ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9384 Министерство жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан 22/10/2019 06/11/2019 1

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-9384

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларнинг ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига иловага мувофик ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларнинг ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига иловага мувофик ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой комммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари кабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов, Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Ҳ. Салиев ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасиниинг

2019 йил “___” _______даги ___-сон қарорига

Илова

 

 

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 2-банднинг “а” кичик бандида “қиёслашдан ўтказишга” сўзлари “ёки «Ўзстандарт» агентлигида аккредитациядан ўтган бошқа ташкилотлар қиёслашдан ўтказишга” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. 15-банддаги:

“а” кичик бандининг:

иккинчи хатбошидаги “20” рақам “10” рақам билан ўзгартирилсин;

тўртинчи хатбошидаги “50” рақам “20” рақам билан ўзгартирилсин;

бешинчи хатбошидаги “Бунда, ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари таъминотчи корхона маблағлари ҳисобидан қопланади” сўзлар чиқариб ташлансин;

“б” кичик бандининг:

иккинчи хатбошидаги “20” рақам “10” рақам билан ўзгартирилсин;

тўртинчи хатбошидаги “50” рақам “20” рақам билан ўзгартирилсин;

3. 17-бандддаги “20”, “10” рақамлар тегишинча “10”, “5” рақамларга ўзгартирилсин.

4. 23-банддаги “ўрнатиш” сўзи “ечиш” сўзи билан алмаштирилсин.

5. 27-банддаги “таъминотчи корхона томонидан” сўзлари “истеъмолчи томонидан” сўзи билан алмаштирилсин.

6. 2-иловадаги:

I. Талабгор — жисмоний шахс тўғрисида маълумотда қуйидаги мазмундаги
8-9-бандлар қўшилсин:

8. Сув хисоблагич ускуналари сони

 

9. Талабгор объекти 

Турар жой                  

Нотурар жой              

II. Талабгор — юридик шахс тўғрисида маълумотда қуйидаги мазмундаги
8-9-бандлар қўшилсин:

8. Сув хисоблагич ускуналари сони

 

9. Талабгор объекти 

Турар жой                  

Нотурар жой              

 

 

 

Умумий таклифлар

402