ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9480 Хокимият Сардобинского района 25/10/2019 09/11/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Сардоба туманидаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинларидаги номсиз кўчаларга ном бериш ҳақида
ID-9480

                                                                                                           

                                                                                                                                                                                                                ЛОЙИҲА                                                                                                                

Қ А Р О Р

 

 

"___" ________ 2019 йил                     №_______                                       Пахтаобод ш.

 

Сардоба туманидаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинларидаги

номсиз кўчаларга ном бериш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”,    2011 йил 41-сон, 44-модда) Қонунининг 10-моддасига асосан Ҳалқ депутатлари Сардоба тумани Кенгаши тумандаги Қуйитош, Зомин, Бирлашган, Янгиқишлоқ, Юртдош ва Қўрғонтепа маҳалла фуқаролар йиғинидаги номсиз кўчаларга ном бериш мақсадида

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

1. Сардоба туман ҳокимлиги ҳузуридаги географик объектларни номлаш ва қайта номлар масалалари бўйича туман комиссиясининг 2019 йил 17 сентябрдаги 1/01-191-сонли баённомаси маълумот ва ижро учун кабул килинсин.

2. Тумандаги Қуйитош, Зомин, Бирлашган, Янгиқишлоқ, Юртдош ва Қўрғонтепа маҳалла фуқаролар йиғинларидаги номсиз кўчаларга таклиф берилган янги номлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 3. Туман ҳокимининг ўринбосари, географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича тузилган туман комиссияси раисининг ўринбосари (З.Мусурмонқулов), туман Молия бўлими бошлиғи (У.Йўлдошов), туман Адлия бўлими бошлиғи (Ғ.Абсаломов):

- бир ҳафта муддатда ҳудудлардаги янги ном берилган кўчалар номини аҳоли ўртасида кенг терғибот этиш, белгиланган тартибда замоновий кўринишда, лотин алифбосида пешлавҳаларга ёзиб ўрнатиш ишларини ташкил этиш вазифаси юклантилсин.

4. Комиссия аъзоларига:

- бир хафта муддатда ҳудудларда номлари ўзгарган географик объектларнинг номларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилансин.

5. Туман ишки ишлар бўлими бошлиғи, комиссия аъзоси (Х.Джавлонов)га:

- фукароларнинг шахсини тасдиқловчи хужжатларини расмийлаштирилишида ҳудудларда географик объектларнинг номлари ўзгарганлигига алоҳида эътибор қаратилсин.

6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари З.Мусурмонқулов ва Халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалри бўйича доимий комиссияси раиси (А.Мухаммадиев) зиммаларига юклатилсин.

7. Мазкур қарор билан боғлиқ хужжатлар географик объектларга ном бериш ва қайта номлаш масалалари бўйича тузилган вилоят комиссиясига тақдим этилсин.

8. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.

 

 

Сардоба туман хокими                                                                  А.Хидиров

Умумий таклифлар

100