ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
972 Хокимият Уртачирчикского района 18/10/2018 02/11/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида
ID-972

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI

TOSHKENT VILOYATI

OʻRTA CHIRCHIQ TUMANI

HOKIMI

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

ЎРТА ЧИРЧИҚ ТУМАНИ

ҲОКИМИ

 

 

111507 Қорасув МФЙ, Тошкент йўли кўчаси 53-уй. Тел.: 8-(370-76)-23-300

 

QAROR

ҚАРОР

 

2018 йил “_____”_________                _______-сон                                   Қорасув МФЙ

 

Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги
ПҚ-2916-сон “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 июндаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сон қарорига асосан ҳамда Тошкент вилоят “Тоза худуд” давлат унитар корханасининг 2018 йил 19-июлдаги 175-сонли хатини инобатга олиб, тошкент вилоят худудида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ягона янги тарифларни белгилаш мақсадида

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

  1. Тошкент вилоят “Тоза худуд” давлат унитар корханаси томонидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун амалдаги тарифларни қайта кўриб чиққан ҳолда янги тарифларни белгилаш бўйича Тошкент вилояти ҳокимининг 2018 йил
    15 сентябрдаги 722-сон қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. 2018 йил 1 октябрдан Ўрта Чирчиқ туманида вилоят “Тоза худуд” давлат унитар корхонаси Ўрта Чирчиқ тумани бўлими томонидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича қуйидаги ягона тарифлар белгилансин:

аҳолига бир киши учун бир ойга – 2500 сўм.

юридик шахсларга 1 м3 учун – 41100 сўм, (ҚҚС билан 49320сўм);

суюқ чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш 1тн учун 50000 сўм, (юридик шаҳсларга ҚҚС билан 65000 сўм) этиб белгилансин.

  1. Туман ҳокимлиги ҳамда вилоят “Тоза худуд” давлат унитар корхонаси Ўрта Чирчиқ тумани бўлими ўрнатилган тартибда жорий йилнинг
    20 сентябрига қадар
    қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тасдиқланган ягона янги тарифлар бўйича истеъмолчиларни хабардор қилсинлар.
  2. Кўчмас мулкдан фойдаланилганда қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб келувчи ва ушбу кўчмас мулк ихтисослаштирилган санитария-тозалаш ташкилотларининг хизмат кўрсатиш доирасида жойлашган бўлса ушбу мулк эгаси (юридик ва жисмоний шахслар) билан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатилиши юзасидан шартнома тузилиши шарт.
  3. Вилоят “Тоза худуд” ДУК Ўрта Чирчиқ тумани бўлими (Д.Пўлатов) туман “Маҳалла” хайрия жамғармаси (Н.Хаитқулов) билан хамкорикда жойларда янги тарифлар, чиқиндиларни ташлаш тартиби, сунъий сунъий чиқиндиларни юзага келиш холатларини олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан семенар ўтказиш графикларини тузиб, туман ҳокимлигига ахборот бериб бориши белгилансин.
  4. Ўрта Чирчиқ туманидаги ўзини-ўзи бошқариш органлари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахслар билан вилоят “Тоза худуд” ДУК Ўрта Чирчиқ тумани бўлими ўртасида чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича шартномаларни қисқа муддатда тузилишига амалий ёрдам кўрсатишлари белгилаб ўтилсин.
  5. Ўрта Чирчиқ тумани “Машъал” газетаси тахририяти (Т.Хакимов) вилоят “Тоза худуд” ДУК Ўрта Чирчиқ тумани бўлими томонидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тасдиқланган ягона янги тарифлар тўғрисида тарғиб қилиб бориш тавсия этилсин.
  6. Мазкур қарор расмий элон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  7. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Хошимов, туман ҳокимининг ўринбосари Н.Туляганов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                        О.Нурматов

 

 

 

 

 

Умумий таклифлар

1006