ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9928 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 06/11/2019 21/11/2019 2

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари лойиҳаларини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича идоралараро комиссияни ташкил этиш тўғрисида
ID-9928

Ҳудудларнинг салоҳиятини янада ривожланиш истиқболлари, хом ашё базаси, инфратузилмаси, меҳнат ресурслари ва бозорларнинг мавжудлигидан келиб чиқиб пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш, улар томонидан лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 28 августдаги ПФ–5527-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат статистика кўмитаси, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари лойиҳаларини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича идоралараро комиссияни (кейинги ўринларда Идоралараро комиссия деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари лойиҳаларини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича идоралараро комиссияси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Идоралараро комиссиянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

ҳудудларнинг салоҳиятини янада ривожланиш истиқболлари, инфратузилмаси, меҳнат ресурслари ва бозорларнинг мавжудлигидан келиб чиқиб пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

пахта хомашёси етиштиришнинг самарали усулларини кенг жорий этиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардошли маҳсулотлар етиштириш ва ушбу мақсадларда тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этиш ишларини мувофиқлаштириш;

пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг фаолиятида юзага келадиган жорий ва тизимли муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқилишини таъминлаш.

4. Идоралараро комиссия (Ходжаев):

бир ой муддатда Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари лойиҳаларини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича идоралараро комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

ўзига юклатилган вазифаларни самарали бажарилишини таъминласин;

бажарилган ишлар юзасидан таҳлилий маълумотларни ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.

5. Белгилансинки:

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси Идоралараро комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади;

Идоралараро комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                 Бош вазири                                               А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” _________даги ____-сон қарорига
ИЛОВА

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари лойиҳаларини
амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича

идоралараро комиссия

ТАРКИБИ

 

Ж.Ходжаев

Қишлоқ хўжалиги вазири, Идоралараро комиссия раиси

О.Рустамов

Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари, Идоралараро комиссия раисининг ўринбосари

С.Умурзаков

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири

И.Абдурахманов

Инновацион ривожланиш вазири

Ш.Хамраев

Сув хўжалиги вазири

М.Эсанов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

М.Азимов

Давлат божхона қўмитаси раиси

Б.Бегалов

Давлат статистика қўмитаси раиси

А.Абдуллаев

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

А.Эргашев

Молия вазири ўринбосари

М.Нурмуратов

Марказий банк раиси

А.Хаитов

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

И.Ҳайдаров

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши раиси, вилоят ҳокимлари


 

 

 

Умумий таклифлар

154