ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9870 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 06/11/2019 21/11/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
ID-9870

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларнинг фарзандларини мактабгача таълим муассасаларига жалб қилиш, уларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик ва жисмоний ривожлантирувчи замонавий таълим дастурлари ва технологияларини таълим-тарбия жараёнига кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликнинг олдини олишда ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасини босқичма-босқич замонавий транспорт воситалари билан таъминлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Қуйидагилар:

2020–2022 йилларда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасини замонавий транспорт воситалари билан таъминлаш дастури 1-иловага мувофиқ;

2020 йилда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ва ҳудуд аҳолисининг фарзандлари учун қуриладиган ва капитал таъмирланадиган давлат мактабгача таълим муассасалари рўйхати (кейинги ўринларда мактабгача таълим муассасалари деб юритилади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда 2020 йилнинг 1 июнига қадар мазкур қарорнинг 2-иловаси 1-бандида, 2020 йилнинг 1 сентябрига қадар 2-бандида кўрсатилган мактабгача таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўйсин.

4. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг мактабгача таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 13 сентябрдаги 769-сон қарорига мувофиқ ташкил этилади;

мазкур қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва капитал таъмирлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан, шунингдек ичимлик суви ва оқава сув ташқи муҳандислик тармоқларини кўчириш ҳамда қуриш, объектларнинг атроф ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда мазкур қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган объектларни қуриш учун белгиланган тартибда ер майдони ижратилишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳани амалга ошириш доирасида белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказилишини, шунингдек қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати устидан лозим даражада давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги янги ташкил этилаётган мактабгача таълим муассасаларини малакали мутахассис ва педагог кадрлар билан жамлаш чоралари кўрилсин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

             Бош вазири                                                А. Арипов

                    Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “____” августдаги ____-сон қарорига

                                1-ИЛОВА

 

 

2020-2022 йилларда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасини

замонавий транспорт воситалари билан таъминлаш

ДАСТУРИ

Т/р

Транспорт воситаси русуми

Шундан йиллар бўйича олинадиган транспорт воситаси

Молиялаштириш манбаси

2020 йил (сони)

2021 йил (сони)

2022 йил (сони)

1-чорак

2-чорак

3-чорак

4-чорак

1-чорак

2-чорак

3-чорак

4-чорак

1-чорак

2-чорак

3-чорак

4-чорак

Жами

 

1.

Тез тиббий ёрдам машинаси (HUNDAI)

3

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3

ИИВ Бюджетдан ташқари маблағлари

2.

Трекер

 

18

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

18

Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети маблағлари

3.

Ласетти

 

 

2

 

2

 

2

 

2

 

 

 

8

ИИВ Бюджетдан ташқари маблағлари

4.

Нексия-3

25

25

25

23

20

20

20

20

20

20

20

20

258

ИИВ Бюджетдан ташқари маблағлари

5.

Спарк

20

15

15

15

15

15

20

20

10

20

15

20

200

ИИВ Бюджетдан ташқари маблағлари

6.

Дамас

4

5

5

4

5

4

4

5

 

 

 

 

36

ИИВ Бюджетдан ташқари маблағлари

Изоҳ: Ички ишлар вазирлиги заруратдан келиб чиққан ҳолда транспорт воситаларининг сонига ва русумига ўзгартириш ҳуқуқига эга.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” ______ги  ___-сон қарорига

2-ИЛОВА

 

 

2020 йилда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ва ҳудуд аҳолисининг фарзандлари учун қуриладиган ва капитал таъмирланадиган давлат мактабгача таълим муассасалари

РЎЙХАТИ

Объект жойлашуви

Қурилиш тури

Йўналтириладиган маблағ

(млрд сўм)

Тарбияланувчиларнинг

чекланган сони

Гуруҳлар сони

Қурилишнинг молиялаштириш манбаси

1.

Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчаси 5-уй (собиқ болалар боғчаси биноси)

Капитал таъмирлаш

3

150 нафар

6

ИИВ бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган маблағлар

2.

Шайхонтохур тумани Ц-13 мавзеси 412-сонли мактабгача таълим муассасасининг бир қисми ер майдони

Қуриш

5

150 нафар

6

Изоҳ: Агар Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходимларининг фарзандлари мактабгача таълим муассасаларининг ўринлар сонининг 80 фоизигача қамраб олмаган тақдирда, Мактабгача таълим муассасаси Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентга асосан истисно тариқасида қабул қилинишига рухсат берилади.

Умумий таклифлар

137