ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
948 Агентство по развитию фармацевтической отрасли при Министерстве здравоохранения 16/10/2018 31/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикасининг қонуни
“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 12 – моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-948

Ўзбекистон Республикасининг қонуни

 

 

“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонунининг 12 – моддасига  ўзгартириш киритиш ҳақида

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги
415-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январда қабул қилинган 399–сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси,  2016 й. №1, 1-модда):

а) 12-модданинг ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Дори воситаларини, тиббий буюмларни ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш натижаларига кўра амал қилиш муддати беш йил бўлган тегишли Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестридан (кейинги ўринларда — Давлат реестри) кўчирма берилади.

б) 12-модданинг ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Рўйхатдан ўтказилганлик муддати рўйхатдан ўтказилганлик ҳужжатлари эгасининг зарур ҳужжатлар илова қилинган аризасига кўра узайтирилиши мумкин. Рўйхатдан ўтказилганликнинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ушбу гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашидан олдин уч ой ичида берилиши керак. Рўйхатдан ўтказилганликнинг амал қилиш муддатини узайтириш рўйхатдан ўтказиш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади;

в) 12-модданинг ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Рўйхатдан ўтказилганликнинг амал қилиш муддати ўтгач дори воситаларини, тиббий буюмларни ва тиббий техникани реализация қилишга ҳамда тиббиёт амалиётида қўллашга, агар улар рўйхатдан ўтказилганликнинг амал қилиши даврида ишлаб чиқарилган бўлса, рухсат этилади.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқарув органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижро этилишини, ижрочиларга етказилишини ҳамда унинг моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

 Президенти                                                           Ш. Мирзиёев

 

Умумий таклифлар

774