун муддатда

 

 

 

Ҳар 10 кунда

 

 

 

 

 

 

 

XIV босқич

 

Ҳудудий ишчи гуруҳлар

 

 

Туманлар қабул қилиш комиссиялари томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар ҳудудий ишчи гуруҳлар аъзолари томонидан жойида ўрганиб чиқилади ва талабгорларнинг рўйхатлари шакллантирилади, ҳудудий ишчи гуруҳлар аъзолари томонидан имзоланади ва ишчи гуруҳлар раҳбарлари томонидан тасдиқланади ҳамда тасдиқланган хулосалар илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига белгиланган тартибда тақдим қилади.

 

Ҳар 10 кунда

 

 

 

 

 

 

 

 

XV босқич

 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

 

Сув хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер. Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва умумлаштиради ҳамда келишилган ҳолда Молия вазирлигига субсидия ажратиш учун тақдим қилади.

 

Ҳар 10 кунда

 

 

 

 

 

 

 

XVI босқич

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг мурожаатини кўриб чиқади ва тегишли субсидия суммасини ажратади ва вазирликнинг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказиб беради.

 

Бир кун муддатда

 

 

 

 

 

 

 

XVII босқич

 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

 

Молия вазирлигидан келиб тушган субсидия маблағларини белгиланган тартибда талабгорлар ҳисоб рақамларига тушириб беришни таъминлайди.

 

Икки кун муддатда

 

 

Пахта хом ашёси ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини, шунингдек, уларни харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида низомга

4-илова

 

 

“Тасдиқлайман”

_________  туман ҳокими  – туман қабул қилиш комиссияси раҳбари

_________________        ________

         (имзо, муҳр)                      (ф.и.о.)

 

20___ йил “____”_________

 

 

     

__________ туманда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича тугалланган ишларни қабул қилиш комиссияси

ХУЛОСАСИ

__________ туманида сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича тугалланган ишларни қабул қилиш комиссияси ___________ экини етиштиришда _____________ суғориш технологиясини жорий қилган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчи ___________ нинг 20___йил ________даги мурожаатини жойида ўрганиб чиқди ва қуйидагиларни аниқлади:

___________ суғориш технологиясини жорий қилган ___________ экинини етиштирувчи ___________ (қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси номи)  20____  йилда __________ га майдонда (жумладан, ____ контур бўйича____ га,   ....) ___________ экинини етиштириш учун ___________ суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича жами қиймати ___________ сўм бўлган лойиҳа ишлаб чиққан ҳамда ___________ суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ ___________ жами қиймати ___________ сўм бўлган шартнома тузган;

___________ тижорат банки билан ___________ суғориш технологиясини жорий қилиш (бутловчи қисмлар харид қилиш) учун ___________ сўмга _______ фоизли кредит шарномасини тузган ҳамда амалда ___________ кредит олган (мавжуд бўлса);

 20____  йилда _________ га майдонда (жумладан, ____ контур бўйича____ га,   ....) ___________ экинини етиштириш учун ___________ суғориш технологиясини жорий қилган ва ишга туширган.

 

 

ХУЛОСА:

___________ экинини  етиштирувчи ___________ (қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси номи)га  жами ____ сўм миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ҳамда тижорат банкининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун  _________  сўм маблағ тўлаш мақсадга мувофиқ.

Туман қабул қилиш комиссиялари аъзолари:

Т/р

ф.и.о.

имзо

Лавозими

1.

 

 

туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман қабул қилиш комиссияси раҳбарининг ўринбосари

2.

 

 

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг туман бўлими  бошлиғи

3.

 

 

туман қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиғи

4.

 

 

туман ирригация бўлим бошлиғи – туман қабул қилиш комиссияси ишчи органи

5.

 

 

туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлим бошлиғи

6.

 

 

туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлим бошлиғи

7.

 

 

туман электр тармоқлари корхонаси директори

8.

 

 

“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ  туман бўлим бошлиғи

9.

 

 

туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши  раиси

10.

 

 

туман «Агробанк»АТБ бошқарувчиси

11.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси, “______” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги насос станциялари ва энергетика бошқармасининг туман участкаси бошлиғи

12.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси, “______” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги мелиоратив экспедиция туман участкаси бошлиғи

13.

 

 

хизмат кўрсатувчи сув истеъмолчилари уюшмаси раҳбари

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “     ” ноябрдаги ______- сон қарорига

2-илова

 

 

Интенсив боғ, узумзор ва иссиқхоналарда сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига ташкил этиладиган янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона хўжаликларида сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.

2. Субсидиялар 2019 йилда ташкил этилган ва ундан кейинги йилларда ташкил этиладиган янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона хўжаликларида сув тежовчи технологияларни жорий қилган лойиҳа ташаббускорларига берилади.

3. Ушбу Низомда қўлланиладиган асосий тушунчалар:

лойиҳа ташаббускори - ташкил этиладиган янги боғ, узумзор
ва иссиқхона хўжаликларида сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш юзасидан мурожаат қилган юридик шахс;

интенсив боғ – пакана ва ярим пакана пайвандтагларда етиштирилган кўчатлар (зич экиш схемасида экилган), томчилатиб суғориш тизими асосида ташкил этилган боғ;

сув тежовчи суғориш технологиялари – томчилатиб, ёмғирлатиб, ерни лазерли текислаган ҳолда дискретли суғориш технологиялари;

томчилатиб суғориш – қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришнинг ўсимликларнинг илдизи ёнидаги зонага кичик порцияларда (томчилатиб)
сув етказиб берадиган усули;

томчилатиб суғориш тизими сув насоси, фильтр (ҳовуз-тиндиргич), минерал ўғитларни аралаштирувчи мослама, магистрал ва тарқатувчи қувурлар, суғориш шланглари, томизгичлар, ёрдамчи ва ўлчовчи қисмлар мажмуаси;

тупроқ бонитировкаси – қишлоқ хўжалиги экинларининг ўртача агротехника даражасида тупроқ сифати ва табиий ишлаб чиқариш унумдорлиги 100 баллик шкала бўйича қиёсий баҳоси.

4. Янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона хўжаликларини ташкил этишда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида:

жорий этилган томчилатиб суғориш тизимлари учун субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдорлари бўйича экин майдонининг ҳар бир гектари учун 8 миллион сўм миқдорида;

майдони 35 гектар ва ундан зиёд боғ ва узумзорлар учун сув чиқаришга бурғиланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуришга
120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда ажратилади.

Агар шартномада сув тежовчи технологияларни жорий қилишга сарфланган харажат белгиланган субсидия миқдоридан кам бўлган тақдирда субсидия шартномада назарда тутилган суммага ажратилади.

5. Томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдорига ерларнинг бонитет балларидан келиб чиқадиган коэффициентни кўпайтириш йўли билан қуйидагича аниқланади:

 

Суғориш тури

Ерларнинг бонитет баллари ҳисоб-китоби бўйича коэффициентлар

0-20

21-40

41-60

61-80

81-100

Мевали экинлар

Томчилатиб суғориш тизими

0,85

0,80

0,75

0,70

0,65

Узум

Томчилатиб суғориш тизими

1,2

1,1

1,0

0,9

0,8

 

6. Лойиҳа ташаббускорларига субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентликлар деб аталади) қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси кенгаши ва Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгаши (кейинги ўринларда Кенгашлар деб аталади) қарорига асосан берилади.

7. Субсидиялар:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар тенг улушларда;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ажратилади.

8. Лойиҳаларни субсидиялар ҳисобига молиялаштириш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

 

2-боб Лойиҳа ташаббускорларнинг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилишга кетган харажатларининг
бир қисмини қоплаб бериш тартиби

 

9. Лойиҳа ташаббускори субсидия маблағларини олиш учун Агентликларга ёзма ёки электрон шаклда қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишлари лозим:

юридик шахснинг номи, СТИР рақами ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, сўралаётган маблағ мақсадлари, лойиҳани амалга ошириш жойи, банк муассасаси номи ва банкдаги ҳисобрақами кўрсатилган ҳолда субсидия бериш тўғрисидаги ариза;

янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона барпо этиш учун ер участкаси мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;

ердан фойдаланувчи ёки қишлоқ хўжалиги корхонасининг ер участкасига тузилган узоқ муддатли ижара шартномаси нусхаси;

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда маълумот.

10. Лойиҳа ташаббускорлари томонидан субсидиялар олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқиш улар келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида амалга оширилади.

Тақдим қилинган ҳужжатларда хато ва/ёки камчиликлар аниқланганда Агентликлар лойиҳа ташаббускорларини бу ҳақда хабардор қилади.

Лойиҳа ташаббускори томонидан хато ва/ёки камчиликлар Агентликлар хабардор қилгандан сўнг етти кун мобайнида бартараф қилинмаган тақдирда ҳужжатлар лойиҳа ташаббускорига қайтарилади.

11. Лойиҳа ташаббускори томонидан субсидияларни олиш учун тақдим қилинган, ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлган ҳужжатлар Агентликлар томонидан тегишлилигича Кенгашларнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқиш учун киритилади.

12. Кенгашлар:

агентликлар томонидан киритилган лойиҳа ташаббускорларининг субсидия маблағлари ажратилиши юзасидан келиб тушган буюртманомаларини кўриб чиқади;

қабул қилинган буюртманомалар орасидан энг устуворлари ва асосланганларини танлайди ҳамда субсидия маблағларини ажратиш тўғрисидаги ёки ажратишни рад этиш тўғрисидаги тегишлилигича қарорлар қабул қилади;

буюртманомалар асосида ажратилган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда молиялаштиришни тўхтатади ва ажратилган маблағларни ундириш чораларини кўради;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.

13. Кенгашларнинг субсидияларни ажратиш тўғрисидаги ижобий қарорлари субсидия бериш учун асос ҳисобланади.

Кенгашлар мажлислари бир ойда камида бир маротаба ўтказилади.

14. Агентликлар Молия вазирлиги ва лойиҳа ташаббускорларини қабул қилинган қарор ҳақида у қабул қилингандан сўнг уч иш куни мобайнида хабардор қилади.

15. Кенгашлар томонидан субсидияни бериш тўғрисида қабул қилинган қарорлар асосида Агентликлар ва лойиҳа ташаббускорлари ўртасида субсидия ажратиш тўғрисида шартномалар тузилади.

16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Агентликлар томонидан тақдим этилган рўйхатлар асосида уч иш куни давомида лойиҳа ташаббускорларининг суғориш технологиясини жорий қилишга кетган харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия маблағларини Агентликларнинг махсус шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиб беради.

17. Субсидияларни ажратиш ташкил этиладиган янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхоналарда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ишлари якунланиб, фойдаланишга қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган намунавий таркибда Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича туманлар қабул қилиш комиссияларининг хулосаси Агентликларга тақдим этилгандан сўнг бир ойлик муддатда амалга оширилади.

Туманлар қабул қилиш комиссияларининг хулосасига қуйидагилар илова қилинади:

ташаббускорнинг томчилатиб суғориш тизимини ўрнатилиши билан боғлиқ тузилган шартноманинг (пудрат, етказиб бериш, хизмат кўрсатиш
ва ҳоказо) нусхаси;

сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станцияси қурилиши бўйича:

ташаббускорнинг томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ўтказган тўлов ҳужжатлари нусхаси (агар ташаббускорнинг кредиторлик қарздорлиги мавжуд бўлса солиштирма далолатнома);

қудуқларни бурғилаш ва ер ости сувидан фойдаланиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 августдаги 672-сон ва 2018 йил
31 мартдаги 255-сон қарорлари талабларига мувофиқ берилган рухсатномалар нусхаси (ер ости сувларига қудуқ бурғулаш ва сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун);

ер ости сувидан фақат томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган ҳолда фойдаланиш тўғрисида талабгорнинг кафолат хати.

Лойиҳа ташаббускорларидан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

18. Субсидия миқдори туманлар қабул қилиш комиссиялари томонидан тасдиқланган мазкур низомга мувофиқ 3-иловага мувофиқ хулосада кўрсатилган лойиҳа кўрсаткичлари асосида берилади.

Туманлар қабул қилиш комиссиялари раҳбарлари берилган хулосанинг ҳаққонийлигига маъсул ҳисобланади.

18. Субсидия лойиҳа ташаббускорларининг тижорат банкларида очилган махсус 22626 ҳисобварақларига (корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари) ўтказилади.

 

3-боб. Субсидия олувчининг мажбуриятларини бажарилиши устидан мониторингини олиб бориш тартиби

 

19. Янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона барпо қилиш лойиҳаси ташаббускорга субсидия ажратилгандан сўнг 12 ойдан ошмаган муддатда якунланиши лозим.

20. Агентликлар туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи билан биргаликда ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган муддат ўтгач икки ой ичида субсидия ажратиш тўғрисида шартномаларда кўрсатилган параметрлар бажарилиши юзасидан мониторингни амалга оширади.

Мониторинг якунлари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи ва Агентликлар вакиллари томонидан имзоланадиган шартномада кўрсатилган параметрлар лойиҳа ташаббускори томонидан бажарилгани ёки бажарилмагани тўғрисида далолатнома расмийлаштирилади.

21. Субсидия ажратилган сўнг 12 ой давомида субсидия ажратиш тўғрисида шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда ажратилган субсидиялар Агентликларнинг маблағларни қайтариш ҳақидаги хабари олинган кундан эътиборан бир ой мобайнида Агентликларнинг тегишлилигича ҳисобрақамига қайтариб берилиши лозим.

Агентликлар лойиҳа ташаббускорларини ушбу Низомнинг 20-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган далолатнома имзоланган кундан эътиборан 10 иш куни мобайнида ажратилган субсидияларни қайтариш ҳақида хабардор қилиши шарт.

Бунда лойиҳанинг бажарилмаган қисмига тенг бўлган субсидия суммаси қайтарилиши лозим.

4-боб. Якунловчи қоидалар

 

22. Лойиҳа ташаббускорлари томонидан сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича тузилган субсидия ажратиш тўғрисида шартномалар мажбуриятларини бажариш жараёнида юзага келадиган шартномавий мажбуриятлар бўйича низолар ва келишмовчиликлар музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.

Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, улар суд тартибида ҳал қилинади.

23. Лойиҳа ташаббускорларининг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти томонидан амалга оширилади.

24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

 

Интенсив боғ, узумзор ва иссиқхоналарда сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида Низомга

1-илова

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси
субсидиялари ҳисобига лойиҳаларни молиялаштириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Чора-тадбирлар

 

Муддатлар

     
     

 

 

 

 

 

 

 

I босқич

 

Лойиҳа ташаббускори

 

1. Субсидия маблағларини олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда Агентликлар деб аталади) ҳужжатларни тақдим қилади.

 

Ташаббус кўрсатиш тартибида

     
 

II босқич

 

Агентликлар

 

Ташаббускорнинг мурожаат ва ҳужжатларини кўриб чиқади ва уларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси Кенгаши ҳамда Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига субсидиялар бериш бўйича Кенгаш (кейинги ўринларда Кенгашлар деб аталади) томонидан кўриб чиқиш учун киритади.

 

3 иш куни мобайнида

     
 

III босқич

 

Кенгашлар

 

Агентликлар тақдим қилинган ҳужжатларни белгиланган кўриб чиқади ва қарор қабул қилади.

 

1 ой мобайнида

     
 

 

IV босқич

 

Агентликлар

 

Ташаббускорларни Кенгашлар томонидан субсидия бериш ёки беришни рад этиш бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.

 

Қарор қабул қилингандан кейин 1 иш куни мобайнида

     
     
             

V босқич

 

Агентликлар,
лойиҳа ташаббускори

 

Лойиҳаларни амалга ошириш учун субсидия ажратиш тўғрисида шартномалар тузади.

 

Кенгашларнинг ижобий қарори қабул қилингандан сўнг 3 иш куни мобайнида

     
             

VI босқич

 

Лойиҳа ташаббускори

 

Сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун қуйидаги ҳужжатларни Агентликларга тақдим этади:

томчилатиб суғориш тизимини ўрнатилгани бўйича:

таашаббускорнинг томчилатиб суғориш тизимини ўрнатилиши билан боғлиқ тузилган шартноманинг (пудрат, етказиб бериш, хизмат кўрсатиш ва ҳоказо) нусхаси;

сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича туманлар қабул қилиш комиссияларининг (кейинги ўринларда туманлар қабул қилиш комиссиялари деб аталади) хулосаси.

сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станцияси қурилгани бўйича:

талабгорнинг томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ўтказган тўлов ҳужжатлари нусхаси (агар ташаббускорнинг кредиторлик қарздорлиги мавжуд бўлса солиштирма далолатнома);

тўлов ҳужжатлари нусхаси (агар ташаббускорнинг кредиторлик қарздорлиги мавжуд бўлса солиштирма далолатнома);

қудуқларни бурғилаш ва ер ости сувидан фойдаланиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 августдаги 672-сон ва 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарорлари талабларига мувофиқ берилган рухсатномалар нусхаси (ер ости сувларига қудуқ бурғулаш ва сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга);

ер ости сувидан фақат томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган ҳолда фойдаланиш тўғрисида ташаббускорнинг кафолат хати;

бурғиланган қудуқларни шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини ўрнатилганлиги бўйича туманлар қабул қилиш комиссияларининг хулосаси.

 

Белгиланган муддатларда

 

 

 

 

 

 

 

VII босқич

 

Агентликлар

 

Субсидия ажратиш тўғрисида шартнома шартлари бажарилгандан сўнг субсидия маблағларини лойиҳа ташаббускорининг тижорат банкида очилган махсус 22626 ҳисобварағига ўтказади.

 

Шартнома шартларига мувофиқ

     
             

VIII босқич

 

Лойиҳа ташаббускори

 

Маблағлардан қатъий равишда интенсив боғ, узумзор ва/ёки иссиқхона лойиҳаларига томчилаб суғориш технологиясини жорий қилиш ва/ёки бурғилаш қудуқлари, шунингдек насос станциясини қуриш учун белгиланган мақсадда фойдаланади.

 

Шартнома шартларига мувофиқ

     

 

Интенсив боғ, узумзор ва иссиқхоналарда сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида Низомга

2-илова

 

 

Интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона яратиш лойиҳаси тўғрисида
МАЪЛУМОТ

1. Лойиҳа ташаббускори: ___________________________
2. Яратиладиган интенсив боғ
, узумзор ва иссиқхоналарнинг умумий майдони: _____ га.
3. Томчилатиб суғориш тизими жорий этиладиган майдон ______ га.
4. Лойиҳа амалга оширилаётган жойнинг манзили: __________________________.
5. Мевали дарахт (узум ёки иссиқхонада парваришланадиган маҳсулот) тури ва навини экиш режаси: __________га (масалан, олма — 50 га, Кишмиш – 10 га).
6. Лойиҳани амалга ошириш муддати: _________ (масалан, 2019 йил кузи).
6. Яратиладиган иш ўрни: ___ киши.

7. Лойиҳанинг умумий қиймати — ________ млн. сўм ёки _____ АҚШ доллари, ундан:

 

Т/р

Амалга ошириладиган ишлар

Лойиҳанинг умумий қиймати, млн сўм, шундан:

Молиялаштириш манбалари, млн сўм

 

Лойиҳа ташаббускор-ларининг маблағлари

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси
ёки Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси
субсидиялари

Тижорат банклари кредитлари, бошқа манбалар ҳисобига

 

1.

Агротехник тадбирлар (жумладан, ер ҳайдаш, чизеллаш, ерни текислаш ва ҳоказо ишларни амалга ошириш)

       

 

2.

Тупроққа минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий моддалар билан ишлов бериш

       

 

3.

Мевали дарахт (ёки кўчат, узум) ниҳолларини харид қилиш ва уларни экиш

       

 

4.

Сув чиқариш учун қудуқларни қуриш

       

 

5.

Томчилаб суғориш тизимини жорий қилиш

       

 

6.

Бошқа харажатлар

       

 

 

ЖАМИ:

       

 

Келтирилган маълумотлар ишончли бўлиб биз интенсив боғ, узумзор (ва/ёки иссиқхонани) яратиш бўйича лойиҳа тўлиқ ҳажмда ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишига кафолат берамиз.

 

                                                 
 

Ташкилот раҳбари

_________________________

___________

     

 

                 

(Ф.И.О.)

(имзо)

 

 

                                                                 

 

Изоҳ. Лойиҳалаштиришнинг аниқ манбалари кўрсатилмаган лойиҳалар кўриб чиқилмайди.

 

Интенсив боғ, узумзор ва иссиқхоналарда сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида Низомга

3-илова

 

 

 

“Тасдиқлайман”

_________  туман ҳокими  – туман қабул қилиш комиссияси раҳбари

_________________        ________

         (имзо, муҳр)                      (ф.и.о.)

 

20___ йил “____”_________

 

 

     

__________ туманда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича тугалланган ишларни қабул қилиш комиссияси

ХУЛОСАСИ

__________ туманида сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича тугалланган ишларни қабул қилиш комиссияси ___________ экини етиштиришда _____________ суғориш технолгиясини жорий қилган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчи ___________ нинг 20___йил ________даги мурожаатини жойида ўрганиб чиқди ва қуйидагиларни аниқлади:

___________ суғориш технологиясини жорий қилган ___________ экинини етиштирувчи ___________ (қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси номи)  20____  йилда __________ га майдонда (жумладан, ____ контур бўйича____ га,   ....) ___________ экинини етиштириш учун ___________ суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича жами қиймати ___________ сўм бўлган лойиҳа ишлаб чиққан ҳамда ___________ суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ ___________ жами қиймати ___________ сўм бўлган шартнома тузган;

___________ тижорат банки билан ___________ суғориш технологиясини жорий қилиш (бутловчи қисмлар харид қилиш) учун ___________ сўмга _______ фоизли кредит шарномасини тузган ҳамда амалда ___________ кредит олган;

 20____  йилда _________ га майдонда (жумладан, ____ контур бўйича____ га,   ....) ___________ экинини етиштириш учун ___________ суғориш технологиясини жорий қилган ва ишга туширган.

 

 

 

 

ХУЛОСА:

___________ экинини  етиштирувчи ___________ (қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси номи)га  жами ____ сўм миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ҳамда тижорат банкининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун  _________  сўм маблағ тўлаш мақсадга мувофиқ.

Туман қабул қилиш комиссиялари аъзолари:

Т/р

ф.и.о.

имзо

Лавозими

1.

 

 

туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман қабул қилиш комиссияси раҳбарининг ўринбосари

2.

 

 

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг туман бўлими  бошлиғи

3.

 

 

туман қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиғи

4.

 

 

туман ирригация бўлим бошлиғи – туман қабул қилиш комиссияси ишчи органи

5.

 

 

туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлим бошлиғи

6.

 

 

туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлим бошлиғи

7.

 

 

туман электр тармоқлари корхонаси директори

8.

 

 

“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ  туман бўлим бошлиғи

9.

 

 

туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши  раиси

10.

 

 

туман «Агробанк»АТБ бошқарувчиси

11.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси, “______” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги насос станциялари ва энергетика бошқармасининг туман участкаси бошлиғи

12.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси, “______” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги мелиоратив экспедиция туман участкаси бошлиғи

13.

 

 

хизмат кўрсатувчи сув истеъмолчилари уюшмаси раҳбари

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “     ” ноябрдаги ______- сон қарорига

3-илова

 

Сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишга

кўмаклашувчи туманлар ишчи гуруҳларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

 

1. Туман ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари

 

2. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

 

3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг туман бўлими бошлиғи

 

4. Туман қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиғи

 

5. Туман ирригация бўлими бошлиғи,  ишчи гуруҳнинг ишчи органи

 

6.Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлим бошлиғи

 

7. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи

 

8. Туман ҳудудий электр тармоқлари корхонаси директори

 

9. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳудудий кенгаш раиси

 

10. Тумандаги тегишли тижорат банки бошқарувчиси

 

11. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, “______ ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги насос станциялари
ва энергетика бошқармасининг туман участкаси бошлиғи

 

12. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, “______”  ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги мелиоратив экспедициянинг туман участкаси бошлиғи

 

13. Хизмат кўрсатувчи сув истеъмолчилари уюшмаси раҳбари

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “     ” ноябрдаги ______- сон қарорига

4-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик
ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 11 июндаги 481-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш

 

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 481-сон қарорининг
2-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида низом”да:

а) 6-банднинг б-кичик банди иккинчи хатбошида “6” рақами
“8” рақами билан алмаштирилсин.

б) 7-банднинг иккинчи хатбоши, 10-банди ҳамда “4-боб. Лойиҳаларни субсидиялар ҳисобига молиялаштириш тартиби” ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “     ” ноябрдаги ______- сон қарорига

5-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ

 

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2019 йил 6 февралдаги 103- сон қарори.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарорига 9-илованинг 24-банди.

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2019 йил
12 августдаги 664-сон қарори.

Умумий таклифлар

84