ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9798 АО "Узпахтасаноат" 04/11/2019 19/11/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Республика ҳудудларида хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган тикувчилик мажмуаларининг узлуксиз ишлашини таъминлашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-9798

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 майдаги Республика ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4341-сон қарорини бажариш юзасидан, Республиканинг чекка ҳудудларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини яхшилаш ва шу билан бирга ногиронлиги бўлган ишсиз хотин-қизларни меҳнат билан бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тикувчилик мажмуаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш борасида тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларининг тикувчилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжлари доирасида буюртмаларини шакллантириш ва уларни харид қилишнинг ягона тизимини яратиш билан бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, “Ўзпахтасаноат” АЖ ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг:

- “Ўзпахтасаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан ташкил этилган тикув-трикотаж мажмуаларида ишлаб чиқарилган тикувчилик маҳсулотларини харид қилиш бўйича вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг таркибидаги хўжалик жамиятларининг йиллик буюртмаларини шакллантириш;

- тикув-трикотаж мажмуаларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни истисно тариқасида тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилишга рухсат бериш.

2. Тикувчилик маҳсулотларига бўлган йиллик эҳтиёжлари ҳажмининг камида 50 фоизини қамраб оладиган буюртмаларни шакллантирувчи вазирлик ва идоралар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вазирлик ва идоралар (илова асосида) тикувчилик мажмуаларини зарурий айланма маблағлар билан таъминлаш учун тузилган шартномаларга мувофиқ бўнак (аванс) тариқасида тўловнинг 50 фоизи олдиндан амалга оширилишини таъминласинлар.

4. “Ўзпахтасаноат” АЖ:

- “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда тикувчилик мажмуаларини зарурий хом ашё билан марказлашган ҳолда таъминлаш механизмини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун киритсин.

- ҳар ой якуни бўйича вазирлик ва идоралар ҳамда улар таркибига кирувчи хўжалик жамиятлари томонидан тикувчилик маҳсулотларига бўлган буюртмаларни шакллантириш, шартномаларнинг тузилиши ҳамда мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан назорат ўрнатсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.

       5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири

                                                                                                          А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил “____” ноябрдаги ____-сонли қарорига

илова

 

 

Тикувчилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда буюртмаларни шакллантирувчи вазирлик ва идоралар ҳамда хўжалик бирлашмалари 

РЎЙХАТИ

 

 

 

1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

5. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

7. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

8. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

9. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

10. Автомобиль йўллари қўмитаси

11. Давлат геология қўмитаси

12. “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ

13. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ

14. “Ўзпахтасаноат” АЖ

15. “Ўздонмаҳсулот” АЖ

16. “Ўзкимёсаноат” АЖ

17. “Ўзбекнефтегаз” АЖ

18. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ

19. “Ўзтрансгаз” АЖ

20. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ

21. “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси

22. “Ёғ-мой саноати корхоналари” уюшмаси

 

Умумий таклифлар

173