ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9623 Хокимият Наманганской области 29/10/2019 13/11/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг Наманган вилояти минтақавий ва маҳаллий ташкилотларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-9623

ЛОЙИҲА

 

 

НАМАНГАН ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти тўғрисида”  1992 йил 28 майдаги ПФ-411-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти тўғрисида” 1992 йил 5 октябрдаги 458-сон қарори ижросини таъминлаш, вилоятда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти минтақавий ва маҳаллий ташкилотларининг ташкилий тузилмасини ривожлантириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, моддий-техника таъминотини яхшилаш, аҳолида биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаларини ҳосил қилиш, уларни фавқулодда вазиятларда ҳаракат  қилиш тартиб-қоидаларига  риоя  этишларини шакллантириш, аҳолига меҳр-мурувват ва инсонпарварлик борасида тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатилишини узлуксиз таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг 2019 йил 24 сентябрдаги  01/496-сон хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон,  320-модда)нинг 6 ва 25-моддаларига мувофиқ,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

1. Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг 2019 йил 24 сентябрдаги 01/496-сон таклифи маъқуллансин.

2. Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг ахолига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича олиб борётган ишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоятда 2019 йилнинг ноябрь ойи давомида Жамият жамғармасига маблағ тўплаш “хайрия ойлиги” ўтказилсин.

3. Вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган  бошқарма, идора ва ташкилотлар раҳбарларига шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда:

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг минтақавий ва маҳаллий ташкилотлари ҳисоб-рақамларига белгиланган тартибда ишчи-ходимларнинг ўз розиликлари билан бир кунлик иш ҳақини аъзолик бадаллари ва хайрия маблағлари сифатида ўтказиб бериш тавсия этилсин. 

4. Вилоятдаги бошқарма, идора ва ташкилотлар раҳбарларига бир ой муддатда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятига кўмаклашиш мақсадида белгиланган тартибда аъзо қилиш ва бирлашган бошланғич ташкилотларни тузишда амалий ёрдам кўрсатсинлар.

5. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси (С.Муминов), вилоят Ички ишлар бошқармаси (А.Атаходжаев) бир ой  муддатда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва вилоятдаги барча тиббиёт муассасаларидан ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ва унинг таркибидаги бошқарма ва бўлимлардан Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти вилоят ташкилоти ҳисоб рақамига аъзолик бадалларини ўтказишни якунлаш тавсия этилсин.

6. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (Б.Ашуров), Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти вилоят ташкилоти (Д.Сайфитдинова) Фавқулодда вазиятлар бўлимлари раҳбарлари билан биргаликда:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2011 йил 24 августдаги 242-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг функционал ва ҳудудий тизими хизматлари таркибини Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти вилоят ташкилоти томонидан шартнома (контракт) асосида биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга ўқитишни ташкил этишга вилоят ҳокими – фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2016–2020 йилларга мўлжалланган режа – топшириқ  жадвалига мувофиқ белгиланган муддатларда амалий ёрдам кўрсатсин;

икки ой муддатда вилоят ҳокими – фуқаро мухофазаси бошлиғининг 2017 йил 19 майдаги 13-ҒМ – сон буйруғи талабларига мувофиқ унинг иловасида кўрсатилган ташкилот, корхона ва муассасаларда Жамоатчилик асосида санитария дружиналари ташкил этиш, уларнинг таркибини зарур жиҳозлар билан таъминлаш ва тайёр ҳолатга келтириш ҳамда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти жойларда шакллантирилган сандружина таркибини биринчи ёрдам кўрсатиш асосларига ўқитилишини 2020 йил 1-чорагида якунлаш чораларини кўрсинлар.

7. Вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси (Э.Хаджиахмадов) Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти вилоят ташкилоти ҳисобига шахсий бадал топшириш ва маблағ тўплаш юзасидан шахсий таркиби ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш тавсия этилсин.

8. Вилоят Ички ишлар бошқармаси (А.Атаходжаев), вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (Б.Ашуров), Ўзбекистон Қизил Ярим Ой  Жамияти вилоят ташкилоти (Д.Сайфитдинова) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2011 йил 24 августдаги 242–сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, вилоят Ички ишлар бошқармаси, энг аввало, вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги  бошқармаси ходимларини, курсантлар, ҳайдовчилар ва Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларини зарар кўрганларга биринчи тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш амалиётига шартнома (контракт) асосида ўқитиш чорасини кўрсинлар.

9. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (Б.Ашуров), Ўзбекистон Республикаси “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими (М.Аппақов), Ўзбекистон Қизил Ярим Ой  Жамияти вилоят ташкилоти (Д.Сайфитдинова) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 21 августдаги 650-сон қарори талабларидан келиб чиқиб, тасдиқланган жадвалга мувофиқ, маҳалла аҳолисини, энг аввало маҳалла фуқаролар йиғини ходимларини, зарар кўрганларга биринчи тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш амалиётига шартнома (контракт) асосида ўқитиш чорасини кўрсинлар.

9. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (Б.Ашуров), Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти вилоят ташкилоти (Д.Сайфитдинова) бир ой муддатда фавқулодда вазиятлар шароитида ишлатиш учун ташкил этилган захира омборини керакли товарлар билан тўлдириш бўйича вилоят ҳокимлигига таклиф киритсин.

10. Вилоят Халқ таълими бошқармаси (В.Ражапов), вилоят Касб-ҳунар таълими бошқармаси (Б.Тожиматов) икки ой муддатда умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар таълими тизимига қарашли ўқув муассасаларида бошланғич ташкилотлар тузишда ҳамда жамоатчилик асосида санитария постларни ташкил этишда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти вилоят ташкилотига амалий ёрдам берсинлар ва санитария постлари таркибини тегишли жиҳозлар билан таъминлашни якунласинлар.

11. Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти вилоят ташкилоти (Д.Сайфитдинова) вилоятдаги олий ўқув юртлари раҳбарлари билан биргаликда бир ой муддатда жамоатчилик асосида талабалардан иборат қутқарувчилар гуруҳларини ташкил этсинлар ва ушбу гуруҳлар таркибини вилоят ҳудудида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишга доир ўтказиладиган тактик-ўқув машқларида иштирокини таъминласинлар.

12. Наманган шаҳар ва барча туманлар ҳокимлари:

 Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўз ҳудудларида белгиланган муддатларда хайрия ойлигини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича тегишли қарор қабул қилсинлар ва хайрия ойлиги давомида “Ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида ҳомийлик акцияларини ўтказиб, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятига корхона, ташкилот ва муассасалардан хайрия маблағларини ўтказиб бериш;

икки ой муддат ичида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти органлари ва муассасаларини тегишли равишда хизмат хоналари билан таъминлаш масаласини ҳал этиш;

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти маҳаллий бўлимлари ҳузурида ташкил этиладиган захира омборларида табиий офатлар ва шу каби бошқа экстримал вазиятлар рўй берган пайтларда ишлатиш учун керакли товар ва маҳсулотларни сақлаш мақсадида алоҳида хоналар ажратиш чораларини кўрсинлар.

13. Қизил Ярим Ой Жамияти меҳр-шафқат ҳамшираларининг ойлик доирасида барча турдаги жамоат транспортида бепул юришлари тавсия этилсин.

14. Наманган вилояти телерадиокомпанияси (М.Мақсудов), “Наманган ҳақиқати” (М.Парпиев) ва “Наманганская правда” (О.Жўрабаев) газеталари таҳририятларига Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятига корхона, ташкилот ва муассасаларни аъзо қилиш юзасидан кўрсатувлар намойиш қилиш ва тарғибот ишларини олиб бориш тавсия этилсин.

15. Марказий Банк вилоят бош бошқармаси (Ғ.Вохидов), вилоят Молия бош бошқармаси (Т.Юсупов), вилоят Ғазначилик бошқармаси (С.Комилов) 2018-2019 йиллар давомида тушган барча хайрия ёрдамлари, аъзолик бадаллари ва ҳомийлардан тушган маблағларни Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти вилоят ташкилотининг ҳисоб-рақами (ҳ/р:20212000000467958001, МФО:00223, ИНН:202510632 “Ипотекабанк” Наманган вилояти бўлими)га белгиланган тартибда ўз вақтида ўтказиб берилишини таъминласинлар.

16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг раиси И.Қўчқарова зиммасига юклансин.

 

Вилоят ҳокими                                                                                                     Х. Бозаров

Умумий таклифлар

105