ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9698 Министерство юстиции Республики Узбекистан 31/10/2019 15/11/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда иқтисодий тадқиқотлар сифати ва ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 3 октябрдаги ПҚ–4471-сон қарори)
ID-9698

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда иқтисодий тадқиқотлар сифати ва ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 3 октябрдаги ПҚ–4471-сон қарори)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда иқтисодий тадқиқотлар сифати ва ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 3 октябрдаги ПҚ–4471-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 июндаги 638-Ф сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Бош вазирнинг маслаҳатчилари ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 

А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ________даги ____-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 4 августдаги 587-сон қарори 7-бандининг бешинчи хатбошисидаги “Иқтисодий тадқиқотлар маркази” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 10 августдаги ПФ–5147-сон фармони)” 2017 йил 21 декабрдаги 1005-сон қарори 2-бандининг бешинчи хатбошисидаги “Иқтисодий тадқиқотлар маркази” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил, 12-сон, 299-модда) 1-илованинг 6-бўлим 6-бандидаги “Иқтисодий тадқиқотлар маркази” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 26 мартдаги 229-сон қарори 9-банднинг “б” кичик банди тўртинчи хатбошисидаги “Иқтисодий тадқиқотлар маркази” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 11 июндаги 442-сон қарори 8-баднинг учинчи хатбошисидаги “Иқтисодий тадқиқотлар маркази” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Умумий таклифлар

202