ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9763 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 02/11/2019 17/11/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Қорақалпоғистон Республикасида замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-9763

Қишлоқ хўжалигида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, пахта хом ашёси етиштиришнинг самарали усулларини жорий қилиш, уруғлик материал ишлаб чиқариш, уни қайта ишлаш ва тайёрлаш, бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шу жумладан чуқур қайта ишлаш асосида уларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Давлат активларини бошқариш агентлиги, “Ўзпахтасаноат” АЖ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг:

а) “Қорақалпоқпахтасаноат ҳудудий бирлашмаси” АЖ ва унинг таркибига кирадиган ташкилотларни 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича “Ўзпахтасаноат” АЖ таркибидан чиқариш;

б) “Қорақалпоқпахтасаноат ҳудудий бирлашмаси” АЖ устав капиталидаги 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича акциялар пакетини, истисно тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига бериш;

в) “Қорақалпоқпахтасаноат ҳудудий бирлашмаси” АЖни қайта ташкил этиш ва унинг базасида таркибига ушбу қарорга 3-иловада келтирилган ташкилотларни киритиш орқали масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Qoraqalpog`iston agrocluster” замонавий агросаноат кластерини (кейинги ўринларда Агрокластер деб аталади) ташкил этиш;

г) давлат улушини кўпайтириш ҳисобига ва кейинчалик “Ўзпахтасаноат” АЖ устав капиталидаги давлат улушини тегишли равишда камайтириш орқали “Қорақалпоғистон минтақавий пахта терминали” МЧЖ устав капиталида “Ўзпахтасаноат” АЖга тегишли улушни Агрокластер устав капиталига баланс қийматида бериш;

д) “Қорақалпоқпахтасаноат ҳудудий бирлашмаси” АЖнинг “Ўзпахтасаноат” АЖ олдидаги карзини, давлат улушини кўпайтириш ҳисобига ва кейинчалик “Ўзпахтасаноат” АЖ устав капиталидаги давлат улушини тегишли равишда камайтириш орқали сўндирилсин;

е) 2020-2023 йилларда “Qoraqalpog`iston agrocluster” МЧЖ ва унинг таркибига кирадиган ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг 4-иловага мувофиқ прогноз параметрлари тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар Агрокластернинг ишлаш тамойиллари этиб белгилансин:

2020 йил ҳосилидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кўмагида бошқа пахта-тўқимачилик корхоналари билан шартнома тузмаган ёки пахта-тўқимачилик корхоналарининг ўз мажбуриятларини бажармаганлиги учун шартномасини бекор қилган фермер хўжаликлари билан пахта хомашёси етиштириш ва харид қилиш бўйича контрактация шартномаларини тузиш;

келгуси йил ҳосилидан бошлаб пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этувчи янги маҳаллий инвесторлар ва кластерлар билан фермер хўжаликлар ўртасида пахта хомашёсини етиштириш ҳамда харид қилиш бўйича контрактация шартномаларини тузишни жойларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда амалга ошириш;

фермер хўжаликларидан харид қилинган пахта хомашёсини кластер таркибига кирувчи пахтани қайта ишлаш корхоналари томонидан қайта ишлаш кейинчалик ишлаб чиқарилган тола ҳамда иккиламчи маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш ёки ички тўқимачилик ва бошқа қайта ишловчи корхоналарга биржа савдолари орқали белгиланган тартибда сотиш;

Агрокластер таркибига кирувчи корхоналар томонидан пахта хомашёсини ишлаш ва қайта ишлаш натижасида олинган тўқимачилик ҳамда бошқа маҳсулотларни  (пахта толасидан ташқари) ички ва ташқи бозорларда бозор нархларида эркин сотиш;

бошқа пахта-тўқимачилик корхоналари ва кластерлари, пахта хомашёсини чуқур қайта ишловчи корхоналар билан ишлаш учун тенг шароитлар яратиш.

3. Қуйидагилар Агрокластернинг асосий вазифалари ва фаолият йўналиши этиб белгилансин:

пахта хом ашёсини етиштириш жараёнига илғор агротехник ҳамда сув тежайдиган технологияларни, пахта хом ашёсига бирламчи ишлов беришнинг самарали ва юқори рентабелли усулларини жорий қилиш;

пахта чигити уруғларини давлат ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқариш ҳамда экишга тайёрлаш;

илмий ва таълим муассасалари билан биргаликда селекция ҳамда уруғчилик соҳасида тадқиқотлар ўтказиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навлари ва дурагайларини, шунингдек, пахта хом ашёсини бирламчи қайта ишлаш технологияларини яратиш;

етиштириладиган пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сифати ҳамда миқдорини ҳисобга олиш ва назорат қилиш жараёнларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;

пахта хомашёси ва иккиламчи маҳсулотларни биринчи навбатда тўқимачилик маҳсулотлари учун чуқур қайта ишлаш.

4. Белгилаб қўйилсинки:

“Ўзпахтасаноат” АЖнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси олдидаги Қорақалпоғистон Республикасидаги фермер хўжаликлари билан пахта хом ашёси учун ўзаро ҳисоб-китобларни молиялаштириш билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган тартибда Агрокластерга ўтади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси 2019 йилги пахта хом ашёси ҳосили учун якуний ҳисоб-китоб қилишга ажратилган маблағлар бўйича қарздорлик қоплангунга қадар, Агрокластернинг барча ҳисобрақамларидаги маблағларни, шу жумладан 2016-2018 йиллардаги ҳосилнинг пахта толасини сотишдан юзага келадиган ижобий фарқ суммаларини ҳисобдан сўзсиз чиқариш ҳуқуқига эга;

Агрокластерга Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 25 январдаги 53-сон, “Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари”ги 2018 йил 28 февралдаги 149-сон, “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон ва “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 18 мартдаги 230-сон қарорларининг амал қилиши татбиқ этилади;

етиштириладиган пахта хом ашёси бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар фермер хўжаликлари билан Агрокластер таркибига кирадиган пахта тозалаш корхоналари орқали амалга оширилади;

истеъмолчиларга пахта толаси, пахта линти ва техник чигит Агрокластер томонидан пахта тозалаш корхоналари билан ушбу маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотишнинг белгиланган тартибига риоя қилган ҳолда тузиладиган воситачилик шартномалари, шунингдек, тўғридан-тўғри шартномалар ва маҳсулотни қайтариш асосида толлинг шартномалари бўйича сотилади. Бунда сотилган нарх ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тасдиқлаган прейскурант бўйича нарх ўртасидаги фарқ Агрокластер ихтиёрида қолади ва солиқ солинадиган объект ҳисобланмайди (салбий фарқлар юзага келган тақдирда, харажатлар Агрокластернинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади);

Агрокластер ўз таркибига кирадиган ташкилотларнинг сўмдаги маблағларини жамлаши ва ушбу маблағларни молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантириш, шу жумладан уларни зарур товарлар (ишлар, хизматлар) билан марказлаштирилган ҳолда таъминлаш учун улар ўртасида тақсимлаши мумкин. Бунда ушбу маблағларнинг Агрокластер таркибига кирадиган ташкилотлар ўртасидаги айланмаси солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;

Қорақалпоғистон Республикасининг тупроқ-иқлим шароити ва бошқа вилоятларга қараганда агротехник тадбирларнинг ортиқ бажарилишини инобатга олиб, 2019-2021 йилларда пахта хом ашёси ҳосили учун якуний ҳисоб-китоблар истисно тариқасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

Агрокластерга ушбу қарорга 3-иловада кўрсатилган ташкилотлар тўлайдиган дивидендлар мазкур қарорга 4-иловада қайд этилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларидан бири ҳисобланади;

Агрокластер таркибига кирувчи пахта тозалаш корхоналари Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарори 7-бандига мувофиқ пахта-тўқимачилик корхоналари ва кластерларга сотилиши мумкин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси зиммасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши, шунингдек, 2019 йил пахта хосилидан молиялаштириш ва якуний ҳисоб-китоблар амалга оширилиши учун шахсий масъулият юклансин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда Агрокластер ҳамда 37 минг 626 гектар суғориладиган майдонларда (шунинг 5 минг 850 гектари Хўжайли туманида, 4 минг 980 гектари Шўманой туманида, 3 минг 820 гектари Қонликўл туманида, 3 минг 500 гектари Қўнғирот туманида, 1 минг 170 гектари Нукус туманида, 6 минг 330 гектари Кегайли туманида, 5 минг 210 гектари Чимбой туманида, 3 минг 910 гектари Қораўзак туманида, 2 минг 900 гектари Тахтакўпир) пахта хом ашёси етиштирадиган фермер хўжаликлари ўртасида пахта хом ашёси контрактация шартномалари тузилишига амалий ёрдам кўрсатсин;

Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда ушбу карорнинг 4-иловасига киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун Агрокластерга ва унинг таркибига киритилган корхоналарга қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун мўлжалланган ерлардан ташқари ер участкалари ажратилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда тупроқ шўрланишини бартараф этиш мақсадида ирригация ҳамда мелиорация тизимлари мунтазам тозаланишини, капитал-режалаштириш ишлари амалга оширилишини ташкил этишни ҳамда Агрокластернинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларини сув билан узлуксиз таъминласин;

“Ўзпахтасаноат” АЖ билан биргаликда пахта маҳсулотларини етказиб бериш бўйича воситачилик шартномаларини 10 кун муддатда Агрокластерга қайта расмийлаштиришга кўмаклашсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги “Геоинновация маркази” давлат унитар корхонаси Агрокластер буюртманомаларига биноан Агрокластер таркибига кирувчи ташкилотларга пахта хом ашёси ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш жараёнини учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда самарали бошқариш, назорат қилиш ва мониторинг олиб боришда белгиланган тартибда амалий кўмак берсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги материал балансларни шакллантиришда моддий ресурслар, шунингдек, Агрокластер ва унинг таркибига кирадиган ташкилотлар томонидан ишлаб чиқариладиган пахта толаси ҳамда линти миқдорларини ҳар йили алоҳида сатрда ҳисобга олсин.

9. Агрокластер ва унинг таркибига кирадиган ташкилотлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, махсус транспорт воситалари ва замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар, шунингдек, минерал ўғитлар ва ёқилғи-мойлаш материалларини олиб киришда 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатга божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.

10. Тижорат банкларига Агрокластер ва унинг таркибига кирадиган ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда имтиёзли кредит линияларини очиш тавсия этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Агрокластер ва унинг таркибига кирадиган ташкилотлар қарз олувчилар ва инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши, жалб этиладиган кредитлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, уларнинг ўз вақтида қайтарилиши учун масъул ижро этувчи органлар ҳисобланади.

11. Агрокластерни Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Т.Каипбергенов кўчаси, 39-уй манзили бўйича тўловсиз фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.

12. Агрокластер бир ой муддатда Агрокластер ва таркибига кирувчи ташкилотларнининг ижроий аппаратини юқори малакали ходимлар билан таъминласин.

13. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Агрокластер томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларда иштирок этиш учун юқори малакали хорижий мутахассисларга (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида мавжуд бўлмаган) Агрокластер буюртманомаларига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар белгиланган тартибда берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Агрокластер буюртманомаларига биноан:

лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин;

етакчи турдош ўқув, илмий-тадқиқот марказлари ва ташкилотларида Агрокластернинг ўқиш, стажировка ўташ ва малака ошириш учун юбориладиган мутахассисларига визалар олиш ва расмийлаштириш масалаларида ёрдам кўрсатсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Агрокластер томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга Агрокластер буюртманомаларига биноан кўп марталик визалар давлат божи ундирилмасдан белгиланган тартибда берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойи бўйича вақтинча ҳисобга қўйиш ҳамда муддати узайтирилишини таъминласин.

16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ.Р. Сариев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

                 Бош вазири                                               А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___”
______даги ___-сон қарорига

1-илова

 

“Ўзпахтасаноат” АЖ таркибидан чиқарилаётган ташкилотлар

РЎЙХАТИ

 

  1. “Қорақалпоқпахтасаноат ҳудудий бирлашмаси” АЖ
  2. Амударё пахта тозалаш АЖ
  3. Хўжайли пахта тозалаш АЖ
  4. Беруний пахта тозалаш АЖ
  5. Тўрткўл пахта тозалаш АЖ
  6. Халқабад пахта тозалаш АЖ
  7. Элликқальа пахта тозалаш АЖ
  8. Қорақалпоғистон минтақавий пахта терминали МЧЖ
  9. Парўаз пахта терминали МЧЖ
  10. Қорақалпоқпахтатранс МЧЖ
  11. Ақчакўл оромгоҳи МЧЖ

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___” ______даги ___-сон қарорига

2-илова

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига берилаётган “Қорақалпоқпахтасаноат ҳудудий бирлашмаси” АЖ устав капиталидаги акциялар пакети

РЎЙХАТИ

 

Корхона номи

Фоиз
(%)

Камайтириш механизми

1

“Ўзпахтасаноат” АЖ

97,9

Устав капиталидаги давлат улушини баланс (қолдиқ) қиймати ҳисобидан камайтириш.

2

“Амударё пахта тозалаш” АЖ

0,18

Давлат мақсадли жамғармаси ва давлат бюджети келажакдаги тўловлари ҳисобидан.

3

“Хўжайли пахта тозалаш” АЖ

0,28

Давлат мақсадли жамғармаси ва давлат бюджети келажакдаги тўловлари ҳисобидан.

4

“Тўрткўл пахта тозалаш” АЖ

0,18

Давлат мақсадли жамғармаси ва давлат бюджети келажакдаги тўловлари ҳисобидан.

5

“Халқабад пахта тозалаш” АЖ

0,21

Давлат мақсадли жамғармаси ва давлат бюджети келажакдаги тўловлари ҳисобидан.

6

“Элликқкалъа пахта тозалаш” АЖ

0,23

Давлат мақсадли жамғармаси ва давлат бюджети келажакдаги тўловлари ҳисобидан.

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___” ______даги ___-сон қарорига

3-илова

 

“Qoraqalpog`iston agrocluster” замонавий агросаноат кластерини таркибига кирувчи ташкилотлар

РЎЙХАТИ

 

  1. Амударё пахта тозалаш АЖ
  2. Хўжайли пахта тозалаш АЖ
  3. Беруний пахта тозалаш АЖ
  4. Тўрткўл пахта тозалаш АЖ
  5. Халқабад пахта тозалаш АЖ
  6. Элликқальа пахта тозалаш АЖ
  7. Қорақалпоғистон минтақавий пахта терминали МЧЖ
  8. Парўаз пахта терминали МЧЖ
  9. Қорақалпоқпахтатранс МЧЖ
  10. “Ақчакўл оромгоҳи МЧЖ

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___” ______даги ___-сон қарорига

4-илова

 

“Қорақалпоғистон агро кластер” МЧЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг 2019-2023 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг

ПРОГНОЗ ҲАЖМЛАРИ

 

Инвестиция лойиҳаси

Йиллик ҳажми

Ишга тушириш муддати

1.

37 минг 626 гектар майдонда пахта            хом-ашёсини экишни ташкиллаштириш.

76 минг 085 тонна пахта хом-ашёси

ҳар йили

2.

Пахта хом-ашёсини қайта ишлашни ташкиллаштириш.

26 минг 066 тонна пахта толаси,

40 минг 311 тонна пахта чигити

ҳар йили

3.

Уруғлик чигит ишлаб чиқаришни ташкил этиш

4 минг тонна уруғлик чигит

ҳар йили

4.

Йигирилган ип ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

8,5 минг тонна

2021-2022 й

5.

Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

7,9 минг тонна трикотаж маҳсулотлари

2022-2023 й

6.

Чорвачилик ва паррандачилик комплексини ташкил қилиш

1,0 минг бош йирик шохли ва майда шохли моллар ҳамда 10,0 минг бош парранда

2022-2023 й

 

*) Инвестиция лойиҳалари 2020-2023 йилларда агрокластер таркибига кирувчи пахта тозалаш корхоналари негизида ташкил этилган пахта тўқимачилик кластерлари иштирокида амалга оширилади.

Изоҳлар:

1. Инвестиция лойиҳаларининг якуний параметрлари техник-иқтисодий асослаш ёки бизнес режаларини ишлаб чиқиш натижалари бўйича аниқланади.

2. Агрокластер таъсисчиларининг қарорига биноан инвестиция лойиҳалари сони кўпайтирилиши мумкин ва баъзи соҳалар бирлаштирилади.

Умумий таклифлар

594