ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9866 Государственный комитет Республики Узбекистан по экологии и охране окружающей среды 06/11/2019 21/11/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Қорақалпоғистон Республикасида “Судочье-Акпетки” кластер буюртма қўриқхонасини ташкил қилиш тўғрисида
ID-9866

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

Қорақалпоғистон Республикасида кластер участкалардан иборат “Судочье-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонасини ташкил қилиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4247-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 майдаги “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини амалга оширишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 339-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда - Давлат экология қўмитаси) Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларида табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида, юридик шахс ташкил қилган ҳолда, умумдавлат аҳамиятига молик, умумий майдони 1 061 499 гектар бўлган кластер участкалардан иборат “Судочье-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонаси (кейинги ўринларда-буюртма қўриқхона) ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи 1-иловага мувофиқ қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

буюртма қўриқхонасига доимий фойдаланишга бериладиган кластер участкаларининг ер майдони 2-иловага мувофиқ;

буюртма қўриқхонаси ходимларининг чекланган умумий сони 38 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 7 нафардан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

буюртма қўриқхонаси кластер участкаларинг қўриқланма зоналари майдони 4-иловага мувофиқ 152 285 гектар этиб белгилаб қўйилсин. Мазкур зоналардаги ерлар ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолади.

3. Кластер участкаларда муҳофазага олинадиган асосий объектлар этиб қуйидагилар белгилансин:

“Судочье кўллар тизими” кластер участкасида: қирғоқ ландшафтлари, каналлар, коллекторлар ва улардаги сув оқими, сув, сув атрофида яшовчи қушлар, ноёб, йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган балиқлар, йиртқич қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонлар;

“Оқдарё-Қозоқдарё оралиғи” кластер участкасида: Амударё дельтаси тўқайлари, ландшафтлари, каналлар ва улардаги сув оқими, сув, сув атрофида яшовчи қушлар, ноёб, йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган йиртқич қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонлар;

“Белтау” кластер участкасида: Оролбўйи ва Қизилқум чўлининг энг катта, сиртида тизма-қумлар ва тақирлар бўлган қолдиқ тепалигининг ҳамда шарқий Каратерен кўлининг бетакрор ландшафтлари, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган судралиб юрувчи ҳайвонлар, йиртқич қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонлар;

“Акпетки” кластер участкасида: каналлар, коллекторлар ва улардаги сув оқими, сувда ва сув атрофида яшовчи қушлар, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган йиртқич қушлар, сут эмизувчи ҳайвонлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда Судочье кўллар экотизимининг барқарорлигини ва санитар ҳолатини сақлаш мақсадида унинг асосий қисмига Амударё орқали керакли миқдорда доимий сув ташлаб турилишини таъминласин.

Акпетки кўллар тизимидаги экологик вазиятни ёмонлашишига йўл қўймаслик учун сув билан таъминлаш бўйича керакли чора тадбирларни амалга оширсин.

5. Белгилансинки:

буюртма қўриқхона Давлат экология қўмитасининг бўйсунувида бўлади;

буюртма қўриқхонасининг фаолиятини молиялаштириш Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджети маблағлари, Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

6. Давлат экология қўмитаси икки ой муддатда:

буюртма қўриқхонасининг низоми ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

буюртма қўриқхонаси қўриқланма зонасининг низоми ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин;

буюртма қўриқхонасининг штатлар жадвалини тасдиқласин ва уни малака ва маълумотга қўйиладиган талабларга мувофиқ мутахассислар билан бутласин.

7. Давлат экология қўмитаси раисига ижро этувчи аппарати ходимларининг тасдиқланган умумий сони доирасида буюртма қўриқхонасининг штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, рекреацион ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларидан олинган маблағлар ҳисобидан қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилсин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши икки ой муддатда:

буюртма қўриқхонаси ижро этувчи аппарати учун Нукус шаҳрида оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бино ажратишни;

буюртма қўриқхонасига ажратилган ер участкаларида жойлашган инфратузилма объектларининг кейинчалик тегишлилиги ва улардан фойдаланиш масалалари ҳал этилишини;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда белгиланган тартибда буюртма қўриқхонаси учун ер участкаларини олиб қўйиш ва ажратиш материалларини 5, 6, 7 ва 8-иловаларга мувофиқ расмийлаштиришни;

ер-кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритишни таъминласин.

9. Давлат экология қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

9. Давлат экология қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Давлат экология қўмитаси раиси Б.Т. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири                                                                                      А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил __” ноябрдаги “____”-сон қарорига

1-илова

 

Судочье-Акпетки давлат буюртма қўриқхонасининг кластер участкалари рўйхати

Т/р

Кластер участканинг номи

Кластер участканинг географик жойлашиши

Кластер участканинг маъмурий жойлашиши

1

«Судочье»

Амударё ҳозирги дельтасининг шимолий ғарбий қисми

Мўйноқ тумани

2

«Оқдарё-Қозоқдарё оралиғи»

Амударё ҳозирги дельтаси шимолий қисмининг ўнг қирғоқи

Мўйноқ тумани

3

«Бельтау»

Қизилқум чўлининг шимолий-ғарбий қисми, Орол  пастлигидан жанубга ва Амударё ҳозирги дельтасининг шарқий қисми

Тахтакўпир тумани

4

«Акпетки»

Орол денгизи қуриган тубининг Жанубий-шарқий қисми

Мўйноқ ва Тахтакўпир туманлари

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил __” ноябрдаги “____”-сон қарорига

2-илова

 

Судочье-Акпетки давлат буюртма қўриқхонасига доимий

фойдаланишга бериладиган кластер участкаларининг ер

МАЙДОНИ

 

Туманлар номи

Илгариги ердан фойдаланганлар

Бериладиган ер участкалари майдонлари (га)

Берилаётган ерларнинг тоифалари

Судочье кўллар тизими

Мўйноқ

Мўйноқ аква саноат ДУК

19 000

Табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлар

Захира ерлар

65 702

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар.

Шундан, 31 000 га ер майдони Судочье давлат буюртма қўриқхонаси ҳудуди табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлар

Туман бўйича жами:

84 702

 

Жами

84 702

 

Бельтау

Тахтакўпир

Захира ерлар

181 111

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар

Каракалпакбаликсанаат” МЧЖ

2 150

Сув фонди ерлари

Туман бўйича жами:

183 261

 

Жами

183 261

 

Акпетки

Мўйноқ

Қозоқдарё давлат ўрмон хўжалиги

385 435

Ўрмон фонди ерлари

“Каракалпакбаликсанаат” МЧЖ

520

Сув фонди ерлари

Туман бўйича жами:

385 955

 

Тахтакўпир

Захира ерлар

385 185

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар

“Каракалпакбаликсанаат” МЧЖ

197

Сув фонди ерлари

Туман бўйича жами:

385 382

 

Жами

771 337

 

Оқдарё-Қозоқдарё оралиғи

Мўйноқ

Захира ерлар

22 199

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар

Туман бўйича жами

22 199

 

Жами:

22 199

 

Умумий ер майдони

1 061 499

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “__” ноябрдаги “____”-сон қарорига

4-илова

 

“Судочье-Акпетки”давлат буюртма қўриқхонаси кластер участкаларинингқўриқланма зонасига киритилган ер участкалари

МАЙДОНИ

 

Туманлар номи

Ер участкалари майдонлари (га)

Судочье кўллар тизим

Мўйноқ

26 780

Жами:

26 780

Бельтау

Тахтакўпир

50 254

Жами:

50 254

Акпетки

Мўйноқ

31 155

Тахтакўпир

31 057

Жами:

62 212

Оқдарё-Қозоқдарё оралиғи

Мўйноқ

13 039

Жами:

13 039

Умумий ер майдони

152 285