ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9502 Антимонопольный комитет Республики Узбекистан 25/10/2019 09/11/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
ID-9502

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Товар-хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида” 2019 йил 8 октябрдаги
ПҚ–4484-сон қарори)

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Товар-хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида” 2019 йил 8 октябрдаги ПҚ–4484-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 февралдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низомнинг 6-банди “п” ва “р” кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

 

 

                                                   Ўзбекистон Республикасининг

                                                               Бош вазири                                                                                              А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “__” ______даги

 ____-сон қарорига
Илова

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

 

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 6 майдаги 223-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 й., № 5, 25-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржалари савдоларида импорт контрактлар тузиш Тартибида:

а) 1-банддаги “у тўлов ҳамда ҳисоб-китоб Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — “сўм”да назарда тутиладиган” сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 3-банддаги “сўм асосида” сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 12-банддаги “Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси — сўмда” сўзлари чиқариб ташлансин.

2.  Вазирлар Маҳкамасининг “Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2004 йил
31 майдаги 251-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 йил, 22-23-сон, 260-модда) 6-банди
тўринчи ва бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.

3.  Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 70-модда) билан тасдиқланган Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари Рўйхатининг 7-бандидаги “шунингдек, бошқа истеъмолчиларга чакана нархда сотиладиган” сўзлари чиқариб ташлансин.

 

 

 

 

 

 

 

 

Умумий таклифлар

150