ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9768 Хокимият Сардобинского района 03/11/2019 18/11/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Сардоба тумани иқтисодиёт тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-9768

 

       Туман иқтисодиёт тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини  2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги Республика иқтисодиёти тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4407-сонли Қарори ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимининг 2019 йил 26 августдаги 215–сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 6, 14-моддаси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг                            6, 25-моддаларига асосан

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги Республика иқтисодиёти тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4407-сонли қарори ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимининг               2019 йил 26 августдаги 215–сонли қарори  раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Туман иқтисодиёт тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини  2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлаш бўйича комплекс тадбирлар (бундан буён-Комплекс тадбирлар) 1-иловага  мувофиқ;

асосий мухандислик коммуникацияларини ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага;

асосий мухандислик коммуникацияларини ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага;

ижтимоий соҳа объектларини  2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга  тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага;

кўп квартирали турар жой фондини  2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга  тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага;

асосий ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳудудлар бўйича 2019/2020- йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга  тайёрлаш параметрлари 6-иловага;

туман иқтисодиёт тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини  2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш  бўйича туман комиссияси таркиби    
7
-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

          3. Туман комиссияси (Б.Турсунмуродов):

         Ўн беш кунлик муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда ижтимоий соҳанинг бошқа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойларда ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

ўрганиш натижалари бўйича туман ташкилотлари, туман ҳокимлиги томонидан комплекс тадбирларни амалга оширишнинг тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқларини кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларни 2019/2020  йилларда куз-қиш даврига барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминлансин.

  4. Туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари (Б.Турсунмуродов, З.Мусурмонқулов) ўз рахбарлигида ҳудудлардаги иқтисодиёт тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йилларда куз-қиш даврига барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссияларни ташкил этсин.

Туман корхона ва ташкилотлар рахбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини  2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.

5. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Б.Турсунмуродов, З.Мусурмонқулов) туман ижтимоий соҳа обьектлари ва кўп квартирали уйларни куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар ва бошқа умумий фойдаланиладиган  жойлар, маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувурлари ва канализация тармоқлари тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини ташкиллаштириш баробарида назоратини таъминласин;

назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари рахбарларнинг шахсий маъсулиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқсин.

6. “Сардобатумангаз” филиали (Ш.Бўрибаев), туман электр тармоқлари корхонаси (Б.Холмуродов) 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида ёнилғи-энергетика ресурсларини, электр энергияси етказиб бериш, трансформаторларни таъмирлаш ва уларни барқарор ишлашини таьминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашда юзага келадиган муаммоларни барвақт аниқлаш ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрсин.

Барча МФЙ раислари, корхоналар ва ташкилотлар рахбарлари  “Сирдарё кўмир етказувчи” унитар корхонаси билан келишилган ҳолда асосий
ёнилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотларини барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида узлуксиз етказиб берилишини ташкиллаштирсин.

7. Туман хокимининг биринчи ўринбосари А.Эргашев:

а) туман иқтисодиёти ва ҳудудларни комлекс ривожлантириш бўлими (У.Алиқулов) ҳамда тегишли ташкилотлар билан биргаликда:

2018-2019 йиллар куз-қиш даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жорий йилда ғамлашда йўл қўйиладиган камчиликларни таҳлил қилиш асосида ҳудудлар бўйича аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб 2019-2020 йиллар куз-қиш даври учун аҳоли истеъмолига ва ижтимоий соҳалар таъминотига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ҳажмларини белгиласин, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам ва дуккакли экинлар каби маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор берсин;                                          

ғамланадиган қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини сақлашга зарур шароитлар яратиш, ғамлашнинг тўлиқлиги ва талаб даражасида сақланишини ташкиллаштирсин;

б) туман Молия бўлими (У.Йўлдошев) туман комиссиясининг ҳулосасига кўра зарурат кескин бўлган ҳудудларда Комплекс тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча заҳираларни аниқлаш чораларини кўрсин.

8.Туман хокимининг ўринбосари Б.Турсунмуродов Комплекс тадбирларининг бажарилиши тўғрисида туман ҳокимига тизимли ахборот берилишини таъминласин.

9. Туман ҳокимининг 2018 йил 26 июлдаги “Сардоба тумани  иқтисодиёти тармоқлари, ижтимоий соҳаларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги    1642-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Туман ҳокимлиги девонхонаси (А.Холбоев) мазкур нарматив ҳуқуқий ҳужжат “Шарафли йўл” газетасида чоп этилишини ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини, электрон шаклда бир кунлик муддатда ижрочилар, ўзини-ўзи бошқариш органларига ҳамда тегишли ташкилотларга ўз вақтида етказилишини ташкиллаштирсин.

11. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосарлари А.Эргашев, Б.Турсунмуродов ва З.Мусурмонқуловлар зиммаларига юклансин.   

   

 

            Туман  ҳокими                                                            А.Хидиров

 

 

Умумий таклифлар

123