ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9810 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 04/11/2019 19/11/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомнинг 30-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-9810

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 369-сон “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 4 июлдаги 3-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2921, 2017 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 935-модда) билан тасдиқланган Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомнинг 30-банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар мактаблари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг минтақавий кенгашлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий спорт клуби спортчиларига иккинчи ва учинчи спорт разрядлари, ўсмирлар учун биринчи, иккинчи ва учинчи спорт разрядлари - қатъий равишда ушбу ташкилотлар томонидан спортчилар тренерларининг тақдимномаларига асосан, шунингдек, олий ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг спортчиларига биринчи спорт разряди - қатъий равишда Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси, иккинчи ва учинчи спорт разрядлари - қатъий равишда Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясининг минтақавий бўлимлари томонидан спортчилар тренерларининг тақдимномаларига асосан;”.

2. Мазкур буйруқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир                                                                                                    Д.Набиев

 

      Тошкент ш.,

2019 йил ____ __________,

_____-мҳ-сон

 

 

 

 

Келишилган:

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазири                                                    И.Маджидов

 

2019 йил “___” __________

Умумий таклифлар

315