ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9514 Министерство юстиции Республики Узбекистан 26/10/2019 10/11/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-9514

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163–I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256–I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5,

90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8,

367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337,

340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5,

130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда, № 12, 773-модда;

2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 673-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 210-модда:

иккинчи қисм чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи қисмлар тегишинча иккинчи ва учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

2) 271-модда:

учинчи қисм “тасдиқланиши шаpт,” деган сўзлардан кейин “бирламчи бозордан олинадиган кўчмас мулк ва транспорт воситалари ипотека ва гаров шартномалари бундан мустасно” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 580-модданинг биринчи қисмидан “ва у нотариал гувоҳлантирилиши” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги 216–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил,

№ 5-6, 54-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 5,

124-модда, № 9, 229-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 491-модда, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда, № 9, 337-модда;

2012 йил, № 4, 105-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 10, 670-модда) 38-моддасининг тўртинчи қисмидаги “давлат нотариал идораларига” деган сўзлар “нотариал идораларига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган “Нотариат тўғрисида”ги 343–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 42-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2006 йил, № 9, 498-модда; 2007 йил, № 12,

608-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда, № 10, 673-модда) қуйидаги ўзгартириш

ва қўшимчалар киритилсин:

1) 1-боб номидаги “асосий” деган сўзлар “умумий” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 1-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳририда баён қилинсин:

“Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат нотариал идоралари нотариуслари ва ҳусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан амалга оширилади. Нотариусларнинг реестрини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юритади.”

3) 2-модда қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“2-модда. Ўзбекистон Республикасида нотариус

Йигирма беш ёшдан кичик ва олтмиш беш ёшдан катта бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлган, шу жумладан нотариал идорада камида бир йил стажировка ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус бўлиши мумкин. Судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида уч йил ишлаган шахслар учун стажировкадан ўтиш талаб қилинмайди. Суриштирувчи, терговчи, прокурор, адлия органларининг нотариал фаолиятдан бошқа бошқарув ходими ёки адвокат сифатида камида уч йил ишлаган, бироқ ваколат муддати тугатилган вақтдан бошлаб беш йил ўтмаган шахслар олти ой стажировка ўтайди.

Қуйидагилар нотариус бўлиши мумкин эмас:

муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс;

қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;

ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун нотариус, адвокат, терговчи, суриштирувчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколати тугатилган шахс уч йил мобайнида.

Нотариус ёрдамчи, стажёр, шунингдек нотариал фаолиятни ташкил этиш билан боғлиқ бошқа ходимларга эга бўлиши мумкин.

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда нотариуслар давлат нотариал идораси ёки хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус идорасида ишлашидан қатъий назар, улар тенг ҳуқуқларга эга ва бир хил мажбуриятларни зиммасига олади. Давлат нотариал идоралари нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан расмийлаштирилган ҳужжатлар бир хил юридик кучга эга.

Давлат нотариал идоралари нотариусларига махсус унвонлар – мансаб даражалари берилади.”;

4) 21-модда қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“21-модда. Нотариус ёрдамчиси

Юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус ёрдамчиси бўлиши мумкин.

Ушбу Қонун 2-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар нотариус ёрдамчиси бўлиши мумкин эмас.

Давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчисини ишга қабул қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, шунингдек вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда адлия бошқармалари деб юритилади) томонидан амалга оширилади. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ёрдамчисини ишга қабул қилиш Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси билан келишилган ҳолда уни тавсия этган нотариус томонидан амалга оширилади.

Нотариус ёрдамчиси нотариуснинг топшириғига кўра нотариал ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этишга, битимлар, аризалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тузишга, ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ва дубликатларини, улардан кўчирмаларни тайёрлашга, шунингдек нотариал ҳаракатларни амалга ошириш масалалари юзасидан тушунтиришлар беришга ҳақли.

Давлат нотариал идораси нотариуси ёрдамчисига махсус унвонлар – мансаб даражалари берилади.”

5) 22-модда қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

22-модда. Нотариус стажёри

Олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус стажёри бўлиши мумкин.

Ушбу Қонун 2-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар нотариус стажёри бўлиши мумкин эмас.

Давлат нотариал идораси нотариус стажёрини ишга қабул қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус стажёрини ишга қабул қилиш Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси тавсиясига асосан ушбу бошқарма томонидан бириктирилган нотариус томонидан амалга оширилади. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан нотариус стажёрини ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этишга йўл қўйилмайди.

Стажировка нотариал идорада ўталади. Нотариус стажёри ўз фаолиятини нотариус раҳбарлигида, унинг алоҳида топшириқларини бажарган ҳолда амалга оширади.

Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси (бундан буён матнда Нотариал палата деб юритилади) билан биргаликда белгиланади.”;

6) 31-модда қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

31-модда. Малака комиссиялари

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари (бундан буён матнда малака комиссиялари деб юритилади) нотариусга нисбатан интизомий иш юритишни олиб бориш мақсадида ташкил этилади.

Малака комиссиялари Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармаларининг қарорлари билан Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси вакиллари, нотариуслар ҳамда адлия органларининг ходимлари орасидан беш кишидан тўққиз кишигача бўлган таркибда тоқ миқдорда тузилади.

Нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш, нотариус қасамёдини қабул қилиш, малака комиссияларининг қарорлари устидан берилган апелляцияларни кўриб чиқиш, шунингдек малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун ўн бир кишидан иборат таркибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Олий малака комиссияси (бундан буён матнда Олий малака комиссияси деб юритилади) тузилади.

Олий малака комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьялари, Нотариал палата вакиллари, нотариуслар ҳамда адлия органларининг ходимлари, адвокатура вакиллари киради. Олий малака комиссиясининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланади.

Малака имтиҳонини ўтказиш тартиби, Олий малака комиссияси ва малака комиссиялари тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.”;

7) 7-модда қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

7-модда. Нотариус фаолиятидаги чеклашлар

Нотариус:

илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари, ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишга;

шартномалар тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишда воситачилик хизмати кўрсатишга;

факсимиледан фойдаланиш ва шахсий муҳрни бошқа шахсларга беришга, бундан унинг лицензиясининг амал қилиши тўхтатилган муддатга муҳрни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармаларига топшириши мустасно;

ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари ўз биноси жойлашган ҳудуддан ташқарида фаолиятни амалга оширишга ҳақли эмас.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус, шунингдек ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузмасдан ўзининг мажбуриятларини бажаришга ҳақли эмас.

Ушбу модданинг биринчи қисми учинчи хатбошисида назарда тутилган чеклов давлат нотариал идорасининг бошқа ходимларига ҳам тадбиқ этилади.”;

8) 8-модда қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

8-модда. Нотариал идора биноси

Нотариал идора биносида фуқароларнинг нотариус ҳузурига кириши, нотариал ҳаракатлар махфийлиги, нотариал иш юритиш ҳужжатлари, материаллари ва нотариал архивнинг бут сақланиши, тўловларни қабул қилиш, аудио- ва видео қайд этиш учун шарт-шароитлар таъминланиши лозим.”;

9) Қуйидаги мазмундаги 81-модда билан тўлдирилсин:

81-модда. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус юридик шахс ташкил этмасдан ўз идорасига эга бўлиш, банкда ҳисоб рақам ва бошқа ҳисоб варақлар очиш, мулкий ҳамда шахсий номулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиш, ходимлар билан меҳнат шартномалари тузиш ва уларни тўхтатиш, тушган даромадни тасарруф этиш, судда ўз номидан қатнашиш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни рўйхатдан ўтказиш ва уни тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус идораси тугатилганда кредиторлар талаблари қондирилгандан сўнг қолган мулклар нотариус тасарруфида қолади ва солиққа тортилмайди.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус нотариал идора ходимларини лавозимига тайинлашда ва лавозимдан озод қилишда мустақилдир.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус идораси номида “хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус” деган сўзлар бўлиши ва тегишли туман, шаҳар кўрсатилиши лозим.”;

10) 12-модда қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

12-модда. Нотариуснинг муҳри, штамплари, иш қоғозлари

Нотариус Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган, нотариуснинг исми-шарифининг бош ҳарфлари, фамилияси ва нотариал идоранинг номи кўрсатилган шахсий муҳри, тасдиқловчи ёзувлар битилган штамплари, нотариал идоранинг бланкаларига эга бўлади. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг шахсий муҳрида лицензиянинг серияси ва рақами ҳам кўрсатилади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг реестрида уларнинг шахсий муҳри ва имзо намуналари киритилади.

Нотариуснинг муҳри Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ягона намуна бўйича тайёрланади

Нотариус муҳри, штампи, гербли бланкалари лицензиянинг амал қилиши тўхтатилганда, тугатилганда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармаларига қайтарилиши лозим.

Нотариал идоралар томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.”;

11) 13-модда чиқариб ташлансин;

12) 14-модда қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

14-модда. Давлат нотариал идоралар тармоғи ва штатлари

Ўзбекистон Республикасида давлат нотариал идоралари тармоғи, уларнинг штатлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Икки нафар ва ундан ортиқ нотариус ишлайдиган давлат нотариал идораларида нотариуслардан бири катта нотариус этиб тайинланади ва унинг зиммасига ушбу нотариал идоранинг маъмурий-ташкилий ишларини назорат қилиш вазифаси юклатилади.”;

13)  2-боб номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“2-боб. Нотариус лавозимини таъсис этиш ва тугатиш тартиби. Нотариус фаолиятини ташкил этиш”

14) 15-модда:

номидаги “Нотариус лавозимига тайинлаш” сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми “лавозимларининг” деган сўзлардан кейин “энг кам” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи-бешинчи қисмлар чиқариб ташлансин;

15) қуйидаги мазмундаги 151, 152, 153-моддалар билан тўлдирилсин.

151-модда. Нотариус мақомига эга бўлиш. Лавозимга тайинлаш

ва озод қилиш

Лицензия хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг касбий фаолиятини амалга оширишга ваколатини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Лицензия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда Олий малака комиссиясининг хусусий нотариал амалиёт билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони натижалари юзасидан чиқарган қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари томонидан берилади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус мақомига эга бўлишга талабгор шахс (бундан буён матнда талабгор деб юритилади) лицензия олиш учун хусусий нотариал амалиёт билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони топшириши шарт.

Малака имтиҳонини топшира олмаган талабгор уни такроран топширишга камида олти ойдан кейин қўйилади.

Хусусий нотариал амалиёт билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгор бир ой муддат ичида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармаларига лицензия олиш учун мурожаат қилиши лозим.

Давлат нотариал идораси нотариуси лавозимига тайинлаш Олий малака комиссияси малака имтиҳонини топширган шахслар орасида ўтказадиган танлов асосида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Давлат нотариал идораси нотариусига унинг аризасига асосан малака имтиҳони топширмасдан хусусий нотариал амалиёт билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия берилади.

Белгиланган тартибда лицензия олган, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус мақомига эга бўлишга талабгор шахс лицензия олган кундан бошлаб уч ой муддат ичида нотариал идора ташкил этиши ва нотариал ҳаракатларни амалга оширишга киришиши шарт.

Талабгор томонидан узрсиз сабабларга кўра лицензия олиш учун мурожаат қилиш муддатининг ўтказиб юборилиши лицензиянинг амал қилишини тугатилишига асос ҳисобланади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус нотариал идора ташкил этганлиги ҳақида уч кун ичида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармаларини хабардор қилади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус рўйхатдан ўтган кундан бошлаб уч кун ичида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари томонидан талабгорга нотариуслик гувоҳномаси берилади, бу ҳақда Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси хабардор қилинади. Шундай хабарнома олинган пайтдан эътиборан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Нотариал палатанинг аъзоси бўлади.

Талабгор нотариуслик гувоҳномаси берилган кундан эътиборан нотариус мақомини олади.

Нотариуслар ўз касбий малакасини даврий ошириши якунлари бўйича аттестациядан ўтади.

Давлат нотариал идоралари нотариуслари алмаштириш (ротация қилиш) тартибида бошқа нотариал идораларга тайинланиши мумкин. Нотариусларни аттестациядан ўтказиш ва алмаштириш (ротация қилиш) тартиби тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Давлат нотариал идора нотариуси ва ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

152-модда. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш унга гувоҳнома берган Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари томонидан малака комиссиясининг қарори билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

нотариус жиноий жавобгарликка тортилганда, у айбланувчи тариқасида жалб этилган пайтдан бошлаб ва суд ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар;

нотариус томонидан нотариат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, Нотариуснинг касб этикаси қоидалари талаблари, нотариал ҳаракатлар махфийлиги ва нотариус қасамёди бузилганлиги аниқланганда;

Нотариал палатанинг ёки адлия органининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган, шу жумладан нотариусга аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юклайдиган қарорлари нотариус томонидан бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда;

нотариусда фуқаролик жавобгарликни суғурталаш шартномаси мавжуд бўлмаганда ёки тузилган шартнома қонун ҳужжатлари талабларига жавоб бермаганда – бундай шартнома тузилгунига қадар;

нодавлат нотариал идора фаолиятини ташкил этишга оид қонун ҳужжатларида белгиланган минимал талаблар бажарилмаганда – мазкур ҳолатлар бартараф этилгунига қадар;

нотариус Нотариал идорага аъзолик бадалларини бир ойдан ортиқ муддат давомида тўламаганда – уч ойгача, аъзолик бадалларини тўлагунига қадар.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати олти ойдан ошиши мумкин эмас, бундан нотариус жиноят ишида иштирок этишга айбланувчи тариқасида жалб қилинган ҳолат мустасно. Лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган шахс лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни, агар улар бартараф этиб бўлмайдиган хусусиятга эга бўлмаса, кўрсатилган муддатда бартараф этиши шарт.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармаларининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан Олий малака комиссияга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш нотариус мақомининг тўхтатиб турилишига сабаб бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари уч кунлик муддат ичида Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасига хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг мақоми тўхтатилганлиги ва тикланганлиги ҳақида хабар беради, шунингдек оммавий ахборот воситаларида ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий сайтида тегишли хабарни эълон қилади. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус мақомининг тўхтатиб турилиши нотариуснинг Нотариал палатага аъзолиги тўхтатиб турилишига сабаб бўлади.

Нотариус мақоми тўхтатиб турилган шахс нотариус мақомини тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳолатлар тугатилганидан кейин нотариал фаолиятга киришади.

Нотариус мақоми тўхтатиб турилган шахснинг Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш имконияти тўхтатилади.

153-модда. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш

Лицензиянинг амал қилишини тугатиш нотариусга гувоҳнома берган адлия органининг қарори билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

нотариус лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат этганда;

агар лицензия бериш учун қарор қабул қилинганлиги тўғрисида билдиришнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан уч ой ичида нотариус лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни адлия органига тақдим этмаган бўлса;

ушбу Қонун 151-моддасининг олтинчи қисмида назарда тутилган талаблар бажарилмаганда;

илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари нотариус бошқа ҳақ тўланадиган лавозимга тайинланганда (сайланганда);

нотариуснинг муомала лаёқати чекланганда ёки у белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

суднинг нотариусни жиноят содир этишда айбдор деб топиш ҳақидаги айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

нотариус Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;

нотариус олтмиш беш ёшга тўлганда;

нотариус вафот этганда ёки суднинг уни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирганда.

Лицензиянинг амал қилишини тугатиш маъмурий суд томонидан малака комиссияси қарори асосида гувоҳнома берган адлия органининг мурожаатига кўра қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

нотариус касбига доир вазифаларини олти ой муддат мобайнида узрсиз сабабларга кўра бажармаганда;

нотариуснинг касбий малакасини ошириш якуни бўйича ўтказиладиган аттестациядан ўта олмаганда;

лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда;

лицензия бериш тўғрисидаги қарорнинг ғайриқонуний эканлиги аниқланганда;

лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган шахс лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатларни адлия органи томонидан белгиланган муддатда бартараф этмаганда;

нотариус томонидан нотариат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, Нотариуснинг касб этикаси қоидалари, нотариал ҳаракат махфийлиги ва нотариус қасамёди мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганда, нотариуснинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда нотариатнинг обрўсини туширадиган қилмиш содир этилганда.

Лицензиянинг амал қилишини тугатиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам маъмурий суд томонидан амалга оширилиши мумкин.

Лицензиянинг амал қилишини тугатиш лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан амалга оширилади.

Адлия органининг лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Лицензиянинг амал қилишини тугатиш нотариус мақомининг тугатилишига сабаб бўлади.

Адлия органи уч кунлик муддатда Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасини нотариуснинг мақоми тугатилганлиги ҳақида хабардор қилади, шунингдек тегишли хабарни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади. Нотариус мақомининг тугатилиши нотариуснинг Нотариал палатага аъзолиги тугатилишига сабаб бўлади.

Нотариуснинг ваколатлари тугатилганда, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари унинг иш юритувидаги ҳужжатларни бошқа нотариусга, бошқа ҳужжатларни эса идоравий нотариал архивга топшириш ҳақида қарор қабул қилади.”;

16) 16-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Нотариал идора нотариуснинг фаолият кўрсатиш ҳудудидан ташқарида жойлашмаслиги лозим.”;

17) 18-модда:

биринчи қисм қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

хусусий нотариал амалиёт билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олган нотариус нотариал идора ташкил этган нотариал округда камида икки йил муддат ишлаб бериши шарт.”;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўдирилсин:

“Нотариал палата Конференцияси томонидан миқдори белгиланадиган кириш ва аъзолик бадалларини Нотариал палатага тўлаши шарт (хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус учун).”;

18) 19-модда:

иккинчи қисмдаги “нотариус” сўзи “давлат нотариал идораси нотариуси” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи-олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

“Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус нотариал ҳаракатларни қонун бузилиш билан амалга ошириш натижасида унинг айби билан жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкига етказилган зарар учун, агар ушбу моддада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, мулкий жавобгар бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳолларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкига етказилган зарар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш шартномасига асосан суғурта бадали (суғурта тўлови) ёки суғурта бадали етарли бўлмаган тақдирда нотариуснинг шахсий мулки ҳисобидан, суғурта бадали (суғурта тўлови) ёки нотариуснинг шахсий мулки етарли бўлмаган ҳолларда Нотариал палата ҳузуридаги Зарарни қоплаш фонди ҳисобидан қопланади. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкига хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг қасддан содир этган хатти-ҳаракати натижасида зарар етказилганлиги суднинг қарори билан тасдиқланган тақдирда, ушбу зарар Зарарни қоплаш фонди ҳисобидан қопланмайди.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) билан предмети баҳоланиши лозим бўлган битим ҳақиқий эмаслиги оқибатида етказилган зарар миқдорини аниқлашда нотариус жавобгарлигининг умумий миқдори ҳақиқий эмас деб топилган битим нарсасининг иштирокчилар (тарафлар) томонидан баҳоланган миқдордан ошиб кетмаслиги керак.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) билан етказилган зарар учун давлат жавобгар бўлмайди.”;

19) қуйидаги мазмундаги 191-модда билан тўлдирилсин:

191-модда. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус фаолиятини суғурта қилиш

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус нотариал фаолиятни амалга оширишда нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш шартномаси тузиши шарт.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш шартномасини тузмасдан ўзининг мажбуриятларини ва нотариал ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эмас.

Фуқаролик жавобгарликни суғурталаш шартномаси бўйича суғурта объекти нотариал ҳаракат амалга ошириш учун мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахсларга ва (ёки) нотариал фаолиятни амалга оширишдаги учинчи шахсларга мулкий зарар етказилиши оқибатида вужудга келадиган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус жавобгарлиги хавфи билан боғлиқ мулкий манфаатлари ҳисобланади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш шартномаси бўйича суғурта ходисаси қонунга зид нотариал ҳаракат амалга ошириш натижасида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ҳаракати (ҳаракатсизлиги) билан жисмоний ва юридик шахсга мулкий зарар етказилганлиги қонуний кучга кирган суд қарори билан белгиланган ёки суғурта қилувчи томонидан тан олинган факт ҳисобланади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта суммаси қуйидаги минимал миқдордан кам бўлиши мумкин эмас:

1) Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус фаолиятини ташкил этиш учун унинг фуқаролик жавобгарлиги базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир ярим минг баравари миқдорида мажбурий суғурта қилинади;

2) бошқа аҳоли пунктларида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус фаолиятини ташкил этиш учун унинг фуқаролик жавобгарлиги базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир минг баравари миқдорида мажбурий суғурта қилинади;

3) фаолият юритиш ҳудудидан қатъий назар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимларни, шунингдек ипотека шартномаларини тасдиқлаш билан шуғулланадиган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг фуқаролик жавобгарлиги базавий ҳисоблаш миқдорининг камида уч минг баравари миқдорида мажбурий суғурта қилинади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан ушбу модда талабларига амал қилиниши адлия органлари томонидан назорат қилинади.”;

20) 4-бобнинг номи “молиявий” деган сўзлардан кейин “ва ижтимоий” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

21) қуйидаги мазмундаги 211-модда билан тўлдирилсин:

211-модда. Нотариал идора ходимларининг ижтимоий таъминоти

Нотариал идора ходимлари таътил ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича барча турдаги нафақалар олиш ҳуқуқидан фойдаланади. Давлат ижтимоий суғуртасига тўловлар қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда тўланади.

Нотариал идора ходимларига давлат ва жамғариб бориладиган пенсия таъминоти, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.”;

22) 22-модда:

биринчи қисмидаги “нотариал идоралар” деган сўзлар “давлат нотариал идоралари” деган сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи-бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

“Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини молиялаштириш манбалари нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божи суммасининг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусда қоладиган қисми ва улар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тушумлар ҳисобланади.

Нотариусларнинг даромадларига жисмоний шахсларнинг даромадларига белгиланган ставка бўйича солиқ солинади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг депозит ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари нотариуснинг даромади ҳисобланмайди. Ушбу маблағларга нотариус мажбуриятлари бўйича ундирувни қаратишга йўл қўйилмайди.”;

23) қуйидаги мазмундаги 42 ва 43-боблар билан тўлдирилсин:

42-боб. Нотариал палата

224-модда. Нотариал палата

Нотариал палата барча хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг мажбурий аъзолигига асосланган нотижорат ташкилотидир.

Давлат нотариал идораси нотариуси ихтиёрийлик асосида Нотариал палатанинг аъзоси бўлишлари мумкин.

Нотариал палата нотариусларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятига аралашмаслик принципи асосида фаолият кўрсатади.

Нотариал палата ўзининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тузиладиган ҳудудий бошқармалари билан биргаликда нотариатнинг ягона ўзини ўзи бошқариш тизимини ташкил этади.

Нотариал палатанинг вазифалари ва ваколатларига ўхшаш вазифалар ва ваколатларга эга бўлган бошқа ташкилотларни ташкил этишга йўл қўйилмайди.

Нотариуслар Нотариал палатанинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, нотариусларнинг мажбуриятлари бўйича эса Нотариал палата жавоб бермайди, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Нотариал палатанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари барча хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар учун мажбурийдир.

Нотариал палата фаолиятини молиялаштириш Нотариал палата Конференцияси томонидан миқдори белгиланадиган кириш ва аъзолик бадаллари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

225-модда. Нотариал палатанинг асосий вазифалари

Нотариал палатанинг асосий вазифалари қуйидагилардир:

нотариал идоралар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш ҳамда қонун ҳужжатларининг бир хилда қўлланилишини таъминлашга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

низоларнинг олдини олувчи институт сифатида нотариат ролини мустаҳкамлаш, нотариуслик касби нуфузини ошириш, шунингдек, нотариусларнинг касбий тайёргарлиги ва малакаси оширилишини ҳамда уларнинг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурталанишини ташкил этиш;

ягона нотариал амалиётни таъминлаш чораларини кўриш, нотариал идоралар фаолияти тўғрисидаги статистик маълумотларни тўплаш ва ўрганиш, ижобий иш тажрибасини оммалаштириш ҳамда нотариусларга услубий ёрдам кўрсатиш;

аҳолининг ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш;

давлат органлари, бошқа ташкилотлар билан муносабатларда, судда ва бошқа ҳолларда нотариусларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш;

нотариуслар томонидан қонун ҳужжатларига, касб этикаси қоидалари ва касб мажбуриятларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш, хизмат текширувлари ўтказиш ҳамда уларнинг касбига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларига таклиф киритиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан нотариал фаолият масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш.

Нотариал палата қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

226-модда. Нотариал палатанинг органлари ва мансабдор шахслари

Нотариал палатанинг Конференцияси палатанинг юқори органи бўлиб, заруратга кўра, бироқ беш йилда камида бир марта чақирилади.

Нотариал палата Бошқаруви Нотариал палатанинг Уставига мувофиқ нотариуслар орасидан сайланадиган ижро этувчи органи бўлиб, палатанинг фаолиятига жорий раҳбарликни амалга оширади.

Нотариал палатанинг тафтиш комиссияси молиявий назорат органи ҳисобланади ва Уставга асосан шакллантирилади.

Нотариал палатанинг раиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тақдимномасига биноан Нотариал палатанинг Конференцияси томонидан ушбу Конференция сайлаган Нотариал палата Бошқаруви аъзолари орасидан беш йил муддатга сайланади. Айни бир шахс кетма-кет икки муддатдан ортиқ Нотариал палатанинг раиси бўлиши мумкин эмас.

Нотариал палатанинг раисини лавозимидан муддатидан олдин чақириб олиш Нотариал палатанинг уставида белгиланган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тақдимномасига биноан Нотариал палатанинг Конференцияси томонидан амалга оширилади.

227-модда. Нотариал палата ҳузуридаги фондлар

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фаолияти давомида етказилган зарарни қоплаш мақсадида Нотариал палата ҳузурида Зарарни қоплаш фонди ташкил этилади.

Нотариал фаолиятга кўмаклашиш, нотариусларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида Нотариал палата ҳузурида Нотариуслар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш фонди ташкил этилади.

Давлат нотариал идоралари нотариуслари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Нотариал палата ҳузурида Давлат нотариал идоралар фаолиятини қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилади.

Зарарни қоплаш фонди, Нотариуслар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш фонди ҳамда Давлат нотариал идоралар фаолиятини қўллаб-қувватлаш фонди нотариусларнинг Нотариал палатага аъзолик бадалидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан шакллантирилади.

Келгуси йил учун мажбурий ажратмалар миқдори йил якуни билан Нотариал палата Бошқаруви йиғилишининг қарори билан белгиланади.

Нотариал палата ҳузуридаги фондларнинг мол-мулки ва маблағларидан оқилона фойдаланишини назорат қилиш Нотариал палата томонидан амалга оширилади.”;

43-боб. Нотариус фаолияти устидан назорат. Нотариат соҳасини тартибга солишда адлия органларининг ваколатлари

228-модда. Нотариусларнинг нотариат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиши устидан назорат

ва мониторинг

Нотариусларнинг нотариат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари амалга оширади.

Нотариал палата хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолияти устидан мониторинг олиб боради.

229-модда. Нотариат соҳасини тартибга солишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўз ваколатлари доирасида:

нотариат соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади;

ягона нотариал амалиётни таъминлаш чораларини кўради;

нотариуслар томонидан нотариат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади, уларнинг ишларини таҳлил қилади ва умумлаштиради;

давлат нотариал идораларини ташкил этади ва тугатади, нотариус лавозимини таъсис этади ва тугатади;

муайян ҳудуддаги (нотариал округдаги) нотариус лавозимларининг энг кам сонини белгилайди;

Нотариал палата фаолиятига кўмаклашади;

Олий малака комиссиясининг фаолиятини ташкил этади;

чет элда фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатлардаги нотариуслар имзосининг ва уларнинг муҳри кўчирмасининг ҳақиқийлигини тасдиқлайди, нотариат фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа функцияларни бажаради;

Нотариал палата билан биргаликда нотариал иш юритиш қоидалари, нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномалар, тасдиқлов ёзувлари ва гувоҳномалар, нотариус стажёри фаолиятини ташкил этиш тартибини тасдиқлайди;

нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, нотариусларга кўрсатмалар ва услубий тушунтиришлар беради;

пуллик хизматлар ва нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар рўйхатларини, ушбу ҳаракатлар амалга оширилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги учун, шунингдек идоравий нотариал архивлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга нотариал тасдиқланган ҳужжатлар дубликатлари, рўйхатлардан кўчирмалар, маълумотномалар ва архив ҳужжатларининг нусхалари берилганлиги учун тўловлар миқдорларини тасдиқлайди;

Нотариал палата билан келишилган ҳолда нотариусларнинг статистик маълумотларни тақдим қилиш шаклларини тасдиқлайди ва муддатларини белгилайди;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

2210-модда. Нотариат соҳасини тартибга солишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармаларининг ваколатлари

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари

ўз ваколатлари доирасида:

нотариуслар томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг қонунийлиги устидан назоратни амалга оширади;

нотариусларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;

нотариал амалиётни умумлаштиради;

малака комиссиялари фаолиятини ташкил этади;

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини лицензиялайди;

Нотариал палата билан биргаликда нотариус стажёри фаолиятини ташкил этади;

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;

хусусий нотариал амалиёт билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар Давлат реестрини юритади;

малака комиссиясининг қарорига мувофиқ хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳақида қарор қабул қилади;

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни фаолият юритиш ҳудудини белгилаш мақсадида уларни рўйхатдан ўтказади;

нотариус муҳри ва штамплари намуналари эскизларини тасдиқлайди;

нотариал идоралар реестрини юритади;

нотариал идораларни қатъий ҳисобда турувчи гербли (махсус) бланкалар билан таъминлайди;

ўз фаолиятини тугатган нотариус муҳрини йўқ қилиш ва ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивга топшириш, шунингдек, нотариус лицензиясининг амал қилиши тугатилганда лицензияни олиб қўйиш чораларини кўради;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги нотариат соҳасини тартибга солишдаги Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармаларининг ваколатларини тўлиқ ёки қисман ўзига олиши мумкин.”;

24) 23-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги бандлар билан тўлдирилсин:

“61) медиатор вазифасини бажаради;

122) далилларни таъминлайди;

141) муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объекти тақдим этилган вақтини тасдиқлайди;

142) ҳужжатнинг электрон шакли унинг қоғоз шакли билан тенг ҳуқуқий кучга эгалигини тасдиқлайди;”;

25) 34-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Битимлар, аризалар ва бошқа ҳужжатларни тасдиқлаш жараёни видеоконференцалоқа орқали амалга оширилиши мумкин.”;

иккинчи-учинчи қисмлар тегишинча учинчи-тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

26) қуйидаги мазмундаги 611-модда билан тўлдирилсин:

611-модда. Медиатор вазифасини бажариш

Нотариус фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда, шу жумладан мулкий ва мерос масалаларида келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор вазифасини бажаради.

Нотариус медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни тасдиқлайди.”;

27) қуйидаги мазмундаги 702-модда билан тўлдирилсин:

702-модда. Далилларни таъминлаш

Нотариус фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда судгача бўлган жараёнда манфаатдор шахсларнинг илтимосига биноан судга ёки маъмурий органга иш бўйича далилларни кейинчалик тақдим этиш мумкин бўлмай қолади ёки қийинлашади, дейишга асоси мавжуд бўлган тақдирда, далилларни таъминлайди.

Далилларни таъминлаш мақсадида нотариус гувоҳларнинг кўрсатувларини ёзиб олади, ёзма ва ашёвий далилларни кўздан кечиради ва гувоҳлантиради, экспертиза тайинлайди, интернет тармоғидаги фактларни тасдиқлайди.”;

28) қуйидаги мазмундаги 721 ва 722-моддалар билан тўлдирилсин:

721-модда. Муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объекти тақдим этилган вақтини тасдиқлаш

Нотариус ўзига муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объекти тақдим этилган вақтни тасдиқлайди.

Муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объекти тақдим этилган вақтни тасдиқлаш муаллифлик ҳуқуқи ёки турдош ҳуқуқ юзага келиши учун асос бўлмайди.

722-модда. Ҳужжатнинг электрон шакли унинг қоғоз шакли билан тенг ҳуқуқий кучга эгалигини тасдиқлаш

Нотариус мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракатларни амалга оширишда нотариал тасдиқланган аризалар, ижара шартномалари ва ишончномаларнинг электрон шакли қоғоз шаклда тақдим этиладиган ҳужжатга мослигини тасдиқлайди.

Нотариус томонидан нотариал тасдиқланган ҳужжатнинг электрон шакли унинг қоғоз шакли билан бир хил юридик кучга эга.

Оддий ёзма шаклда тузилган битимларнинг, шунингдек шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон шаклини ҳужжатнинг қоғоз шакли билан тенг ҳуқуқий кучга эгалигини тасдиқлашга йўл қўйилмайди.”;

29) 74-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи-саккизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

“Нотариус пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиш учун депозит ҳисоб рақами очиши лозим.

Нотариуснинг шахсий пул маблағларини ушбу ҳисоб рақамга ўтказилишига йўл қўйилмайди.

Нотариус нақд пулни депозитга қабул қилганидан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай уни депозит ҳисоб рақамига ўтказиши шарт.

Нотариус қарздорга депозит ҳисоб рақами очилган банкка тақдим этиш учун депозитга қабул қилинган нақд бўлмаган кўринишдаги пул маблағларини депозит ҳисоб рақамига қабул қилиш тўғрисида фармойиш беради.

Депозит ҳисоб рақамига қабул қилинган пул суммалари ва қимматли қоғозларни кредиторга ёки қарздорга бериш, шунингдек депозитдан фойдаланганлик учун тўлов тўлаш банк томонидан нотариуснинг фармойишига асосан амалга оширилади.”.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган “Гаров тўғрисида”ги 614–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг

1998 йил 1 майда қабул қилинган 614-I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 96-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 156-модда; 2009 йил, № 9,

337-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, 2019 йил

№__, _-модда) 11-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ипотека тўғрисидаги шартнома, шунингдек нотариал тасдиқланиши керак бўлган шартномага мувофиқ олинадиган мажбуриятларни таъминлаш юзасидан кўчар мол-мулкни ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома нотариал тасдиқланиши шарт, бирламчи бозордан олинадиган кўчмас мулк ва транспорт воситалари ипотека ва гаров шартномалари бундан мустасно”.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган “Лизинг тўғрисида”ги 756–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 108-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда, 2019 йил

№__, _-модда) 9-моддаси учинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“мол-мулк лизинг объекти ҳисобланиб, у ҳақда тузиладиган битимлар қонунга мувофиқ нотариал тасдиқланиши талаб қилинадиган ҳолларда нотариал тасдиқланиши лозим, бирламчи бозордан олинадиган кўчмас мулк

ва транспорт воситалари лизинг шартномаси бундан мустасно.”

6-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил

12 майда қабул қилинган “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида”ги 222-II-сонли Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 6-7, 105-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2007 йил, № 7, 323-модда, № 9, 416-модда; 2009 йил, № 9, 330-модда; 2010 йил, № 9, 335, 341-моддалар, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 12/2, 364-модда;

2012 йил, № 4, 105-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил,

№ 12, 343-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 7, 431-модда, № 10, 670, 677-моддалар, 2019 йил №__, _-модда) 1-иловаси қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Нодавлат нотариал фаолият.”.

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 октябрда қабул қилинган “Ипотека тўғрисида”ги 58-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 535-модда; 2010 йил, № 9, 337, 340-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, 2019 йил №__, _-модда) 12-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ипотека тўғрисидаги шартнома (бирламчи бозордан олинадиган кўчмас мулк ипотека шартномаси бундан мустасно) нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.”.

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган 136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова;

2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда, № 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, № 10, 263-модда, № 12, 349-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452, 454-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда, № 12, 772, 773-моддалар; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 431, 433-моддалар, № 10, 676-модда, № 12, 781, 783-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 2, 3-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 166-моддалар, 2019 йил №__, _-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 84-модда:

олтинчи қисмдаги “давлат нотариал идоралари” деган сўзлар “Нотариал идоралар” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 338-модда:

биринчи қисмидан “давлат” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи, тўртинчи ва ўн биринчи қисмлардаги “давлат нотариал идораси” деган сўзлар “нотариал идора” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 342-модда биринчи қисмининг 2-бандидан “давлат” деган сўз чиқариб ташлансин;

6) қуйидаги мазмундаги 641-боб билан тўлдирилсин:

641-боб. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари

3921-модда. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга солиқ солиш

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятининг нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатлар ва у билан бевосита боғлиқ ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳаракатлар амалга ошириш билан боғлиқ қисми бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан озод этиладилар, қуйидагилар бундан мустасно:

божхона тўловлари;

ягона ижтимоий тўлов;

автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун Республика йўл жамғармасига йиғим;

тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар (нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатлар ва бевосита у билан боғлиқ ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳаракатлар амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган) тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ушбу Кодексда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўланади.

3922-модда. Нотариусларнинг даромадларига солиқ солиш тартиби

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатлар ва бевосита у билан боғлиқ ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳаракатлар амалга оширганлик учун олинган тўлов суммаларига ушбу моддада белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи объектидир.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг даромади нотариус томонидан нотариал ҳаракатлар ва бевосита у билан боғлиқ ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳаракатлар амалга оширганлик учун олинган сумма билан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни сақлаб туриш учун ўтказилган маблағлар суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

Солиқ солинадиган база нотариус даромадидан нотариус даромадида ҳисобга олинадиган ягона ижтимоий тўлов чегириб ташланган ҳолда аниқланади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг даромадларига солиқ солиш ушбу Кодекснинг 184–188-моддаларига мувофиқ солиқ агентлари – хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан амалга оширилади.”.

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрда қабул қилинган “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги 269-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 12, 469-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда, 2019 йил

№__, _-модда) 18-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошисидан “давлат” сўзи чиқариб ташлансин.

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 октябрда қабул қилинган “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги 301-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 10, 271-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда;

2015 йил, 8-сон, 312-модда, 2019 йил №__, _-модда) 17-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошисидан “давлат” сўзи чиқариб ташлансин.

11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 2 январда қабул қилинган “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги 364-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 1, 1-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 6,

300-модда, 2019 № __, __-модда) 37-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидан “ёки ижарага” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган 460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Фуқаролик процессуал кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261-модда) 76-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ўзлари учун зарур бўлган далилларни кейинчалик тақдим этиш мумкин бўлмай қолади ёки қийинлашади, дейишга асоси бўлган шахслар ариза беришидан олдин ҳам ёки кейин ҳам суддан бу далилларни таъминлашни илтимос қилиши ёки бўлмаса қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ушбу далилларни нотариал тартибда таъминлаш чораларини кўриши мумкин.”.

13-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин.

14-модда. Ушбу Қонун 2020 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти

Умумий таклифлар

680