ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9923 Хокимият Сурхандарьинской области 06/11/2019 21/11/2019 7

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманини қайтадан тиклаш ҳамда Қизириқ ва Бойсун туманлари ҳудудлари чегарасини ўзгартириш тўғрисида
ID-9923

Лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИНИНГ ҚАРОРИ

 

Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманини қайтадан тиклаш ҳамда Қизириқ ва Бойсун туманлари ҳудудлари чегарасини ўзгартириш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасига ҳамда “Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва
13-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
2019 йил _____ ________даги “
Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманини қайтадан тиклаш ҳамда Қизириқ ва Бойсун туманлари ҳудудлари чегарасини ўзгартириш тўғрисида”ги _____ -сонли Қарори маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб, Сурхондарё вилоятининг Бандихон тумани қайта тикланиб, Қизириқ ва Бойсун туманлари чегаралари ўзгартирилсин.

3. Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳудудидаги “Бандихон”, “Бектепа”, “Обод турмуш”, “Полвонтош”, “Сарой”, “Бирдамлик”, “Чинор”, “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Фаровон”, “Баҳористон”, “Ўрғилсой”, “Гулбоғ”, “Қалдирғоч”, “Зевар”, “Хўжаипок”, “Обод юрт” ҳамда “Бағри кенг” маҳалла фуқаролар йиғинларини (умумий ер майдони 20531 гектар) ҳамда Бойсун туманининг “Сайроб” ва “Ғайрат” массивларидан (умумий ер майдони 17360 гектар) қайта тикланаётган Бандихон тумани таркибига ўтказилсин.

4. Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Бойсун туманлари ҳудудидан Бандихон тумани ҳудудига ўтказилаётган ер майдони чегараларининг тавсифи ва чизма шакллари 1-4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур Қарор ижроси билан боғлиқ барча чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил
4 декабрдаги 134-II-сонли Қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

    Сенат раиси                                                                       Т.Нарбаева

Умумий таклифлар

905