ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
974 Хокимият Навоийской области 18/10/2018 02/11/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Вилоятдаги сув ҳисоблагичлари ўрнатилмаган аҳоли хонадонларининг ичимлик суви истеъмоли нормаларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-974

Вилоятдаги сув ҳисоблагичлари ўрнатилмаган аҳоли хонадонларининг ичимлик суви истеъмоли нормаларини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги “Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5241-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июлдаги “Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 271-сонли ва 2014 йил
15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан,

 

                                   ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

1. "Вилоятдаги сув қувури-канализация хўжалиги ташкилотлари томонидан сув ҳисоблагичлари билан таъминланмаган аҳоли учун етказиб бериладиган ичимлик суви истеъмоли нормалари" иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси (Жуманиёзов), сув қувури-канализация хўжалиги ташкилотлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари ичимлик суви қувурларидан тўла қувват билан самарали фойдаланиш, аҳолига узлуксиз ва сифатли ичимлик сув етказиб бериш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сувнинг мақсадсиз сарфланишига йўл қўймаслик чораларини кўрсинлар.

3. Вилоят давлат санитария эпидемология назорати маркази (Ҳожиева) вилоятдаги ичимлик суви манбаларидан доимий равишда лаборатория таҳлилларини олиб борсин ҳамда сувнинг сифатини тиклаш ва яхшилаш бўйича тегишли ишларни амалга оширсин.

4. Вилоят ҳокимининг 2014 йил 5 августдаги “Сув таъминоти корхоналари фаолиятини янада барқарорлаштириш ҳамда ичимлик суви таъминоти тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қ-117-сон қарори (08.08.2014й. 63-сон (3410)) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Вилоят ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари котибияти (Ниёзов)га ушбу қарорни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини;

вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" давлат унитар корхонаси (Фармонов)га мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

6. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Расулов зиммасига юклансин.

 

Вилоят ҳокими                                                        К.Турсунов

Вилоят ҳокимининг

2018 йил  ___  сентябрдаги

______ -cонли қарорига

 

Вилоятдаги сув қувури-канализация хўжалиги ташкилотлари томонидан сув ҳисоблагичлари билан таъминланмаган аҳоли учун етказиб бериладиган ичимлик суви истеъмоли

НОРМАЛАРИ

Турар жойларнинг санитария-техник жиҳозланганлик даражаси

Бир кеча кундузга сув сарфи

1 киши (литр)

Бир ойга

cув сарфи

1 киши 3)

I. Аҳоли хонадонлари учун

1.

Сув тармоғи, канализация ўтказилган, ваннали, марказий иссиқ сув таъминотига уланган турар жойлар

270

8,2

2.

Канализация ўтказилган уйларда ички сув тармоғи ва раковина (мойка)ли

117

3,5

 

Ўшанинг ўзи, раковина ва унитазли

147

4,4

 

Ўшанинг ўзи, раковина, ванна (ҳаммом) ёки душли, маҳаллий сув иситиш қурилмаси бўлган турар жойлар

203

6,1

 

Ўшанинг ўзи, раковина, унитаз, ванна (ҳаммом) ёки душли, маҳаллий сув иситиш қурилмаси бўлган турар жойлар

233

7,0

3.

Марказий иссиқ сув таъминотига уланган, канализация ўтказилган, юз-қўл ювгич, мойка, кирхонаси бўлган ётоқхоналарда (йўлакли тизим)

140

4,2

4.

Марказий иссиқ сув таъминотига уланган, канализация ўтказилган, юз-қўл ювгич, мойка, умумий душли ётоқхоналарда (секциялар)

230

6,9

5.

Ҳовлидаги колонка (крандан сув олинадиган уйлар)

77

2,3

 

Ўшанинг ўзи, ювиладиган ҳожатхонали

127

3,8

6.

Ички сув тармоғли, раковинали, мойкали уйлар

100

3,0

 

Ўшанинг ўзи, унитазли

150

4,5

7.

Маҳаллий сув иситиш қурилмаси бўлган ички сув тармоғли, раковина, мойка, ванна (ҳаммом) ёки душли уйлар

177

5,3

 

Ўшанинг ўзи, унитазли

227

6,9

8.

Кўча колонка (крандан сув олинадиган уйлар)*

50

1,5

*Изоҳ: Кўча колонка кўча ҳудудида жойлашган барча хонадонлар аҳолиси учун (масофасидан қатъий назар) ўрнатилган сув олиш нуқтаси ҳисобланади.

II. Уй ҳайвонларини суғориш учун

Уй ҳайвонлари ва паррандалар

(бирлик)

Сув сарфи нормаси

(бир кунга) литр

Сув сарфи нормаси

(бир ойга) м3

1.

Катта шоҳли қорамол

65

1,977

2.

Кичик шоҳли қорамол

25

0,760

3.

От

55

1,673

4.

Чўчқа

15

0,456

5.

Қўй, эчки

8

0,243

6.

Паррандалар

0,8

0,024

III. Ободонлаштириш дарахт ва кўчатлар ҳамда томорқа ва иссиқхоналарни суғориш учун

1.

Ер суғориш учун 1 м2 ер майдони

15

4,5

2.

Иссиқхоналар учун (1 м2 майдон)

15

4,5

IV. Енгил автомобилларни ювиш

1.

Битта енгил автомобиль учун

100

3,0

            

             Изоҳ: Мазкур меъёрлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
30 июлдаги “Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 271-сонли қарори ҳамда
“Сув таъминоти, ташқи тармоқлар ва иншоотлар”и ҚМҚ(қурилиш меъёрлари ва қоидалари) 2.04.02-97 асосида ишлаб чиқилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ижрочи:       Вилоят ҳокимлиги саноатни ривожлантириш,

 капитал қурилиш, коммуникациялар ва

коммунал хўжалиги масалалари

котибияти бош мутахассиси

 ____________Ш.Хамидов

Умумий таклифлар

856