ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9668 Национальная гвардия Республики Узбекистан 05/11/2019 15/11/2019 1

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-9668

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

          Президенти                                                           Ш.МИРЗИЁЕВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил «___» _________даги ____-сон Фармонига

Илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги             ПҚ-2898-сон қарори  (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 17-сон, 290-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази тўғрисидаги низомнинг 6-банди «в» кичик банди еттинчи хатбошисидаги «қирқма» сўзи «сойли стволли» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги     ПФ-5409-сон Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 15-сон, 305-модда) билан тасдиқланган 2018 йилда 1 июндан бошлаб тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензияланадиган фаолият ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг айрим турларини бирлаштириш йўли билан бекор қилиш рўйхати 21-23-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

21.

Ов ва спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб кириш ёки олиб чиқишга рухсатнома

11

Фуқаровий ва хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини олиб кириш ёки олиб чиқиш, транзит қилишга, сотиб олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, сотишга, қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш ҳамда кўргазмага қўйишга рухсатнома

Миллий гвардия

22.

Ов ва спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сотиб олиш, сақлаш ва олиб юришга рухсатнома

23.

Ов ва спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сотишга рухсатнома

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармон ва қарорларига

 ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2898-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази тўғрисида низом

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

6-банд “в” кичик банди

в) ахборот-маълумотлар ва криминалистик ҳисоблар, картотекалар ва коллекцияларни ташкил этиш ва юритиш соҳасида:

(еттинчи хатбоши) қирқма ўқотар қуролнинг излари бўлган ўқ ва гильзалар коллекцияси (ўқ-гильзотека), қуроллар ва уларнинг ўқ-дорилари коллекциясини, шунингдек тезкор вазиятнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бошқа турдаги коллекцияларни шакллантириш ва юритиш;

 

6-банд “в” кичик банди

в) ахборот-маълумотлар ва криминалистик ҳисоблар, картотекалар ва коллекцияларни ташкил этиш ва юритиш соҳасида:

(еттинчи хатбоши) сойли стволли ўқотар қуролнинг излари бўлган ўқ ва гильзалар коллекцияси (ўқ-гильзотека), қуроллар ва уларнинг ўқ-дорилари коллекциясини, шунингдек тезкор вазиятнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бошқа турдаги коллекцияларни шакллантириш ва юритиш;

 

Ўзбекистон Республикаси “Қурол тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ ўқотар қурол стволининг тузилиши бўйича сойли стволли ва силлиқ стволли атамалари ишлатилмоқда.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони билан тасдиқланган 2018 йилда 1 июндан бошлаб тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензияланадиган фаолият ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг айрим турларини бирлаштириш йўли билан бекор қилиш рўйхати

21.

Ов ва спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб кириш ёки олиб чиқишга рухсатнома

11

Ов ва спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб кириш ёки олиб чиқишга, сотиб олиш, сақлаш, олиб юриш ва сотишга рухсатнома

Ички ишлар вазирлиги

22.

Ов ва спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сотиб олиш, сақлаш ва олиб юришга рухсатнома

23.

Ов ва спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сотишга рухсатнома

 

21.

Ов ва спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб кириш ёки олиб чиқишга рухсатнома

11

Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб кириш ёки олиб чиқиш, транзит қилишга, сотиб олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, сотишга, қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш ҳамда кўргазмага қўйишга рухсатнома

Миллий

гвардия

22.

Ов ва спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сотиб олиш, сақлаш ва олиб юришга рухсатнома

23.

Ов ва спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сотишга рухсатнома

 

Ўзбекистон Республикаси “Қурол тўғрисида”ги Қонунининг:

5-моддасига мувофиқ Қурол мўлжалланилган мақсади ҳамда асосий параметрлари ва тавсифларига кўра фуқаровий қурол, хизмат қуроли ва жанговар қурол турларига бўлинмоқда.

15-моддасига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини Республика ҳудудига олиб кириш,  Республика ҳудудидан олиб чиқиш ва Республика ҳудуди орқали транзит қилиш Миллий гвардиянинг рухсатномаларига кўра амалга оширилиши;

22-моддасига мувофиқ юридик шахслар Миллий гвардия органларининг рухсатномалари асосида қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш ҳуқуқига эгалиги;

23-моддасига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб юриш муайян турдаги, хилдаги ва моделдаги қуролни олиб юриш, сақлаш ҳамда олиб юриш учун Миллий гвардия органлари томонидан берилган рухсатномалар асосида амалга оширилиши белгиланмоқда.

Умумий таклифлар

108