ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9752 Комитет по автомобильным дорогам при Министерстве транспорта Республики Узбекистан 02/11/2019 17/11/2019 3

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2018 ЙИЛ 30 АВГУСТДАГИ “ТАШҚИ РЕКЛАМАНИ ЖОЙЛАШТИРИШ СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ 702-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
ID-9752

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2018 ЙИЛ 30 АВГУСТДАГИ “ТАШҚИ РЕКЛАМАНИ ЖОЙЛАШТИРИШ СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ 702-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

 

Реклама бозорида соғлом рақобат муҳитини яратиш, ташқи реклама қурилмаларини умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари минтақасига жойлаштиришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 30 августдаги 702-сон қарорига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2018 й., 09/18/702/1826-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж.Раматов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

              Бош вазири                                                       А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил “__ _______   _____-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 30 августдаги 702-сон қарорига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 1-банд иккинчи хатбошидаги “ер участкалари”, тўртинчи ва бешинчи хат бошидаги “ер участкаларида” сўзлариданг сўнг “(умумий фойдаланишдаги автомобиль йўл бўйи минтақаларидаги ер участкалари бундан мустасно),” сўзлари билан тўлдирилсин.

2. Қуйидаги таҳрирдаги 11-банд билан тўлдирилсин:

“11. Белгилаб қўйилсинки, 2020 йил 1 январдан бошлаб:

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўл бўйи минтақаларидаги ташқи реклама объектларини жойлаштириш учун умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини рўйхатини шакллантириш, тавсия этиладиган реклама конструкциялари турлари ва уларни жойлаштириш хариталарини тузиш ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда – Автомобиль йўллари қўмитаси) томонидан амалга оширилади;

ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўл бўйи минтақаларида жойлаштириш ҳуқуқини бериш “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида очиқ электрон аукционлар орқали амалга оширилади;

“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида очиқ электрон аукционлар орқали берилган ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўл бўйи минтақаларида жойлаштириш ҳуқуқига шартномалар тузиш Автомобиль йўллари қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади;

ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўл бўйи минтақаларида жойлаштириш ҳуқуқини электрон аукцион натижалари асосида сотишдан тушган маблағлар, шунингдек ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун ойлик тўловлар Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади;

ташқи реклама объектларини жойлаштириш ҳуқуқи учун Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан белгиланадиган миқдорда йиғим ундирилади, ундириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.”

3. 2-бандда:

қуйидаги мазмундаги учунчи хатбоши қўшилсин:

“умумий фойдаланишдаги автомобиль йўл бўйи минтақаларидаги ер участкалари учун – мазкур ер участкасига туташ бўлган ер солиғи солинадиган ер участкаси учун белгиланган ер солиғининг 10 баробари миқдоридан кам бўлмаган миқдорда кўзда тутилган фойдаланиш муддатининг ҳар бир йили учун;”

учунчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

4. Қуйидаги таҳрирдаги 41- банд билан тўлдирилсин:

“41 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва Автомобиль йўллари қўмитаси:

2020 йил 1 январгача бўлган муддатда – ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўл бўйи минтақаларидаги ер участкасига жойлаштириш ҳуқуқига туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан аввал тузилган шартномаларга ушбу қарор талабларидан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини;

ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўл бўйи минтақаларидаги ер участкасига жойлаштириш учун қонунчиликка мувофиқ аввал тузилган шартномаларни, берилган паспортларни, гувоҳномаларни, рухсатномаларни ва бошқа ҳуқуқ берувчи ҳужжатларнинг мазкур қарорда белгиланган муддатларга узайтирилишини, ушбу ташқи реклама объектлари (конструкциялари) билан бир ҳудудда (зонада) жойлашган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўл бўйи минтақаларига ташқи реклама объектларини жойлаштиришга бўлган ҳуқуқни “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ўтказилган очиқ электрон аукционларда сотиш натижалари асосида аниқланадиган миқдордаги йиғим суммаси тўлиқ тўланганидан сўнг амалга оширилишини таъминласин”.

 

Умумий таклифлар

249