ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9663 Министерство здравоохранения Республики Узбекистан 31/10/2019 15/11/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида
ID-9663

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига
ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида

 

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил,
№ 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 3, 156, 160, 161-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда) 1651-модданинг матни қуйидаги таҳририда баён этилсин:

“1651-модда. Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилиш қоидаларини бузиш, шунингдек рецепт бўйича дори воситаларини реализация қилиш тартибини бузиш

Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилиш қоидаларини бузиш, шунингдек рецепт бўйича дори воситаларини реализация қилиш тартибини бузиш, —

мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари ва ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.”

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда) 1863-моддасининг номи, биринчи қисмининг биринчи хатбошиси “филиалларидан ташқарида реализация қилиш” деган сўзлардан кейин “кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган алоҳида дори воситаларини рецепт бўйича реализация қилиш тартибини бузиш” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

 

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан олти ой муддат ўтгандан сўнг кучга киради.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти

 

Ш. Мирзиёев

 

 

 

 

 

“Ўзбекистон Республикаси айрим Қонунларига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

КОНЦЕПЦИЯСИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПҚ-4438-сонли “Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида”ги қарори айрим бандларининг  ижросини таъминлаш мазкур Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни талаб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПҚ-4438-сонли қарорининг билан “кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган алоҳида дори воситалари буюм-миқдор жиҳатдан ҳисобга олиниши лозим ва уларнинг чакана реализацияси (берилиши) фақат ижтимоий дорихоналар, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш (бериш) фаолиятига лицензияси мавжуд бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилиши” ҳамда “икки ой муддатда дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни такомиллаштиришга оид, шу жумладан рецепт бўйича дори воситаларини бериш тартибини бузганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин” деб белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг тегишли Қонунларига дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилиш қоидаларини, рецепт бўйича дори воситаларини, кучли таъсир этувчи дори воситаларини бериш тартибини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилиши талаб этилади.

Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси”нинг 1651 ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексининг 186-3 “Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш” моддасига ўзгартириш киритиш кўзда тутилиши лозим.

Халқаро тажрибани ўрганиш натижасида аниқландики, жаҳоннинг барча ривожланган давлатлари ҳамда МДҲ давлатларида инсон саломатлигига жиддий таъсир қиладиган (рецепт билан тайинланадиган) дори воситалари ва тиббий буюмлар фақат рецепт асосида реализация қилинади ва мазкур тартибни бузиш жиддий оқибатларга олиб келади.

Ушбу Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши дори воситаларининг ноқонуний айланиши ва рецепт билан реализация қилинадиган дори воситаларининг суиистеъмол қилинишига йўл қўймаслик, кучли таъсир қилувчи моддалар айланишини тартибга солишни такомиллаштириш, шунингдек, аҳолининг соғлиғини сақлашни таъминлаш, шунингдек ёш авлодни тарбиялашда қўшимча имкониятлар ва шарт-шароитлар яратиш имконини беради.

 

 

Соғлиқни сақлаш вазири в.в.б.                             Б. Юсупалиев

Умумий таклифлар

155