ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9774 Министерство культуры Республики Узбекистан 04/11/2019 19/11/2019 0

Муҳокама якунланди

Распоряжение Кабинета Министров
2020 йил 29 январдан 17 майгача “Гараж” замонавий санъат музейи (Россия Федерацияси) томонидан ташкил этиладиган кўргазмада И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи коллекциясидаги экспонатларнинг иштирок этиши тўғрисида
ID-9774

 

Ўзбекистоннинг бой маданий ва тарихий меросини хорижда кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги халқаро маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, шунингдек жаҳон ҳамжамиятини Ўзбекистоннинг ноёб музей тўпламлари билан таништириш мақсадида:

1. Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг 2020 йил 29 январдан 17 майгача “Гараж” замонавий санъат музейи (Россия Федерацияси) томонидан ташкил этиладиган кўргазмада (бундан кейин – «Кўргазма» деб юритилади) И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи коллекциясидаги экспонатларнинг иштирок этиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Кўргазмани ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;

Кўргазмада намойиш этиладиган экспонатлар рўйхати 2-иловага мувофиқ.

3. Белгилаб қўйилсинки:

а) Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги матнларда – Жамғарма) Кўргазмани ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул ташкилот, шу жумладан жалб этилган  вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш учун жавобгар орган.

б) Кўргазмани ташкил этиш ва ўтказиш учун тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Жамғарманинг бюждетдан ташқари маблағлари;

хайрия ва ҳомийлик маблағлари;

қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар.

4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

Кўргазмага юбориладиган музей экспонатларига вақтинчалик олиб чиқиш учун рухсатномалар берсин;

Кўргазма давомида музей экспонатларининг хавфсизлигини таъминласин.

5. Маданият вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Россия Федерацияси Ҳукуматидан музей экспонатларининг қайтарилиши ва сақланиши кафолатларини олишни таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Кўргазмани ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур бўлган музей экспонатлари ва бошқа товарларнинг божхона расмийлаштирувини таъминласин.    

7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига оммавий ахборот воситаларида Кўргазмага тайёргарлик ишлари ва унинг ўтказилиши билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия қилинсин.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маърифат, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари котибияти ва Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.Сайфуллаев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

         Бош вазири                                                      А. Арипов

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “__” _________ даги
 ___ -сон фармойишига 1-илова

 

 

 

2020 йилда “Гараж”  замонавий санъат музейида И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи тўпламларидан  музей экспонатларининг кўргазмасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар
РЕЖАСИ   

 

Тадбирларнинг номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

1.

Экспонатларни кўргазмага юборишга тайёргарлик кўриш

    1. Экспонатларнинг ҳолатини баҳолаш ва сақлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
    2. Россия Федерациясида музей экспонатларини кузатиб бориш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизими ходимлари жамоасини шакллантириш;  
    3. Экспонатларнинг Россия Федерациясида бўлиши даврига суғурталаш тўғрисидаги шартномани тузиш

2019 йил 15 ноябрь

 

 

2019 йил 20 ноябрь

 

 

 

 

 

2019  йил 30 ноябрь

 

 

Маданият вазирлиги

 

 

Жамғарма

 

 

 

 

 

Жамғарма

2.

Музей экспонатларини “Гараж” хусусий муассасасига (Россия Федерацияси) ижарага бериш тўғрисидаги шартномани тузиш

    1. Шартнома лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш;
    2. Шартномани имзолаш

2019  йил 30 ноябрь

 

2019 йил 15 декабрь

Жамғарма

 

Жамғарма

3.

Россия Федерацияси Ҳукуматидан музей экспонатларини қайтариш кафолатларини олиш

    1. Музей экспонатларини сақлаш кафолатларини олиш бўйича музокаралар ўтказиш;
    2. Музей экспонатларини қайтариш кафолатларини олиш.

2019  йил 30 ноябрь

 

 

 

2019 йил15 декабрь

Маданият вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги

 

Маданият вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги

4.

Музей экспонатларини кўргазмага юбориш

    1. Музей экспонатларини кўргазмага ташиш бўйича шартномаларни тузиш;
    2. Музей экспонатларини Гараж” хусусий муассасасига (Россия Федерацияси) ташиш;
    3. Музей экспонатларини жойлаштириш;

2019 йил 15 ноябрь

 

 

2019 йил 15 январь

 

 

2019 йил 15 январь

Жамғарма

 

 

Жамғарма

 

 

Жамғарма, Маданият вазирлиги

5.

Экспонатларни сақлашни  таъминлаш

    1. Экспонатларнинг ҳолатини текшириш;
    2. Экспонатларнинг ҳолати тўғрисида ҳисоботни тақдим этиш.

Ҳар куни, кўргазма тугагунга қадар

 

Ҳар ой

Маданият вазирлиги

 

Маданият вазирлиги

6.

Музей экспонатларини Ўзбекистон Республикасига олиб чиқиш

    1. Экспонатларнинг ҳолати тўғрисидаги якуний ҳисоботни тайёрлаш
    2. Музей экспонатларини Ўзбекистон Республикасига ташиш тўғрисида шартнома тузиш;
    3. Музей экспонатларини Ўзбекистон Республикасига ташиш

2020 йил 30 май

 

 

2020 йил 30 май

 

 

 

2020 йил 20 июнь

Маданият вазирлиги

 

 

Жамғарма

 

 

 

Жамғарма

 

Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда мазкур чора-тадбирлар режасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___” ____________ даги  ___ -сон фармойишига 2-илова

 

 

И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейининг Кўргазмага юборилаётган музей экспонатлари

РЎЙХАТИ

 

Экспонатнинг номи (ўзбек/рус)

№ КП

Ўлчам

Техника

Фото

  1.  

А.В.Николаев (Усто Мумин), “Ўқитувчи”/«Учитель», 1923

 

51х45 см

Мато, фанера, мой-бўёқ, бронза

 

  1.  

А.В.Николаев (Усто Мумин),

“Куёв”/«Жених», йили номаълум

 

 

Мато,
мой-бўйёқ,

 

  1.  

А.В.Николаев (Усто Мумин),

“Сув ташувчи бола” /«Мальчик-водоноша», 1925

 

44,5х35,3

Тахта, темпера

 

  1.  

А.В.Исупов, “Чойхоначи”/«Чайханщик», 1921

 

79х64,5

Тахта,
мой-бўйёқ,
тилласув 

 

  1.  

А.В.Николаев (Усто Мумин) “Ҳаёт йўли”/«Дорога жизни», 1924

 

33х30 см

Тахта, темпера

 

  1.  

Ю.В.Разумовская, “Бухоро”/«Бухара», 1927

39348

 

Қоғоз, кўмир, акварель

 

  1.  

А.П.Сардан, “Фазо микродинамикаси”/«Микродинамика пространства», йили номаълум

18501

 

Қоғоз, гуашь 

 

  1.  

А.П.Сардан, “Камалак”/«Радуга», йили номаълум

19384

 

Қоғоз, гуашь 

 

  1.  

Б.А.Смирнов-Русецкий, “Шаҳар чироқлари”/«Огни города», 1924

28644

 

Картон, гуашь 

 

  1.  

П.П.Фатеев, “Коинот”/«Космос», йили номаълум

18756

 

Қоғоз,
қалам 

 

  1.  

П.П.Фатеев, “Ўрмон”

туркумидан/ из цикла«Лес», йили номаълум

26193

 

 

 

  1.  

В.Н.Пшесецкая, “Сардан портрети”/«Портрет Сардана», 1928

 

106х54,5

Мато,
мой-бўйқ

 

 

Зарур ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда рўйхатга ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.

 

Умумий таклифлар

314