ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9777 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 04/11/2019 22/11/2019 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-9777

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш тартиб-таомилларини соддалаштириш, аҳолига паспорт хизмати кўрсатишда қулай шароитлар яратиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ–4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш ____________зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти                                                  Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “___” ________даги ПҚ–____-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 12-банднинг учинчи хатбошидаги “вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги” сўзлари “турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. 13-банднинг иккинчи хатбошидаги “вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги” сўзлари “турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

3. 17-бандда:

биринчи хатбошидаги “рўйхатда турадиган” сўзлари “пропискада турадиган ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинган” сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги “рўйхати” сўзи “пропискаси” сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги “вақтинчалик рўйхатдан ўтган” сўзлари “турган жойи бўйича ҳисобга олинган” сўзлари билан алмаштирилсин.

4. 30-банддаги “рўйхатда туриш жойи ёки” сўзлари “пропискада турадиган ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинган ва” сўзлари билан алмаштирилсин.

Умумий таклифлар

1214