ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9667 Национальная гвардия Республики Узбекистан 31/10/2019 15/11/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-9667

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                  Бош вазири                                                                      А. АРИПОВ

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил «___» _________даги ____-сон қарорига

Илова

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 октябрдаги 493-сон қарори билан тасдиқланган Биржа товари бўлиши мумкин бўлмаган мол-мулклар миллий-маданий ва тарихий бойликлар турларининг рўйхати 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Фуқаровий ва хизмат қуроллари турлари ва уларнинг ўқ-дорилари, шунингдек қуролнинг совуқ турлари (миллий турдаги пичоқлардан ташқари)».

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш                           чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2002 й., 11-12-сон, 97-модда) 1-иловадаги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлими биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 9 сентябрдаги 203-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 9-сон, 50-модда) билан тасдиқланган Ўрмон қўриқчилиги тўғрисидаги низомнинг 15-банди тўққизинчи хатбошидаги «идоравий қурол» сўзлари «хизмат қуроли» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 55-модда) рус тилидаги матнига 1-илованинг «XVIII. В сфере оборота опасных товаров и веществ» бўлими                 120–122-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

120.

Разрешение на ввоз или вывоз, транзит, приобретение, хранение, ношение, перевозку, реализацию гражданского и служебного оружия и боеприпасов к нему, коллекционирование и экспонирование оружия и боевых припасов к нему

Ввоз или вывоз, транзит, приобретение, хранение, ношение, перевозку, реализация гражданского и служебного оружия и боеприпасов к нему, коллекционирование
и экспонирование оружия и боевых припасов к нему

Национальная гвардия

121.

Разрешение на ввоз, приобретение и хранение взрывчатых материалов, а также их перевозку автомобильным и железнодорожным транспортом

Ввоз, приобретение и хранение взрывчатых материалов, а также их перевозка автомобильным и железнодорожным транспортом юридическими лицами, осуществляющими деятельность в сфере оборота взрывчатых материалов

Министерство внутренних дел

122.

Разрешение на открытие
и функционирование огнестрельных тиров, стрельбищ, спортивных стендов

Функционирование огнестрельных тиров, стрельбищ, спортивных стендов

Национальная гвардия

 

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 43-сон, 530-модда) билан тасдиқланган Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида низомда:

а) 29-банднинг тўртинчи хатбошидаги «ички ишлар» сўзлари «Миллий гвардияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 66-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Ички ишлар вазирлигининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиянинг» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 майдаги 114-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари нуқтаи назаридан гаров            ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар тоифалари рўйхатининг             10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари, шунингдек тиғли қурол (совға тарзидаги миллий пичоқлар бундан мустасно) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилишни амалга оширувчи давлат корхоналари ва давлат объектлари».

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 июлдаги 238-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 7-сон, 70-модда) билан тасдиқланган Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари тўғрисида низомда:

а) 18-банднинг еттинчи хатбошидаги  «идорага қарашли ўқотар қуроллар» сўзлари «хизмат қуроллари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 39-банднинг еттинчи хатбошидаги «идорага қарашли ўқотар қуроллар» сўзлари  «хизмат қуроллари» сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 605-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 7-сон, 198-модда) билан тасдиқланган Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисида низомга 2-илованинг 6–7-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

6.

Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш ҳамда сақлаш, шунингдек автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш учун рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги

 

7.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб кириш ёки олиб чиқиш, транзит қилиш, сотиб олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, сотиш, қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш ҳамда кўргазмага қўйиш учун рухсатнома.

Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси

 

 9. Вазирлар Маҳкамасининг «Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи            ва унинг таркибига кирувчи Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида» 2018 йил  14 августдаги 657-сон қарорида:

а) 2-иловада:

52-банднинг еттинчи хатбошидаги «идоравий ўқотар қурол» сўзлари «хизмат қуроли» сўзлари билан алмаштирилсин;

53-банддаги «Ички ишлар вазирлиги» сўзлари «Миллий гвардияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

55-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ички ишлар вазирлиги» сўзлари «Миллий гвардияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 октябрдаги 829-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 10-сон, 254-модда) билан тасдиқланган Ваколатли вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан киритиладиган               ва «Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати доирасида тақдим этиладиган ахборот рўйхатининг 4–5-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

4.

Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш ҳамда сақлаш, шунингдек автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш учун рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги

 

5.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб кириш ёки олиб чиқиш, транзит қилиш, сотиб олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, сотиш, қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш ҳамда кўргазмага қўйиш учун рухсатнома.

Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси

 

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 1-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисида низомнинг 18-банди 23-кичик бандидаги «табел ўқ отар қурол» сўзлари «хизмат қуроли» сўзлари билан алмаштирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига

 ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

 

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 октябрдаги 493-сон қарори билан тасдиқланган Биржа товари бўлиши мумкин бўлмаган мол-мулклар
миллий-маданий ва тарихий бойликлар турларининг рўйхати

14. Овчилик ва спорт ўқ отиш қуроллари турлари ва уларнинг ўқ-дорилари, шунингдек қуролнинг совуқ турлари (миллий турдаги пичоқлардан ташқари).

14. Фуқаровий ва хизмат қуроллари турлари ва уларнинг ўқ-дорилари, шунингдек қуролнинг совуқ турлари (миллий турдаги пичоқлардан ташқари).

 “Қурол тўғрисида”ги Қонуннинг      5-моддасига мувофиқ Қурол мўлжалланилган мақсади ҳамда асосий параметрлари ва тавсифларига кўра фуқаровий қурол, хизмат қуроли ва жанговар қурол турларига бўлинмоқда.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхати

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Ов ва спортга мўлжалланган ўқотар қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини, шунингдек тиғли қуролни (пичоқларнинг миллий турларидан ташқари) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш.

 

“Қурол тўғрисида”ги Қонуннинг        5-моддасига мувофиқ Қурол мўлжалланилган мақсади ҳамда асосий параметрлари ва тавсифларига кўра фуқаровий қурол, хизмат қуроли ва жанговар қурол турларига бўлинмоқда.

Ушбу Қонуннинг 32-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш белгиланган тартибда Миллий гвардия томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширилиши белгиланмоқда.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 9 сентябрдаги 203-сон қарори билан тасдиқланган Ўрмон қўриқчилиги тўғрисида низом

15. Ўрмонларни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш муҳандислари ўрмон хўжаликлари директорларига бўйсунадилар ва улар билан биргаликда ўрмонларнинг қўриқланиши ҳолати учун масъул ҳисобланадилар.

(тўққизинчи хатбоши) ўрмон кордонлари, ўрмонни қўриқлаш бўйича бошқа иморатлар ва иншоотлар соз ҳолатда сақланиши, шунингдек бириктирилган идоравий қурол ва ўқ-дорилар тўғри сақланиши учун ўрмончилар ишини назорат қилиш;

.....

 

15. Ўрмонларни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш муҳандислари ўрмон хўжаликлари директорларига бўйсунадилар ва улар билан биргаликда ўрмонларнинг қўриқланиши ҳолати учун масъул ҳисобланадилар.

(тўққизинчи хатбоши) ўрмон кордонлари, ўрмонни қўриқлаш бўйича бошқа иморатлар ва иншоотлар соз ҳолатда сақланиши, шунингдек бириктирилган хизмат қуроли ва ўқ-дорилар тўғри сақланиши учун ўрмончилар ишини назорат қилиш;

.....

 

 “Қурол тўғрисида”ги Қонуннинг       5-моддасига мувофиқ Қурол мўлжалланилган мақсади ҳамда асосий параметрлари ва тавсифларига кўра фуқаровий қурол, хизмат қуроли ва жанговар қурол турларига бўлинмоқда.

Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ табиатни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилишга доир вазифаларни бажариш чоғида юридик шахсларнинг  ходимлари томонидан, шунингдек давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан шахсий хавфсизликни таъминлаш мақсадида фойдаланиш учун мўлжалланган қурол хизмат қуроли жумласига кириши белгиланмоқда.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидa»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорининг 1-иловаси рус тилидаги матни

п/п

Наимено

ание документа разрешительного характера (процедуры)

Действие и (или) определенная деятельность, для совершения и (или) осуществления которых необходим документ разрешительного характера

Орган, уполномоченный выдавать документ разрешительного характера

XVIII. В сфере оборота опасных товаров и веществ

120.

Разрешение на ввоз или вывоз, приобретение, хранение, перевозку и реализацию охотничьего
 и спортивного
ор

жия и боеприпасов к нему

Ввоз или вывоз, приобретение, хранение, перевозка и реализация охотничьего и спортивного оружия и боеприпасов к нему

Министерство внутренних дел

121.

Разрешение на ввоз, приобретение и хранение взрывчатых материалов,
а также их перевозк

 автомобильным и железнодорожным транспортом

Ввоз, приобретение и хран

ние взрывчатых материалов, а также их перевозка автомобильным и железнодорожным транспортом юридическими лицами

 осуществляющими деятельность в сфере оборота взрывчатых материалов

Министерство внутренних дел

122.

Разрешение на открытие
и функционировани

 огнестрельных тиров, стрельбищ, спортивных стендов

Функционирование огнестрельных тиров, стрельбищ, спортивных

тендов

 

п/п

Наименование документа разрешительного характера (процедуры)

Действие и (или) определенная деятельность, для совершения и (или)

существления которых необходим документ разрешительного характера

Орган, уполномоченный выдавать документ разрешительного характера

XVIII. В сфере оборота опасных товаров и веществ

120.

Разрешение на ввоз или вывоз, транзит, приобретение, хранение, ношение, перевозку и реализацию гражданского и служебного оружия и боеприпасов к нему, коллекционирование и экспонирование оружия и боевых припасов к нему

Ввоз или вывоз, транзит, приобретение, хранение, ношение, перевозку, реализация гражданского и служебного оружия и боеприпасов к нему, коллекционирование и экспонирование оружия и боевых припасов к нему

Национальная гвардия

121.

Разрешение на ввоз, приобретение и хранение взрывчатых материалов,
а также их перевозку автомобильным и железнодо

ожным транспортом

Ввоз, приобретение и хранение взрывчатых материалов, а также их перевозка автомобильным и железнодорожным транспортом юридическими лицами, осуществляющими деятельность в сфере об

рота взрывчатых материалов

Министерство внутренних дел

122.

Разрешение на открытие
и функционирование огнестрельных тиров, стрельбищ, спортивных стендов

Функционирование огнестрельных тиров, стрельбищ, спортивных стендов

Национальная гвардия

 

 

 

 

 

 

“Қурол тўғрисида”ги Қонуннинг:

5-моддасига мувофиқ Қурол мўлжалланилган мақсади ҳамда асосий параметрлари ва тавсифларига кўра фуқаровий қурол, хизмат қуроли ва жанговар қурол турларига бўлинмоқда.

15-моддасига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини Республика ҳудудига олиб кириш, Республика ҳудудидан олиб чиқиш ва  Республика ҳудуди орқали транзит қилиш Миллий гвардиянинг рухсатномаларига кўра амалга оширилиши;

22-моддасига мувофиқ юридик шахслар Миллий гвардия органларининг рухсатномалари асосида қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш ҳуқуқига эгалиги;

23-моддасига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб юриш муайян турдаги, хилдаги ва моделдаги қуролни олиб юриш, сақлаш ҳамда олиб юриш учун Миллий гвардия органлари томонидан берилган рухсатномалар асосида амалга оширилиши белгиланмоқда.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида низом

29. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ҳайвон турларини табиий муҳитдан ажратиб олишга рухсатномалар Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан, табиатдан фойдаланувчиларнинг аризасида қуйидагилар кўрсатилган ҳолда берилади:

юридик шахснинг номи, уни реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг исми, фамилияси;

жисмоний шахснинг маълумотлари — фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш манзили, (телефон рақами) ва паспортидан нусха;

ҳайвонларни тутишни амалга оширувчи шахс овчилик гувоҳномасининг тартиб рақами, ўқ отар қуролни олиб юриш ва сақлашга ички ишлар органлари рухсатномасининг тартиб рақами (агар отиш кўзда тутилса);

29. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ҳайвон турларини табиий муҳитдан ажратиб олишга рухсатномалар Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан, табиатдан фойдаланувчиларнинг аризасида қуйидагилар кўрсатилган ҳолда берилади:

юридик шахснинг номи, уни реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг исми, фамилияси;

жисмоний шахснинг маълумотлари — фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш манзили, (телефон рақами) ва паспортидан нусха;

ҳайвонларни тутишни амалга оширувчи шахс овчилик гувоҳномасининг тартиб рақами, ўқ отар қуролни олиб юриш ва сақлашга Миллий гвардия органлари  рухсатномасининг тартиб рақами (агар отиш кўзда тутилса);

 “Қурол тўғрисида”ги Қонуннинг:

15-моддасига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини Республика ҳудудига олиб кириш, Республика ҳудудидан олиб чиқиш ва Республика ҳудуди орқали транзит қилиш Миллий гвардиянинг рухсатномаларига кўра амалга оширилиши;

23-моддасига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб юриш муайян турдаги, хилдаги ва моделдаги қуролни олиб юриш, сақлаш ҳамда олиб юриш учун Миллий гвардия органлари томонидан берилган рухсатномалар асосида амалга оширилиши белгиланмоқда.

 

 

66. Ёввойи ҳайвонларни овлаш учун Ўзбекистон Республикасига келадиган хорижий фуқароларга фойдаланиш ҳуқуқи Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг рухсатномаси асосида қуйидаги тартибда берилади:

хорижий фуқароларнинг ов қилиш ва балиқ овлаш учун Ўзбекистон Республикасига келиши, бу ерда бўлиши ва Ўзбекистон Республикасидан кетиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;

ов қилиш учун буюртманома, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш учун тўлов тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат хорижий фуқароларга рухсатнома бериш учун асос ҳисобланади, хорижий фуқаронинг ўзи ёки унинг манфаатларини ифодаловчи шахс томонидан жўнатиладиган мазкур буюртманомада овланадиган ҳайвонлар турлари ва ов қилиш муддатлари кўрсатилади;

овлаш учун ов қуролидан фойдаланувчи хорижий фуқаро қуроллар ва уларга ўқ-дориларни республикага олиб кириш учун Ички ишлар вазирлигининг рухсатномасини олиши зарур.

66. Ёввойи ҳайвонларни овлаш учун Ўзбекистон Республикасига келадиган хорижий фуқароларга фойдаланиш ҳуқуқи Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг рухсатномаси асосида қуйидаги тартибда берилади:

хорижий фуқароларнинг ов қилиш ва балиқ овлаш учун Ўзбекистон Республикасига келиши, бу ерда бўлиши ва Ўзбекистон Республикасидан кетиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;

ов қилиш учун буюртманома, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш учун тўлов тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат хорижий фуқароларга рухсатнома бериш учун асос ҳисобланади, хорижий фуқаронинг ўзи ёки унинг манфаатларини ифодаловчи шахс томонидан жўнатиладиган мазкур буюртманомада овланадиган ҳайвонлар турлари ва ов қилиш муддатлари кўрсатилади;

овлаш учун ов қуролидан фойдаланувчи хорижий фуқаро қуроллар ва уларга ўқ-дориларни республикага олиб кириш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг рухсатномасини олиши зарур.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 майдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари нуқтаи назаридан

гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар тоифалари рўйхати

10. Овчилик ва спорт соҳасида фойдаланиладиган ўқотар қуроллар ва ўқ-дорилар, шунингдек тиғ қурол (совға тарзидаги миллий пичоқлар бундан мустасно) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилишни амалга оширувчи давлат корхоналари ва давлат объектлари.

10. Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари, шунингдек тиғли қурол (совға тарзидаги миллий пичоқлар бундан мустасно) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилишни амалга оширувчи давлат корхоналари ва давлат объектлари.

 “Қурол тўғрисида”ги Қонуннинг       5-моддасига мувофиқ Қурол мўлжалланилган мақсади ҳамда асосий параметрлари ва тавсифларига кўра фуқаровий қурол, хизмат қуроли ва жанговар қурол турларига бўлинмоқда.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 июлдаги 238-сон қарори билан тасдиқланган Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари тўғрисида низом

18. Директор зиммасига қуйидагилар юкланади:

(еттинчи хатбоши) идорага қарашли ўқотар қуроллар ва уларнинг ўқ-дорилари, махсус воситалар, формали кийим-бош, алоқа воситалари, махсус аслаҳалар ва бошқа ишониб топширилган мол-мулк бут сақланиши, улар тўғри кийиб юрилиши ва қўлланилишини таъминлаш;

 

18. Директор зиммасига қуйидагилар юкланади:

(еттинчи хатбоши) хизмат қуроллари ва уларнинг ўқ-дорилари, махсус воситалар, формали кийим-бош, алоқа воситалари, махсус аслаҳалар ва бошқа ишониб топширилган мол-мулк бут сақланиши, улар тўғри кийиб юрилиши ва қўлланилишини таъминлаш;

 

 “Қурол тўғрисида”ги Қонуннинг       5-моддасига мувофиқ Қурол мўлжалланилган мақсади ҳамда асосий параметрлари ва тавсифларига кўра фуқаровий қурол, хизмат қуроли ва жанговар қурол турларига бўлинмоқда.

Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ табиатни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилишга доир вазифаларни бажариш чоғида юридик шахсларнинг  ходимлари томонидан, шунингдек давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан шахсий хавфсизликни таъминлаш мақсадида фойдаланиш учун мўлжалланган қурол хизмат қуроли жумласига кириши белгиланмоқда.

39. Мажмуа буюртма қўриқхонасининг қўриқлаш ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

(еттинчи хатбоши) идорага қарашли ўқотар қуроллар ва махсус воситаларни олиб юриш ва қўллаш ҳамда жисмоний куч ва хизмат итларидан фойдаланиш;

 

39. Мажмуа буюртма қўриқхонасининг қўриқлаш ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

(еттинчи хатбоши) хизмат қуроллари ва махсус воситаларни олиб юриш ва қўллаш ҳамда жисмоний куч ва хизмат итларидан фойдаланиш;

 

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 605-сон қарори билан тасдиқланган Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш
 тартиби тўғрисида низомга 2-илова

 

6.

Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш ҳамда сақлаш, шунингдек автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш учун рухсатнома

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги

 

 

 

7.

Овчилик ва спорт қуролини ва унинг ўқ-дориларини олиб кириш ёки олиб чиқиш, сотиб олиш, сақлаш, ташиш ва сотиш учун рухсатнома.

 

 

 

6.

Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш ҳамда сақлаш, шунингдек автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш учун рухсатнома

 

Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги

 

7.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб кириш ёки олиб чиқиш, транзит қилиш, сотиб олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, сотиш, қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш ҳамда кўргазмага қўйиш учун рухсатнома.

 

Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси

 

“Қурол тўғрисида”ги Қонуннинг:

5-моддасига мувофиқ Қурол мўлжалланилган мақсади ҳамда асосий параметрлари ва тавсифларига кўра фуқаровий қурол, хизмат қуроли ва жанговар қурол турларига бўлинмоқда.

15-моддасига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини Республика ҳудудига олиб кириш,  Республика ҳудудидан олиб чиқиш ва Республика ҳудуди орқали транзит қилиш Миллий гвардиянинг рухсатномаларига кўра амалга оширилиши;

22-моддасига мувофиқ юридик шахслар Миллий гвардия органларининг рухсатномалари асосида қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш ҳуқуқига эгалиги;

23-моддасига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб юриш муайян турдаги, хилдаги ва моделдаги қуролни олиб юриш, сақлаш ҳамда олиб юриш учун Миллий гвардия органлари томонидан берилган рухсатномалар асосида амалга оширилиши белгиланмоқда.

 

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида» 2018 йил 14 августдаги 657-сон қарори билан тасдиқланган

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи тўғрисида низом

52. Табиат боғининг қўриқлаш ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

табиат боғининг қўриқхона зонаси ҳудудига кириш ҳуқуқини берадиган ҳамда табиат боғининг бошқа зоналаридаги табиат объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни текшириш;

транспорт воситаларини текшириш;

табиат боғи ҳудудида ҳуқуқбузарликлар аниқланганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузиш, маъмурий қўлга олиш, буюм ва ҳужжатларни ва табиатдан ноқонуний фойдаланиш натижасида олинган маҳсулотларни олиб қўйиш, маъмурий жазога тортиш чораларини қўллаш;

айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида материалларни тегишли органларга юбориш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг табиат боғи ҳудудида белгиланган режимга риоя этиш бўйича фаолиятини текшириш;

идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда жисмоний куч ишлатиш ҳамда хизмат итларидан фойдаланиш;

52. Табиат боғининг қўриқлаш ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

табиат боғининг қўриқхона зонаси ҳудудига кириш ҳуқуқини берадиган ҳамда табиат боғининг бошқа зоналаридаги табиат объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни текшириш;

транспорт воситаларини текшириш;

табиат боғи ҳудудида ҳуқуқбузарликлар аниқланганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузиш, маъмурий қўлга олиш, буюм ва ҳужжатларни ва табиатдан ноқонуний фойдаланиш натижасида олинган маҳсулотларни олиб қўйиш, маъмурий жазога тортиш чораларини қўллаш;

айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида материалларни тегишли органларга юбориш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг табиат боғи ҳудудида белгиланган режимга риоя этиш бўйича фаолиятини текшириш;

хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда жисмоний куч ишлатиш ҳамда хизмат итларидан фойдаланиш;

 “Қурол тўғрисида”ги Қонуннинг:

15-моддасига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини Республика ҳудудига олиб кириш, Республика ҳудудидан олиб чиқиш ва Республика ҳудуди орқали транзит қилиш Миллий гвардиянинг рухсатномаларига кўра амалга оширилиши;

23-моддасига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб юриш муайян турдаги, хилдаги ва моделдаги қуролни олиб юриш, сақлаш ҳамда олиб юриш учун Миллий гвардия органлари томонидан берилган рухсатномалар асосида амалга оширилиши белгиланмоқда.

 

 

53. Табиат боғининг қўриқлаш ходимлари учун мўлжалланган ўқотар қуроллар ва уларнинг ўқ-дорилари, махсус воситаларнинг тури (модели), сони, шунингдек, уларга эгалик қилиш, уларни сақлаш, олиб ўтиш, топшириш, қабул қилиш ва ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш тартиби тасарруфида ушбу табиат боғи бўлган давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

53. Табиат боғининг қўриқлаш ходимлари учун мўлжалланган ўқотар қуроллар ва уларнинг ўқ-дорилари, махсус воситаларнинг тури (модели), сони, шунингдек, уларга эгалик қилиш, уларни сақлаш, олиб ўтиш, топшириш, қабул қилиш ва ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш тартиби тасарруфида ушбу табиат боғи бўлган давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан келишилган ҳолда белгиланади.

 

 “Қурол тўғрисида”ги Қонуннинг:

40-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи устидан давлат назорати Миллий гвардия органлари томонидан амалга оширилиши;

12-моддасига мувофиқ юридик шахснинг ходимига қурол ва унинг ўқ-дорилари тасдиқланган дастурларга мувофиқ ҳар йилги хизмат-жанговар, ижтимоий-ҳуқуқий, ахлоқий-психоло-гик ҳамда жисмоний тайёргарлик курсларидан ўтганидан сўнг юридик шахс раҳбарининг қарорига ҳамда Миллий гвардия органларининг қуролни олиб юришга доир рухсатномасига биноан берилади.

Қўриқлаш ходимлари «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти базасида идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ (14.04.2018й.да рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2997) талаблари асосида ўқитилади.

 

55. Табиат боғининг қўриқлаш ходимлари тасдиқланган дастурларга мувофиқ жанговор хизмат, ижтимоий-ҳуқуқий, аҳлоқий-психологик ва жисмоний тайёргарлик курсларида ўқитилади.

Курслар дастури ва ўқитиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда, тасарруфида ушбу табиат боғи бўлган давлат органи томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

55. Табиат боғининг қўриқлаш ходимлари тасдиқланган дастурларга мувофиқ жанговор хизмат, ижтимоий-ҳуқуқий, аҳлоқий-психологик ва жисмоний тайёргарлик курсларида ўқитилади.

Курслар дастури ва ўқитиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан келишилган ҳолда, тасарруфида ушбу табиат боғи бўлган давлат органи томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 октябрдаги 829-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан киритиладиган ва «Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати доирасида тақдим этиладиган ахборот рўйхати

 

4.

Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш ҳамда сақлаш, шунингдек автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш учун рухсатнома

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги

 

 

 

5.

Овчилик ва спорт қуролини ва унинг ўқ-дориларини олиб кириш ёки олиб чиқиш, сотиб олиш, сақлаш, ташиш ва сотиш учун рухсатнома.

 

 

4.

Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш ҳамда сақлаш, шунингдек автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш учун рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги

 

5.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб кириш ёки олиб чиқиш, транзит қилиш, сотиб олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, сотиш, қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш ҳамда кўргазмага қўйиш учун рухсатнома.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси

 

Ўзбекистон Республикаси “Қурол тўғрисида”ги Қонунининг:

5-моддасига мувофиқ қурол мўлжалланилган мақсади ҳамда асосий параметрлари ва тавсифларига кўра фуқаровий қурол, хизмат қуроли ва жанговар қурол турларига бўлинмоқда.

15-моддасига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини Республика ҳудудига олиб кириш, Республика ҳудудидан олиб чиқиш ва Республика ҳудуди орқали транзит қилиш Миллий гвардиянинг рухсатномаларига кўра амалга оширилиши;

22-моддасига мувофиқ юридик шахслар Миллий гвардия органларининг рухсатномалари асосида қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш ҳуқуқига эгалиги;

23-моддасига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб юриш муайян турдаги, хилдаги ва моделдаги қуролни олиб юриш, сақлаш ҳамда олиб юриш учун Миллий гвардия органлари томонидан берилган рухсатномалар асосида амалга оширилиши белгиланмоқда.

 

11. Вазирлар Маҳкамасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисида низом

18. Давлат экология қўмитаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

 23) қонун ҳужжатлари асосида зиммаларига юкланган атроф муҳит, табиий ресурсларни муҳофаза қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан биргаликда Давлат экология қўмитаси раиси томонидан рўйхати тасдиқланадиган, Давлат экология қўмитаси тизимининг алоҳида тоифадаги ходимлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда табел ўқ отар қуролни олиб юриш ва сақлаш;

 

18. Давлат экология қўмитаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

 23) қонун ҳужжатлари асосида зиммаларига юкланган атроф муҳит, табиий ресурсларни муҳофаза қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан биргаликда Давлат экология қўмитаси раиси томонидан рўйхати тасдиқланадиган, Давлат экология қўмитаси тизимининг алоҳида тоифадаги ходимлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат қуролини олиб юриш ва сақлаш;

 

Ўзбекистон Республикаси “Қурол тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Қурол мўлжалланилган мақсади ҳамда асосий параметрлари ва тавсифларига кўра фуқаровий қурол, хизмат қуроли ва жанговар қурол турларига бўлинмоқда.

Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ табиатни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилишга доир вазифаларни бажариш чоғида юридик шахсларнинг  ходимлари томонидан, шунингдек давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан шахсий хавфсизликни таъминлаш мақсадида фойдаланиш учун мўлжалланган қурол хизмат қуроли жумласига кириши белгиланмоқда.

 

 

       

 

 

 

 

Умумий таклифлар

158