ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
941 Центр содействия занятости города Ангрен 16/10/2018 01/11/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
2019 йил учн Ижтимоий химояга мухтож ахоли учун иш ўринларини захиралаш
ID-941

 

                                                                                                                                                                               ЛОЙИҲА

Қ А Р О Р

Р Е Ш Е Н И Е

«__» __________2018 й              _______ -сон                                              Ангрен ш.

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган

шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини

2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таьминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун шаҳарда 2019 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

 

1.Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун шахардаги корхона, ташкилот ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 16 360 кишини ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида, шу жумладан:

 ногиронлар учун  –36 (3%)киши;

14 ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ҳамда кўп болали ота-оналар учун  – 107 киши;

 таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – 390  киши;

 муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун  – 80 киши;

 Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун  – 12 киши;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун – 60 киши;

одам савдосидан жабрланган шахслар 4 киши миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

2. 2018 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини
2019 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхона, ташкилот, муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда кийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2018 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи, 2019 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган бўйруқ нусхаларини шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

4. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда кийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

5. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда корхона, ташкилот
ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-бандига мувофиқ жарима солинади.

6. Иш ўринлари банд қилинган корхона ва ташкилотлар томонидан 2019 йил 1 апрелига қадар банд қилинган иш ўринларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарорига асосан белгилаган тартибда аттестация ўтказилиши амалга оширилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини шахар ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш маркази жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

8. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази (З.Ходжиматов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

9. Ангрен шаҳар ҳокимининг 2017 йил 29 сентябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 1294-сон қарори 2018 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Сулкаев зиммасига юклатилсин.

2018 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхона, ташкилот, муассасалар рўйхати
                       
Корхона, ташкилот ва муассасалар номи Жами ишловчилар сони Жами квота буйича Ногиронлар Ёлгиз ота-она хамда 14 ёшгача ва  ногирон болалари бор куп болали отаоналар учун  Таълим муассасаларини  тугатган ёшлар учун Харбий хизматдан бушатилган шахслар  Пенсия ёшига якинлашганлар Жазони уташ маассасаларидан бушатилганлар учун Сафарбарлик чакируви захирасига киритилган шахслар учун Одам савдосидан жабрланган шахслар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 14
1 2 Умумий ўрта таълим мактаби  94 1     1          
2 7 Умумий ўрта таълим мактаби  88 1     1          
3 8 Умумий ўрта таълим мактаби  117 2   1 1          
4 13 Умумий ўрта таълим мактаби  72 1     1          
5 14 Умумий ўрта таълим мактаби  99 1     1          
6 16 Умумий ўрта таълим мактаби  70 2   1 1          
7 17 Умумий ўрта таълим мактаби  101 1     1          
8 18 Умумий ўрта таълим мактаби  105 1     1          
9 25 Умумий ўрта таълим мактаби  71 1     1          
10 34 Мактаб Интернати  117 3 1   2          
11 37 Умумий ўрта таълим мактаби  79 1     1          
12 41 Умумий ўрта таълим мактаби  84 3   1 2          
13 43 Умумий ўрта таълим мактаби  84 1     1          
14 11 Мактабгача таълим муассаси  79 1     1          
15 15 Мактабгача таълим муассаси  78 1     1          
16 22 Мактабгача таълим муассаси  61 3   1 2          
17 24 Мактабгача таълим муассаси  28 1     1          
18 25 ИДМТМ  78 3   1 2          
19 32- ИДМТМ  90 3   1 2          
20 37-ММТМ  86 2   1 1          
21 1-Оилавий Поликлиникаси  296 5 2 2 1          
22 2- Оилавий поликлиника  187 10 5 3 2          
23 3-Оилавий поликлиника  210 5 1 2 2          
24 4-Оилавий Поликлиника  136 6   1 5          
25 Тошкент вилояти Фтизаия терапия шифохонаси  424 7 1 4 2          
26 Тошкент вилояти Ногиронларни Реабилитация қилиш ва протезлаш маркази  71 3 1   2          
27 Ангрен шаҳар Норкология Диспансери  71 5 1 2 2          
28 Ангрен Тиббиёт КХК  143 3   2 1          
29 Ангрен Политехника КХК  75 2     2          
30 Ангрен Кимё саноат КХК  88 3 1 1 1          
31 Ангрен Педагогика ва хизмат кўрсатиш КХК  127 3   1 2          
32 Ангрен Ахбарот технологиялари ва саноат КХК  161 3   2 1          
33 Ангрен шаҳар маданият бўлими  132 3 1   2          
34 Энергоқозонтозалаш МЧЖ 216 10 2 4 2     2    
35 Аппартак кумир кони филиали 296 18 2 1 11 4        
36 Қурилиш монтаж ишлари бошқармаси филиали 322 20 2 1 15 2        
37 Ижтимоий соха бошқармаси филиали 229 15 4 4   2 4     1
38 Геологияқидирув экспедицияси филиали 64 4 1 1   2        
39 Ахборат-коммуникатцион технологиялари филиали 86 4 1 1   2        
40 Моддий техника таъминот бошқармаси филиали 60 4   1   1 2      
41 Кўмирэнерго филиали 211 10 1 4 1 3 1      
42 Тоғ-транс ускуналарини созлаш филиали  370 26 1 5 3 6 1 10    
43 Белазкўмир филиали  844 60 1 6 34 6 1 11   1
44 Темир йўл транспортини бошқариш филиали  1482 95 1 4 70 7 1 11   1
45 Ер ости ишлари филиали 275 19 2 4 9 4        
46 Ангрен Кўмир кони филиали 1754 113 1 8 82 9 1 11   1
47 Капитал қурилиш бошқармаси филиали 54 4     3 1        
48 Ўзбеккўмир бошқарув органи АЖ 145 8   1 5 2        
49 Янги Ангрен ИЭС  1882 49   5 40 4        
50 Ангрен ИЭС  942 39   2 26 10 1      
51 Уз Шинг Донг Силикон МЧЖ  240 6 1   2 3        
52 Ободонлаштириш бошқармаси  317 10 1 2 3 1   3    
53 Сувокава ДУК Ангрен шахар филиали  312 14   6 3 1   4    
54 Ангрен шахар Тиббиёт бирлашмаси  1507 35   13 11 9   2    
55 3 КМК  35 2     2          
56 4 ТБМ  32 2     2          
57 Еростигаз Акцинерлик Жамияти  191 6     3 2   1    
58 Ангрен МелПример  МЧЖ 40 2     2          
59 Қувват МЧЖ 42 4 1 1 1 1        
60 Назарбекавтойўл УК 110 3   1 2          
61 Комунал хизмат кўрсатиш ДК 23 1     1          
62 Иссиқлик Энергиси ДК 312 15   6 3 1   5    
Жами: 16195 689 36 108 386 83 12 60 0 4

Умумий таклифлар

1045